O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
31K photos
3.38K videos
60 files
15.6K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Яна бир қулайлик шундан иборатки, иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан бир йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратиш белгиланди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13425

#uzlidep #issiqxona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 19та авария “ўчоқлари” бор – Машраб Раззоқов

Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази бошлиғи Машраб Раззоқов “O’zLiDeP PRESS-KLUBI”нинг навбатдаги сонида давлат аҳамиятидаги йўлларда 19та авария “ўчоқлари” мавжудлигин айтиб, уларни номма-ном санаб ўтди.

#uzlidep #pressklub #YTH

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркор аёлнинг нафақат оиласига, жамиятга ҳам катта нафи тегади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13422

Тадбир сўнггида “KING GARMENT TEXTILE” МЧЖ корхонасининг фаолияти билан танишилди. У ерда аёлларга берилаётган имкониятлар, шароитлар билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Фаол хотин-қизлардан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.

#uzlidep #AyollarQanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Иссиқхоналар учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли даври 5 йилга узайтирилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13428

#uzlidep #issiqxona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
«Илғор»ликларнинг ғайрати баланд

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13429

Ангор туманидаги «Илғор» маҳалласида яшовчиларнинг томорқаси бўш турмайди. Полиз экинларидан тортиб мевали дарахтгача бор. Бу эса маҳалла одамларининг меҳнаткашлигидан далолат беради.

Актам Хаитов ушбу маҳалладаги хонадонлар томорқасини кўздан кечираётиб бунга яна бир бор амин бўлди.

Партия вакиллари Алимардон Қудратовнинг хонадонида бўлди. Томорқада эса лавлаги ва саримсоқ пиёз барқ уриб, яшнаб турибди. Атрофида эса мевали дарахтлар.

Суҳбат жараёнида А.Қудратов кичиккина совуткич қуриш учун имтиёзли кредит зарурлигини билдирди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ислоҳотларда фуқаролар ташаббускорлиги зарур

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13427

Қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси давомида Конституциявий комиссия ҳамда масъул қўмиталар томонидан Бош қомусимизни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар билан ишлашнинг ўзига хос механизми ишлаб чиқилган бўлиб унда турли соҳа мутахассислари, илмий жамоатчилик вакиллари самарали иш олиб бормоқдалар.

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Конституциявий ислоҳотларда аёлларнинг ўрни

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13423

"TEXTILE MILL TASHKENT" Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасида 270 дан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

Конституцион ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ташаббус, ғоялари, фикр ва таклифларини олиш мақсадида ташриф буюрган депутат Дилбар Усманова бу ерда ишчи аёллар билан бўлган суҳбатда уларнинг жамият ва давлат ҳаётида тутган ўрни борасида тўхталаркан, бугунги муҳим паллада ҳам уюшқоқлик, фаоллик, дахлдорлик билан иштирок этишга ундади.

#uzlidep #AyollarQanoti

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси кўтарилди

1
АҚШ долларининг расмий курси 15,08 сўмга кўтарилиб, 11 минг 132,41 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 10 минг 883,04 сўмга баҳоланиб, 39,20 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 179,48 сўм этиб белгиланиб, 0,53 сўмга кўтарилди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13430

“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун асосида тасдиқланган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти турли ташкилотлар, муассасалар, олий таълим даргоҳларида, тадбиркорлик субъектларида тарғибот қилинмоқда.

Гулистон Давлат университетининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинар ўтказилди.

Ушбу семинарда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтди.

#uzlidep #MehnatKodeksi #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
5 НОЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Янги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти корхона ишчи ходимларига тушунтириб ўтилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13436

Депутатлар “Мили текстил Сирдарё” МЧЖда бўлиб, янгиланган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ҳақида корхона ишчи ходимларига батафсил маълумотлар берилди.

Янги таҳрирда кучга кирадиган кодекс ҳажми амалдагига нисбатан деярли 3 баробар катта бўлиб, 600 га яқин моддани ўз ичига олган. Унга бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар қўшилди.

Мулоқотдан сўнг депутатлар мазкур корхона фаолияти билан яқин танишдилар. Ҳозирда ушбу корхонада 400 та янги иш ўрни яратилган.

#uzlidep #MehnatKodeksi #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube