O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.5K photos
3.17K videos
49 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Жамиятдаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ечими асосан таълимга боғлиқ

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13688

Ривожланган давлатлардаги каби Ўзбекистонда ҳам таълимнинг аҳамиятини англаган ҳолда аҳолининг турли ёшдаги қатламларини билим олишга ундовчи механизмлар йўлга қўйилган.

#uzlidep #murojaatnoma #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мурожаатномада белгиланган вазифалар зиммамизга улкан масъулият юклайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13691

Давлатимиз раҳбари 2023 йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном беришни таклиф қилдилар. Буни бутун юртдошларимиз тўлиқ қўллаб-қувватлади деб баралла айта оламиз.

Келгуси йилга бундай ном берилишида ҳам катта маъно ва мазмунлик мужассамлигини таъкидлаш ўринлидир.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Мурожаатномада партиямизнинг энг муҳим йўналишларидан бири саналган иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланиши айтиб ўтилди. Эндиликда, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш бўйича янгича ёндашувлар жорий этилади.

Умуман олганда, Президентимизнинг Мурожаатномасида келтирилган вазифаларнинг ижросини таъминлашда, уни амалга оширишда бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз.

#uzlidep #murojaatnoma #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 8,35 сўмга тушиб, 11 минг 277,83 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 996,23 сўмга баҳоланиб, 13,69 сўмга баландлади. Шунингдек, 1 рубль 163,53 сўм этиб белгиланиб, 6,28 сўмга пастлади.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
21 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Таълим сифатини ошириш - Янги Ўзбекистон тараққиётининг якка-ю-ягона тўғри йўлидир”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13690

Мурожаатномада таълимнинг бошланғич, ўрта ва ўрта-махсус тизимида келгуси йилдан бошлаб амалга оширилиши зарур бўлган ишлар хусусида ҳам батафсил сўз юритилган. Хусусан, 2023 йилдан бошлаб бошланғич синфларда мутлақо янги методика асосида яратилган дарсликлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Заковат бор жойда улуғлик, билим бор жойда буюклик бўлади”

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13689

Янгиланаётган Ўзбекистонимизни янада гуллаб-яшнаши, барқарор ривожланиши, ёш авлоднинг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши йўлидаги устувор вазифаларни бажаришда партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда барча маслакдошларимиз ҳамжиҳатлик билан меҳнат қиладилар деб ишонаман.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аҳоли саломатлигини сақлаш – муҳим вазифа

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13692

Энг муҳим масала сифатида кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди. Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади. Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади.

#uzlidep #murojaatnoma #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мурожаатнома халқимиз ҳаётини тубдан яхшилашга хизмат қилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13693

Эндиликда ҳар биримиз ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлиши учун ўз ишимизга катта масъулият билан ёндашишимиз керак. Бунда боғчадан бошлаб олий ўқув юртигача – таълимнинг барча бўғинларини ислоҳ қилиш, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этишимиз зарур. Чунки бугун нафақат ёшлар, балки бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун аввало илм-маърифат, юксак маънавият керак.

#uzlidep #munosabat #murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP Президент Мурожаатномасидан келиб чиқувчи асосий устувор вазифаларни белгилаб олди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13697

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Мажлисда мамлакатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилгани O‘zLiDeP зиммасига улкан масъулият юклаши таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари Мурожаатномада барча соҳалар қатори партиямизнинг энг муҳим йўналишларидан бири саналган иқтисодий ислоҳотлар қатъий давом эттирилиб, хусусий сектор янада қўллаб-қувватланишини алоҳида эътироф этдилар.

Йиғилиш якунида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, O‘zLiDePнинг келгуси йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш борасида вазифалар белгилаб олинди.

#uzlidep #murojaatnoma #ijroqom

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13694

Давлатимиз раҳбари тараққиётнинг асосий негизи бўлган таълим соҳасида бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз кераклигини ҳам таъкидлади. 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланишини қайд этди.

#uzlidep #munosabat #murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мурожаатнома – фаолиятимиз дастуриламали

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13695

Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлар муаммоларини вазирлик ёки ҳокимликлар эмас, қонун ва суд ҳал этиши лозимлигини алоҳида таъкидлаганлари, аввало тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини иқтисодий ҳамда маъмурий судларда янада ишончли ҳимоя қилишни англатади.

#uzlidep #munosabat #murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди

Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдидаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #murojaatnoma #ijroqom

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Таълим сифатини ошириш – янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13696

Президентимиз ўз мурожаатида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!”, деб таъкидлаб ўтди. Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиши, ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарурлиги қайд этилди.

#uzlidep #munosabat #murojaatnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси пастлади

1 АҚШ долларининг расмий курси 22,75 сўмга тушиб, 11 минг 255,08 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 947,27 сўмга баҳоланиб, 48,96 сўмга пастлади. Шунингдек, 1 рубль 159,39 сўм этиб белгиланиб, 4,14 сўмга тушди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
22 ДЕКАБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🗒 22 декабрь - "Халқаро энергетика ходимлари куни".

#uzlidep #bugungikun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube