O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Азиз ҳамюртлар!
Қадрли дўстлар, партиядошлар!

Бир неча дақиқалардан сўнг 2022 йилни тарихга муҳрлаб, янги – 2023 йилни кутиб оламиз. Бундай кезларда, анъанага кўра, ортда қолган йўлга бир назар ташланади, келгуси йил учун режалар тузилади.

Давлатимиз раҳбари яқинда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда эришилган улкан ютуқларимизни алоҳида қайд этди. Эътиборлиси, қўлга киритилган ушбу муваффақиятларда партиямизнинг ҳам муайян ҳиссаси бор.

O'zLiDeP дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, поёнига етаётган йилда барча соҳаларда кечган янгиланиш жараёнларига ҳамоҳанг иш олиб борди. Партиямиз қонуний ҳуқуқ ва ваколатларидан унумли фойдаланиб, халқимиз, электоратимиз манфаатларини ифодалашга қаратилган кўплаб тадбирлар, лойиҳаларни амалга оширди. Партиямиз аъзолари 1 миллиондан 200 мингдан ошгани ҳам саъй-ҳаракатларимиз кутилган натижаларни бераётганини англатади.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди ҳамда яқин истиқболда амалга оширилиши зарур талай устувор вазифалар белгиланди. Улар билан танишган ҳар бир партиядошимиз олдимизда турган мақсадлар нақадар улканлигини теран ҳис этади. Келгуси йилда партиямизнинг ҳар бир фаоли ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман.

Партиямиз аъзолари, хайрихоҳлари, жамики юртдошларимни яна бир бор яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, энг самимий тилакларимни изҳор этаман.

2023 йил халқимизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Ғайрат Абдиев билан суҳбат

👉 @uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳитдинов билан суҳбат

👉 @uzlidep
#FoydaliMalumot

Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

👉 @uzlidep
☑️ Инвестиция дастури қабул қилинди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2023-2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.

Қарор билан 2023-2025 йиллар учун қуйидагилар тасдиқланди:

Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларни ўзлаштиришнинг йиғма мақсадли кўрсаткичлари;

тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестиция ва кредитларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари.

2023-2025 йиллардаги инвестиция дастури доирасида жами капитал қўйилмалари 1215 трлн сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Шундан:

👉 Марказлашган инвестициялар - 194 трлн сўмни;

👉 Марказлашмаган инвестициялар - 1 021 трлн сўмни ташкил этади. 

@a_xaitov
🏦 Тадбиркорларнинг тижорат банкларидан оладиган кредитлари фоизини пасайтириш учун компенсация бериш амалиёти 2023 йилда давом эттирилади.

❗️Мазкур мақсадларга маблағ ажратилиши "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонуни"да назарда тутилган.

☝️Маълумот учун: ушбу қонун Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенатда маъқуллангач, Президент томонидан 2022 йил 30 декабрда имзоланган. 2023 йил 1 январдан кучга кирди (ЎРҚ - 813 сонли).

2023 йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг 1 трлн 323 млрд 553 млн сўм маблағлари тадбиркорларнинг тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация беришга йўналтирилади.

💰Мазкур жамғарма маблағлари тадбиркорларга тижорат банкларидан кредит олиш, шу орқали янги лойиҳаларни амалга оширишга қулайлик яратади.

‼️Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш партиямизнинг дастурий мақсадлардан ҳисобланади.

Шу боисдан Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси депутатлари ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан кўзда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилишини назоратга олади.

#uzlidep #kredit

O'zLiDeP расмий канали
Илм — энг катта сармоя

👉 Батафсил

Кейинги беш-олти йилда мамлакатимизда ёшларга илм чўққиларини эгаллашлари, ўзларининг ақл-заковатлари, ижодий имкониятлари ва куч-қувватларини намоён этиши учун барча зарур шароитлар яратилди. Йигит-қизларнинг юксак даражага кўтарилиши учун бор имкониятлар ишга солинди.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Бухоролик талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13743

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Бухоро давлат педагогика институти талаба ёшлари иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг янги авлод ёшлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

O'zLiDeP расмий канали
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13745

Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 83 мингдан зиёд аъзолар 1 минг 36 та бошлағич ташкилотга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 16 нафар ва Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларида 136 нафар депутатлар фаолият олиб боряпти.

#uzlidep #faoliyatsarhisobi

O'zLiDeP расмий канали
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 16,60 сўмга ошиб, 11 минг 263,41 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 952,73 сўмга баҳоланиб, 29,62 сўмга пастлади.
Шунингдек, 1 рубль 158,05 сўм этиб белгиланиб, 3,98 сўмга кўтарилди.

#valyutalarkursi

O'zLiDeP расмий канали
Қонун талаблари ва инсон ҳуқуқлари – олий қадрият

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13747

Йилларга берилган номларнинг ҳам бевосита ва билвосита инсон тушунчасига бориб ҳам боғланиши бежиз эмас. Инсон қадрини улуғлаган жамият, ўз мамлакатини эъзозлаган ва қадрига етадиган, унинг эртаси учун куюнувчи давлат ҳисобланади. Янги — 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилишида ҳам ана шу ҳақиқат мужассам.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
5 ЯНВАРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Томорқадан даромад қилиш сир-асрорлари ўргатилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13744

Бевосита маҳаллаларда истиқомат қилаётган ҳамда ўз иссиқхона ёки томорқаларидан мўмай даромад олишни йўлга қўйган оила аъзоларининг иш тажрибаси билан танишиш, шу орқали кичик ердан катта даромад олиш сирларини оммалаштириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уйда ўтирган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган бундай амалий тадбирларнинг ютуқли томонлари кўп.

#uzlidep #tomorqa

O'zLiDeP расмий канали
Депутат ёрдамида фуқаронинг уйи таъмирланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13746

Маҳалла аҳлининг мурожаатига кўра, кам таъминланган оилалардан бири Артур Виноградовнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича мавжуд ҳолат атрофлича кўриб чиқилди.

#uzlidep #deputat

O'zLiDeP расмий канали
📍Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган O'zLiDeP депутатлари

👉 Фракция аъзолари рўйхати

✍️ Депутатга мурожаат

#uzlidepdeputatlari

O'zLiDeP расмий канали