O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
8.84K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#LIVE

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан, 👇

Янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги,

“Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги,

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида”ги,

“Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилинади.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Фракция йиғилишида «Ер қаъри тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда ҳам кенг муҳокама қилинган эди. Ушбу ҳужжат депутатлар билдирган таклифлари асосида қайта ишланиб, лойиҳа ўз маромига етказилди.

Фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини яна бир бор муҳокамадан ўтказиб, долзарб ва зарурлигини инобатга олган ҳолда иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Фракция йиғилишида депутатлар янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда бандма-банд муҳокама қилишяпти.

Таъкидланганидек, амалдаги қонун 10 йил олдин қабул қилинган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермай қўйган. Ҳозирда ушбу йўналишда кўплаб муаммолар борлиги сабабли рақобат муҳитига ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ушбу муаммолар нималарда кўриняпти?

Хусусан, тайёрланаётган қонун ҳужжатларида рақобатга зид ва тадбиркорликни қийинлаштирувчи нормалар кўплигидадир. Қонун лойиҳасининг ташаббускорлари томонидан 1,1 мингдан ортиқ қонун ҳужжатлари рақобатга таъсири баҳоланганда 65 фоизида рақобатга зид нормалар аниқланган.

Шунингдек, 100 дан ортиқ монополлашган ва 10 дан ортиқ эксклюзив ҳуқуқлар мавжуд бўлган бозорлар сақланиб қолмоқда, имтиёз ва преференциялар текис ва тенг тақсимланмаган ва аксарият ҳолларда рақобатни чекламоқда. Охирги йилларда 35 мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга 4,8 млрд доллга яқин имтиёз ва преференциялари тақдим этилган, бу эса бозордаги хўжалик юритувчи субъектларнинг умумий сонининг атиги 5 фоизини ташкил этади.

Бундан ташқари қонунчиликда табиий монополияларни эътироф этиш ёндошуви эскирган, натижада рақобат муҳити шакллантирилиши мумкин бўлган товар бозорларида сунъий равишда табиий монополиялар сақланиб қолмоқда.

Шу билан бирга, ушбу жараёнда йирик рақамли платформалар жорий қилинган бўлиб, рақамли платформа, онлайн қидирув веб-сайти, операцион тизим, дастурий таъминот ёки мобил илова орқали реализация қилинаётган товарларнинг муомала доирасига нисбатан монополияга қарши талаблар амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Яна бир оғриқли масалалардан бири иқтисодиётда давлатнинг иштироки рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиб келаётганлигидир.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Янги таҳрирдаги “Рақобот тўғрисида”ги қонун лойиҳасига бир қатор янгиликлар киритилмоқда

Жумладан, Монополияга қарши давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, рақамли платформаларга нисбатан монополияга қарши талаблар, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятидаги иштирокига ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга доир талаблар, иқтисодиётда кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида давлат назоратини камайтириш, қонунчиликни бузганлик учун молиявий жарималар белгиланмоқда.

Шунингдек, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хом ашё, товарлар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши ва реализация қилинишининг (кўрсатилишининг) ноқонуний чекланиши ҳамда Лицензиялаш, рўйхатга олиш, аккредитациядан ўтказиш ва рухсат бериш ваколати берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, юридик шахслар бирлашмалари томонидан рақобатни чеклайдиган қарорлар қабул қилиниши учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатда иқтисодий ўсишни таъминлаш, рақобатбардошликни ошириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш жараёнларини чуқурлаштириш, инвестицияларни, авваламбор иқтисодиётнинг базавий ва таркибий асосини ташкил этувчи соҳаларга жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, энг зарур иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга асоссиз равишда эксклюзив ҳуқуқлар, индивидуал имтиёзлар ҳамда преференциялар беришни олдини олиш, хўжалик юритувчи субъектларининг ушбу соҳадаги масъулияти ва жавобгарлигини оширишга ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ва тақдим этилаётган хизматларнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилади.

Мазкур қонун лойиҳаси депутатларнинг узоқ тортишув ва муҳокамаларидан сўнг биринчи ўқишда қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Фракция йиғилишида “Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Мазкур ҳужжатни ишлаб чиқишдан мақсад Президентимизнинг 2022 йил 31 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” қарорига мувофиқлаштириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 мартдаги “2022 йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлашдан иборатдир.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларидан сўнг қўллаб-қувватланди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

Фракция йиғилишида «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги ҳамда «Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари ҳам биринчи ўқишда муҳокама қилиниб, тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда фракция фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳимиз “долзарб 40 кунлик”да фаол иштирок этяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13439

Ишчи гуруҳ аъзолари акцияда иштирок этаётган ташкилот, муассасалар ходимлари билан биргаликда хоспис ҳудудидаги 0,25 гектар майдонга 400 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқаздилар.

#uzlidep #ishchiguruh

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси кўтарилди

1
АҚШ долларининг расмий курси 38,63 сўмга кўтарилиб, 11 минг 171,04 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 155,40 сўмга баҳоланиб, 272,36 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 182,61 сўм этиб белгиланиб, 3,13 сўмга кўтарилди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ташаббуси: Чекка қишлоқда "Ижтимоий дорихона" очиладиган бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13440

💉Элёр Олтиев ташаббуси билан туманнинг энг олис қишлоғи Чандирободда маҳалла тиббиёт пунктида ҳудуд аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

🗣Шунингдек, шу жойнинг ўзида депутат томонидан аҳолини тиббиёт йўналиши бўйича қийнаётган масасалари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
8 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат сайловчиларнинг муаммосини ҳал қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13444

Депутатнинг аҳоли билан бундан олдинги учрашувларида ички кўчаларни созлаш, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш масалалари кўтарилганди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

9 ойда саноат 5,3 фоиз ўсган. Лекин, 65 та йирик корхонада ишлаб чиқариш камайган. Маблағ ажратилган бўлса-да, 118 та саноат зонасига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган. Экспортда GSP+ имкониятидан етарлича фойдаланилмаяпти.

Маиший техника, гилам, мебель ишлаб чиқарувчиларни кафолатли хомашё билан таъминлаш, кам қувватда ишлаётган корхоналарга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзтўқимачиликсаноат”га камида 50 хил турдаги янги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича вазифа қўйилди. Бу учун банкларга 100 млн $, гиламчилик учун 50 млн 💲маблағ жойлаштирилади. Европа давлатлари, Туркия, Миср, Марокашга газлама ва трикотаж мато экспорти учун транспорт харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун “саноат ипотекаси” дастури ишлаб чиқлади ва 1-босқичда 50 млн 💲йўналтирилади, кредитлар 7 йиллик, 2 йил имтиёзли давр билан берилади.

Бухоро, Наманган, Самарқанд, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 100 га яқин маҳалла мебелсозликка ихтисослашган. Улар атрофида мебель саноати марказлари ташкил қилинади. Бу соҳага божхона имтиёзлари муддати 2024 йил 1 январгача узайтирилади.

Заргарлик учун зарур хомашёларни вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади, қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод этилади.

#uzlidep #sanoat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
_______________________

❗️Началось очередное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан. Заседание транслируется в прямом эфире на YouTube-канале Законодательной палаты.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бахмалда “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13442

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 69-мақсадида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда депутатларнинг, партия фаолларининг ҳам муносиб ўрни бўлмоқда.

#uzlidep #ayollarqanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube