O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.94K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
47 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Бўлажак тиббиётчилар партия сафига қўшилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13479

O’zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Бухоро Давлат Тиббиёт институти талаба ёшлари иштирокида “Тиббий таълим соҳасидаги ислоҳотлар самараси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

#uzlidep #yangiavlodkadrlari

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Самарқанд – Туркий цивилизация пойтахти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13485

Президентимиз Шавкат Мирзиёев анжумандаги нутқида Биз Туркий дунё буюк тарихининг ёрқин саҳифалари улуғ аждодларимиз томонидан биргаликда яратилгани билан ҳақли равишда фахрланамиз, ана шундай бебаҳо меросни сақлаб қолиш, уни чуқур ўрганиб, келгуси авлодларимизга безавол етказиш барчамиз учун энг асосий вазифа эканини алоҳида таъкидлади. Бинобарин, давлатимиз раҳбари “Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тараққиёт ва фаровонлик сари” шиори остида барчамиз биргаликда мутлақо янги юксалиш босқичига қадам қўяётганимизни айтиб ўтди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига

Работникам сферы здравоохранения Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари O’zLiDeP сафига қўшилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13480

#uzlidep #faollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
13 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Иорданияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз рўйхати:

🥇Олтин медал:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Aбдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Aбдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

🥈Кумуш медал:
-80 кг: Одилжон Aслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

🥉Бронза медал:
-54 кг: Шахзод Музаффаров
-60 кг: Aдҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Aсадхўжа Мўйдинхўжайев.

O’zLiDeP жамоаси барча юртдошларимизни ушбу улкан муваффақият билан табриклайди.

@uzlidep
Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, муаммо ва ечими таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13483

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоят ҳудудий марказига 2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида мурожаатлар келиб тушган. Хусусан, 322 та ҳолатда аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилган бўлса, 106 та жисмоний, 16 та жинсий, 267 та руҳий, 13 та иқтисодий зўравонлик қилинган.

Оилада 396 та, иш жойида 3 та, жамоат жойида 19 та зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. Зўравонликдан жабр кўрганлар мурожаатлари тизимли ўрганилиб, уларнинг 236 тасига психологик, 179 тасига юридик, 14 тасига тиббий, 63 тасига ҳимоя ордери олишда, 31 нафарига бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилган. Тошкент вилояти ҳудудий бўлимларининг ётоқхоналарида 77 нафар шахс реабилитация дастурини ўташган. Таассуфки, ушбу рақамлар жамиятда илдиз отган хотин-қизларга нисбатан ҳар қандай кўринишдаги тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда аёвсиз курашиш кераклигини англатади.

#uzlidep #ayollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бугун Тиббиёт ходимлари куни

Соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаймиз. Келгуси фаолиятингизда улкан зафарлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилаймиз!

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP 19 ёшда: Халқ ишончини қозониш осонмас

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13475

Бугунги кунда ёнимизда кўплаб ёш авлод вакилларининг камарбаста бўлаётгани, ўзлари билан янгича фикр, дунёқараш, сиёсий тафаккур олиб келишаётганидан мамнунмиз. Мисол учун, дастлаб вилоят партия ташкилоти таркибида 1 052 нафардан иборат маслакдошни бирлаштирган 24 та бошланғич партия ташкилоти фаолият юритган бўлса, ҳозирда қуйи бўғин фаоллари сони 85 672 нафарни, бошланғич партия ташкилотлари сони эса 914 тани ташкил этмоқда.

#uzlidep #19yoshda

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар тиббиёт ходимлари меҳнатини эътироф этишди

👉 Батафсил

Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини яхшилаш учун барча шароитлар, ихтисослашган тиббий хизматлар кўламини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат фаолиятига муносиб баҳо берилаётгани ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар.

#uzlidep #tibbiyot

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қадрли шифокорлар, тиббиёт ходимлари!

Сизларни – саломатлигимиз посбонларини мамлакатимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз!

Соғлиқ – улуғ неъмат. Шу боис шифокорлик касблар ичра энг шарафлиси дея эътироф этилади. Инсон ҳаётига дахлдор ўта масъулиятли касбни зиммасига олган, бу йўлда фидокорона меҳнат қилаётган ҳар бир тиббиёт ходими эъзозга муносиб.

Президентимиз, халқимиз сизларнинг машаққатли, шу билан бирга шарафли хизматларингиз, меҳнатингизни қадрлаб, соҳа вакилларига алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатмоқда. Кейинги йилларда шифокор ва ҳамшираларнинг маоши бир неча марта оширилди, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси яхшиланди. Шунинг баробарида тиббиёт ходимларининг жамиятимиздаги мавқеини ошириш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди. 

O‘zLiDeP давлатимизнинг мазкур йўналишдаги сиёсатига ҳамоҳанг иш олиб боряпти. Сафдошларимиз ичида шифокорларнинг кўплиги эса бу борадаги фаолиятимиз самарадорлигини таъминлаяпти. Хусусан, партиямиз  хусусий тиббиётни ривожлантиришга баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда. Зеро, хусусий тиббиёт қатор афзалликлар қаторида ҳаётини шу касб билан боғлаган инсонлар истеъдоди, салоҳияти рўёбга чиқишига кенг имкониятлар яратади. 

Сизлар касбингизга меҳр ва садоқатингиз билан халқимиз ишончини янада чуқурроқ қозонишингизга ишонамиз.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, улкан зафарлар,  хонадонларингизга файзу барака ёр бўлишини тилаймиз.

Актам
Хаитов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари