O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.58K subscribers
29.7K photos
3.21K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13547

O'zLiDeP ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Фракция аъзолари томонидан берилган бир қатор таклифлар Конституциявий қонун лойиҳасида ўз ифодасини топди. Яъни, лойиҳада энди давлатнинг ўзи мулкдорларнинг мулк ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилинишини ўз зиммасига олиши, бу борада давлат тадбиркорликни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиши мустаҳкамлаб қўйилди.

#uzlidep #konstitutsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13545

Жойларда ички йўлларни таъмирлаш, аҳолининг ичимлик суви, электр энергияси ва газ таъминотига бўлган талабини қондириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлик эшитуви: Ички бозорда нархлар барқарорлигини таьминлаш масаласи муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13544

Туманда истиқомат қилаётган 181,3 минг нафар аҳолининг йиллик истеъмоли учун тиббий меъёр бўйича асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яъни 5,1 минг тонна гўшт, 2,7 минг тонна парранда гўшти, 2,4 минг тонна балиқ, 21,8 минг тонна ун, 43,9 млн.дона тухум, 2,4 минг тонна ўсимлик ёғи, 6,2 минг тонна сабзи, 12,9 минг тонна картошка, 1,7 минг тонна гуруч, 2,0 минг тонна шакар, 6,2 минг тонна пиёз билан таъминлаш лозим бўлади. Ушбу маҳсулотлар нарх-навонинг барқарорлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Coffee Time” лойиҳаси: Тадбиркорларнинг бугунги кундаги муаммолари

Лойиҳа меҳмони: СУҲРОБ АҲМЕДОВИЧ БАБАДЖАНОВ - ҳуқуқшунос, тадбиркорларнинг ҳуқуқий ва бизнес масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Муҳокама қилинган масалалар:

- тадбиркорларнинг муаммолари;
- Бизнес-омбудсман тадбиркорларни текширувларини кескин камайишига сабаб;
- тадбиркорларни текшириш жараёнлари шаффоф бўлиши керак;
- аниқланган камомадни суд тасдиқлаши керак;
- тадбиркорларга жиноят иши очилишини чеклаш;
- сармоядорлар янги корхонага раҳбар топишга қийналяпти ва бошқа масалалар.

Тўлиқ видео
👇👇👇

https://youtu.be/9Zw1IPl5sHM
Маҳалла тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13556

#uzlidep #mahalla #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси кўтарилди

1
АҚШ долларининг расмий курси 7,78 сўмга кўтарилиб, 11 минг 230,39 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 700,94 сўмга баҳоланиб, 113,60 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 186,04 сўм этиб белгиланиб, 0,65 сўмга кўтарилди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик компания билан учрашув ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13557

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20-22 ноябрь кунлари O'zLiDeP вакиллари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар доирасида O'zLiDeP раҳбари Актам Хаитов “Азерсун Ҳолдинг” компаниялар гуруҳи Бош директори, Озарбайжон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Ассоциацияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Гўзал билан мулоқот ўтказди.

Мазкур холдинг Озарбайжондаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлайдиган энг йирик ширкат ҳисобланади. Холдингнинг 20 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари, 35 гектар иссиқхоналари, 4 та чорвачилик фермаси, комбикорм, сут, шакар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган ширкатлари мавжуд. 2021 йилдан бошлаб пахта етиштиришни бошлаган.

#uzlidep #uchrashuv #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат сайловчилар мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13549

Хуршидахон Халилова ўзи сайланган "59-Хоқон" сайлов округ ҳудудидаги "Зангибобо", "Чем" МФЙлардаги Порлоқ ва Гузар кўчаларида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳудуддаги кўча йўлларининг бир неча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва электр сим ёғочларнинг ўрнига темир бетон таянчларининг ўрнатилиши зарурлиги, шунингдек ушбу маҳаллаларни обод масканга айлантириш учун мутассадилар билан ҳамкорликда қилиниши шарт бўлган вазифалар белгиланди ва халқ вакили томонидан назоратга олинди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
25 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🗓 25 ноябрь - Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни

#bugungikun #uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ислоҳотлар бардавомлиги учун масъулмиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13553

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари ходимлари, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этган анжуманда жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вилоятда амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят кенгаши раиси Шуҳрат Асланов маъруза қилди.

#uzlidep #sarhisob

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент ҳузурида ўтказилган йиғилишда электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Республикада ишлаб чиқарилган электромобилларни утилизация йиғимидан, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, жиҳозлари, хомашё материалларини божхона божидан озод этиш мўлжалланмоқда.

Инвесторларга муайян миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Электромобилларини сотиб олишга олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.

Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.

❗️Президент бу йўналиш автомобилсозликда рақобат яратиши кераклигини таъкидлади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли.

Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади.

📌 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 36-модда

#Konstitutsiyamizga30yil

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube