O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.52K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Мурожаатнома мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув семинар ўтказилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13742

Ўқув-семинарда Самарқандни бир миллионли шаҳарга айлантириш ва бешта туман ташкил этиш бўйича ҳаракатлар аллақачон бошлангани маълум қилинди

#uzlidep #oquvseminar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш, Ҳукумат таркиби ва иш тизимини ўзгартириш масалалари, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2023 йилдаги энг муҳим вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось совещание, посвященное вопросам реализации административной реформы, изменения структуры и системы работы Правительства, важнейшим задачам социально-экономического развития страны в 2023 году.

#Mirziyoyev #yigilish #Hukumat #vazifalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сектор мудири, фалсафа фанлари доктори, профессор Қиёмиддин Назаров билан суҳбат

@uzlidep
O‘zLiDePнинг 2022 йил давомидаги энг муҳим воқеалари.

#uzlidep #sarhisob

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Янги йил табриги

@uzlidep
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Азиз ҳамюртлар!
Қадрли дўстлар, партиядошлар!

Бир неча дақиқалардан сўнг 2022 йилни тарихга муҳрлаб, янги – 2023 йилни кутиб оламиз. Бундай кезларда, анъанага кўра, ортда қолган йўлга бир назар ташланади, келгуси йил учун режалар тузилади.

Давлатимиз раҳбари яқинда Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида жорий йилда эришилган улкан ютуқларимизни алоҳида қайд этди. Эътиборлиси, қўлга киритилган ушбу муваффақиятларда партиямизнинг ҳам муайян ҳиссаси бор.

O'zLiDeP дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, поёнига етаётган йилда барча соҳаларда кечган янгиланиш жараёнларига ҳамоҳанг иш олиб борди. Партиямиз қонуний ҳуқуқ ва ваколатларидан унумли фойдаланиб, халқимиз, электоратимиз манфаатларини ифодалашга қаратилган кўплаб тадбирлар, лойиҳаларни амалга оширди. Партиямиз аъзолари 1 миллиондан 200 мингдан ошгани ҳам саъй-ҳаракатларимиз кутилган натижаларни бераётганини англатади.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилинди ҳамда яқин истиқболда амалга оширилиши зарур талай устувор вазифалар белгиланди. Улар билан танишган ҳар бир партиядошимиз олдимизда турган мақсадлар нақадар улканлигини теран ҳис этади. Келгуси йилда партиямизнинг ҳар бир фаоли ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман.

Партиямиз аъзолари, хайрихоҳлари, жамики юртдошларимни яна бир бор яқинлашиб келаётган Янги йил билан табриклаб, энг самимий тилакларимни изҳор этаман.

2023 йил халқимизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter