O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.93K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Оилавий тадбиркорлик учун ҳудудларга имтиёзли кредитларга ажратиладиган маблағлар

Батафсил ☝️

#uzlidep #oilaviytadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сайловолди ташрифингизда 80 млн доллар айланма маблағим бор деб айтган эдим", - “Art Soft Holding” раҳбари

Тадбиркор, O'zLiDeP фаоли Олим Бобохонов Президентнинг Наманганга ташрифи давомида айланма маблағи қисқа муддатда 120 млн долларга етганини айтиб ўтди.

#Mirziyoyev #uzlidep #tadbirkor

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP вакили Муҳаммад Эшниёзов: Биз ҳам тадбиркорликни ривожлантириш учун водий вилоятларидан ўрнак олишимиз керак

#uzlidep #munosabat #tashrif

O'zLiDeP расмий канали
🔴#LIVE

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Унда депутатлар томонидан бир қатор масалалар ва муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар хусусида,

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ–993-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда,

«Судларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги,

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

O'zLiDeP Президентимизнинг водий вилоятларига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича йўл харитасини белгилаб олди

Дастлаб фракция аъзолари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан амалга ошириладиган вазифалар хусусида тўхталиб ўтишди.

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари водий вилоятларига ташрифи давомида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшларга касб ўргатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берди.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Хусусан, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:

- энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш;

- пахта-тўқимачилик саноатини ҳамда кластер, фермер ва дехқон хўжаликларини ривожлантириш;

- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

- аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш;

- ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш каби масаллар қаимраб олинмоқда.

Йиғилишда ҳар бир ишчи гуруҳ ўз йўналишидан келиб чиққан ҳолда 2023 йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш-режаларини ишлаб чиқиши борасида кўрсатма берилди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Судлар томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан давлат манфаатлари билан боғлиқ ишларнинг муҳокамасида прокурорнинг мажбурий равишда иштирок этиши белгиланмоқда

Фракция йиғилишида “Судларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ ишларни кўриш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳаси билан юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси ҳамда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига судлар томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан давлат манфаатлари билан боғлиқ ишларда прокурорнинг мажбурий иштирок этишини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексининг 17-моддасида ерга бўлган мулкчилик шакллари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари белгиланган. Унга кўра юридик шахслар ушбу Кодексга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мулк, доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлиши мумкин.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қизғин муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар учун солиқ суммасининг ҳар ойлик тўлови белгиланганлиги, шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловларини ҳамда уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги мавжуд айрим ноқулайликлар соҳани ривожлантиришга тўсиқ бўлмоқда.

Кўриб чиқилган қонун лойиҳаси билан мазкур муаммоларни бартараф этиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, лойиҳада чорвачилик, иссиқхона, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, боғдорчилик, лимончилик, гулчилик фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқароларга ўзларига тегишли бўлган томорқа ер участкаси майдонининг ҳажми ёки улар томонидан парвариш қилинаётган уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг сонидан қатъий назар ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқни тўлашга рухсат этилиши, соҳаларда ижтимоий солиқнинг белгиланган миқдорини тўлаш фуқароларнинг меҳнат стажини ҳисоблашда бир календар йил деб ҳисобга олиниши таклиф этилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси якка тартибдаги тадбиркорлар билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар ҳамда шахсий томорқа ер участкасида ўзини-ўзи банд қилган фуқароларнинг ижтимоий солиқ тўловлари ва уларнинг меҳнат стажини ҳисоблашдаги муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Долларнинг расмий курси ошди

1 АҚШ доллари +25,53 сўм ошди — 11 342,59 сўм;

1 Евро курси -156,98 сўм тушди — 12 212,57 сўм;

1 Россия рубли -0,21 сўм тушди — 160,74 сўм.

#uzlidep #kurs

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар парламенти сайловининг биринчи босқичи якунланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13891

Уч босқичда ўтиши белгиланган бу галги сайловларнинг 1-босқичи ўз ниҳоясига етмоқда.

#uzlidep #yoshlarparlamenti

O'zLiDeP расмий канали
Партия фаоллари саъй-ҳаракати билан маҳалладаги муаммо ижобий ҳал қилинадиган бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13886

Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги 36-“Навоий” сайлов окуруги ҳудудига кирувчи Зомин тумани “Қўштол” МФЙ Қангли қишлоғи аҳолисининг тоза ичимлик суви ва суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан қилган мурожаати партия фаоллари ва маҳалла оқсоқолларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
7 ФЕВРАЛЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Иқтидорли ёшлар партия сафига жалб қилиняпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13889

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Самарқанд чет тиллар институти талаба ёшлари учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил қилинди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
📆 7 февраль - Халқаро хавфсиз интернет куни

❗️Ушбу сана ҳар йили февралнинг иккинчи ҳафтаси сешанба кунида нишонланади. Ундан мақсад инсонларга Интернетдан хавфсиз ҳамда масъулият билан фойдаланиш кераклигини эслатиб қўйишдан иборатдир.

#uzlidep #bugungikun

O'zLiDeP расмий канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Устувор вазифалар белгиланди ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13892

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, фракция аъзолари ҳамда ҳудудий кенгашлар, маҳаллий кенгашлар депутатлари ва партия фаоллари иштирокида видеоконференция шаклида йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Президентимизнинг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан партия томонидан амалга ошириладиган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Эндиликда ишчи гуруҳлар томонидан энергия ресурсларини иқтисод қилиш, муқобил энергетикани ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш, пахта-тўқимачилик саноатини ҳамда кластер, фермер ва дехқон хўжаликларини ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш каби масалаларда тарғибот-ташвиқот, депутатлик назорати олиб борилади.

#uzlidep #ishchiguruh

O'zLiDeP расмий канали