O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.46K subscribers
30K photos
3.23K videos
52 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
📆 Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 4 кун дам олади (31 декабрь, 1,2,3 январь)

ЎзАнинг маълум қилишича, Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

❗️Шунингдек, илк марта байрам куни якшанбага тўғри келгани учун дам олиш куни душанбага кўчирилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13714

Актам Хаитов Хонқа туманидаги “Хонқа чорва капитал” МЧЖда бўлиб, Мурожаатномада илгари сурилган устувор вазифалар, ташаббуслар хусусида тўхталиб ўтди.

Партия етакчиси Мурожаатномада белгилаб берилган барча устувор йўналишларни амалга оширишда депутатлар ва кенг жамоатчиликнинг иштироки муҳимлигини таъкидлади.

Мулоқотдан сўнг партия етакчиси сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган мазкур МЧЖ фаолияти билан танишар экан, бу ерда Италия техналогияси асосида гидропоника усулида етиштирилаётган чорва озуқалари билан қизиқди.

#uzlidep #Murojaatnoma #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
24 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uzlidep #deputat #murojaatnoma #munosabat

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Нодир Жумаев

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Энергия ресурсларини қадрига етишимиз лозим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13710

Энергия таъминоти соҳасида тарафлар йўқ деб ўйлайман, ютуқ ҳам ўзимизники, муаммо ҳам ўзимизники, “ўз бошимизга тушган қорни ўзимиз кураймиз”. Зеро, шундай экан, энергия самарадорлиги, ресурсларни тежаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантириш керак.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Самарқанд халқаро ҳамжамиятнинг муҳим логистик марказларидан бирига айланмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13711

Самарқанд йирик халқаро форумларга, йиғинларга мезбонлик қиляпти. У бугун ўзининг туристик потенциалидан тўлақонли фойдаланишга интиляпти. Биргина якунига етаётган йилда мазкур шаҳарда давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги ўнга яқин халқаро форум ўтказилди. Келгуси йилда йигирмадан ортиқ шу каби нуфузли тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13712

Давлат раҳбарига фикрича республикамиздаги 20 та энг оғир шароитли туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкалар 1 фоиз миқдорида белгиланади. Мазкур туманлардаги тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобланган сумманинг атиги 1 фоизини тўлайди. Якка тадбиркорлар қатъий ставкадаги солиқларни тўлашдан озод этилади.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Инсон қадри устувор бўлган юртда ривожланиш бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13706

Халқни қийнаб келаётган муаммоларни фақат ўзимизгина бартараф этишимиз мумкинлиги, ҳеч ким ҳеч қаердан келиб қилиб бермаслигини яхши биламиз. Одамларни ҳамжиҳатликка чорлаш, уларнинг ташаббуси, шижоати ва салоҳиятини ишга солиш борасида барча имкониятларни ишга солишимиз керак. Дарҳақиқат, президентимиз таъкидлаганларидек, “Қанча шароит яратсак, шунча одамларимиз рози бўлиб, ўз ҳаётини, ўз турмушини, ўз йўналишини, ўз режаларини мутлақо катта-катта поғонада, баланд режаларни амалга оширяпти”.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар

Самые важные и яркие события в деятельности Президента Шавката Мирзиёева в 2022 году

@uzlidep
25 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Таълимга эътибор – келажакка эътибор

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13707

Жорий ўқув йилида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йи 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам қабул қилинди.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мурожаатномада суд-ҳуқуқ ва одил судловни таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13713

Хорижий мамлакатлар тажрибасини олиб қарайдиган бўлсак, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва бошқа давлатларда давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатишда адвокатлар электрон тизим ёрдамида танланади. Бу эса соҳада холислик ва шаффофликни таъминлаб беради.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришиш мумкин

👉 Батафсил

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим воқеадир. Зеро, унда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар баён этилди.

#uzlidep #munosabat #murojaat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
26 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.
🔴#LIVE

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги;

«Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда,

«Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги;

«Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube