O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Ўзбекистонда доллар курси тушди

1 АҚШ долларининг расмий курси 6,00 сўмга тушиб, 11 минг 285,00 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 216,01 сўмга баҳоланиб, 57,34 сўмга пастлади.
Шунингдек, 1 рубль 163,99 сўм этиб белгиланиб, 0,33 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

O'zLiDeP расмий канали
Ёшлар парламентига сайлов ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13809

Сайловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби қуйидагилардан иборат.

1️⃣ сайловни ташкил этиш ва ўтказиш партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг ҳудудий ва маҳаллий Кенгаш раислари зиммасига юклатилади. Улар сайловнинг ташкилий масалаларига оид ҳужжатларни, ташкилий қўмита аъзолари тасдиқлайди.

2️⃣ сайлов 2,5 йилда 1 маротаба 3 босқичда ўтказилади.

1-босқич - тегишли округдаги туманларда саралаш орқали ташкил қилинади (23 январь - 6 февраль оралиғида);

2-босқич - партиянинг вилоят кенгаши миқёсида ўтказилади (6 – 15 февраль оралиғида);

3-босқич – яъни якуний (республика) босқичи (15 – 22 февраль оралиғида) ўтказилиши режалаштирилган.

#uzlidep #yoshlarparlamenti #ijroqom

O'zLiDeP расмий канали
📍Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Тошкент шаҳридан сайланган O'zLiDeP депутатлари

👉 Фракция аъзолари рўйхати

#uzlidepdeputatlari

O'zLiDeP расмий канали
📰 "Янги Ўзбекистон", "Народное слово" ва "Халқ сўзи" газеталарида партия фаоллари ҳамда депутатларнинг мақола ва муносабатлари чоп этилди.

Актам ХАИТОВ
Шесть ключевых приоритетов

Одинахон ОТАХОНОВА
ЎЗБЕКИСТОН - СИНГАПУР ҲАМКОРЛИГИ солномасида янги саҳифа очилади

Гулшана ХУДОЁРОВА
МОЛИЯВИЙ ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТИ БЕРИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛАДИ

#uzlidep #gazeta

O'zLiDeP расмий канали
Йилига 4 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13810

Актам Хаитов Қашқадарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, корхоналар, кластерлар фаолияти билан яқиндан танишяпти.

Партия раҳбари “Қарши агро кластер” қошида ташкил этилган “Ийман текстил” тикув трикотаж мажмуасида бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар билан мулоқот қилди.

Айни пайтда бу ерда Қарши туманида истиқомат қилаётган 105 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган.

Пахтадан тикилаётган кийим-кечакларимизга нафақат Россия, балки Европа ва Лотин Америкасининг кўпгина давлатларида ўз харидорлари бор.

#uzlidep#Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
20 ЯНВАРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

O'zLiDeP расмий канали
Шавкат Мирзиёев энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда гидроэнергетика тармоғидаги режалар тақдимоти билан танишди.

2023 йилда 197 мегаваттли 7 та лойиҳа ва 10 та микро гидроэлектр станция ишга туширилиши режалаштирилган. 438 мегаваттли 8 та истиқболли лойиҳа ва 50 та микро ГЭС қуриш бўйича ишлар бошланади.

Президент гидроэнергетикада салоҳият юқорилигини таъкидлаб, қувватларни кескин ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Гидроэнергетика иншоотлари атрофидаги бўш майдонларда шамол ва қуёшга мослашган гибрид станциялар қуриш бўйича топшириқ берилди.

“Сувсаноатмаш” АЖда микро ГЭС ускуналари, Тошкент вилоятида гидроагрегатлар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Энергия танқислиги шароитида кунлик ишлаб чиқаришни кўпайтириш, ресурсларни адолатли ва самарали тақсимлаб, жойларга изчил етказиб бериш, узилишларни тезкор бартараф этиш вазифалари белгиланди.

O'zLiDeP расмий канали
🏦 Тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларга 33 млн сўмгача 14 фоизлик кредитлар берилади. Уни қайси банклардан олиш мумкин?

Батафсил инфографикада 👆

👉 Қарор матни 👈

#uzlidep #tadbirkorlik

O'zLiDeP расмий канали