O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.8K photos
3.22K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Депутат маҳаллада олиб борилаётган ишларни ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13259

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.  Унда депутатлар томонидан бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

@uzlidep
🔴 #LIVE

👉 Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг йиғилиши бошланди

Тадбир аввалида депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқи, билдирилган таклиф ва ташаббуслари мазмун-моҳиятига эътибор қаратишди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги мажлисида нутқ сўзлаб, бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, протекционизмнинг кучайишига, глобал бозорларни беқарор қиладиган омилларни, жумладан янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик, Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқариш-логистика занжирини, Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш, жаҳон саноат инқилобининг янги босқичига ўтишнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётини илгари суриш, инновациялар трансфери салоҳиятини янада тўлиқроқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, Интернет тизимларини ривожлантириш мақсадга мувофиқлигини долзарб муаммо сифатида кўтариб чиқди.

Президентимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этиб,. ўз нутқида нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.

Мамлакатларимизнинг транспорт тизимига бўлган жиддий таҳдидларни инобатга олган ҳолда, янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантириш ғоят муҳимлигига ҳам эътибор қаратилди. Бу ўринда гап “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” ҳамда “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлларини қуриш лойиҳалари ҳақида бормоқда. Улар МДҲни трансқитъавий транспорт ташишларнинг муҳим занжирига айлантиришга кўмаклашади.

Умуман олганда Остона шаҳрига амалга оширган ташрифи давомида давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг ташқи сиёсий шериклари билан савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилганлигини қайд этиш мумкин.

@uzlidep
🔴 #LIVE

👉Фракция йиғилишида депутатлар бир қатор муҳим қонун лойиҳаларни муҳокама қилишга ўтдилар

Жумладан, «Ипотека кредити бозорининг ривожлантирилиши ва кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва айланмаси тартибини, тегишли равишда ипотекани қайта молиялаш жараёнини соддалаштириш ҳамда гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш, шунингдек, электрон гаров хати концепциясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу эса маъмурий харажатларни камайтириш ва вақтни тежаш имконини беради, айни пайтда гаров хатидан фойдаланиш имкониятини оширади. Ҳозирги пайтда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан гаров хатини расмийлаштириш пайтида томонларнинг иштирок этиши, ариза берувчиларнинг Кадастр органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиши талаб қилинади, бу эса жиддий қийинчиликларни келтириб чиқаради.

Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон Республикасининг "Ипотека тўғрисида"ги Қонунига онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказига бориш орқали гаров хатини расмийлаштириш, ва гаров хати билан боғлиқ бошқа ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

Электрон гаров хати концепциясининг жорий қилиниши гаров хатини расмийлаштириш, уни бериш, ва тегишли равишда, умуман, қайта молиялаш жараёнини жиддий тарзда соддалаштириш имконини беради. “Ипотека тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасининг бешинчи қисмини гаров хатини электрон шаклда расмийлаштириш имкониятини киритиш орқали ўзгартириш зарур. Гаров хатларини сақлаш ва ҳисобини юритиш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳаси юзасидан бир қатор таклифлар берди ва мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

@uzlidep
🔴 #LIVE

👉 Фракция мажлисида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган дастур доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниевнинг жавоби ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда фракция фаолиятига оид бошқа муҳим масалалар юзасидан ҳам муҳокамалар ўтказилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

@uzlidep
Билимдон, фаол ва ташкилотчи талабалар кадрлар захирасига олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13260

Партия вилоят Кенгаши масъул ходими Комилжон Файзиев эса жаҳондаги, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитида имзоланган шартнома ва битимларнинг тарихий аҳамияти хусусида сўз юритди.

#uzlidep #kadrlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хусусий мулк дахлсизлиги қандай кафолатланган?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13261

Конституциявий ислоҳотлар жараёнида хусусий мулк дахлсизлиги билан боғлиқ қатор қоидалар ишончли кафолат сифатида белгиланишини кўришимиз мумкин. Хусусан, 53-моддада иқтисодий фаолиятда носоғлом рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги ва бекор қилинмаслиги ўз аксини топмоқда. Агар мулк жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқа шахсга ўтказилса, ўрнини олдиндан ва тенг қийматда қоплаш шарти белгиланмоқда.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 11,83 сўмга ошиб, 11 минг 143,28 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 10 минг 868,04 сўмга баҳоланиб, 37,14 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 180,82 сўм этиб белгиланиб, 4,20 сўмга кўтарилди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ёшлар етакчилари астойдил ҳаракатда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13247

Ўрганишлар натижасига кўра, Бешчинор маҳалласида яшовчи, айни пайтда ишсиз бўлган Асрор Низомитдиновга Тошкент шаҳридаги ишсизларни касбга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказининг бухгалтерия йўналиши бўйича 3 ойлик ўқув курсида ўқиши учун йўлланма берилди. Асрор пухта билим эгаллаб, келгусида жамиятга фойда келтирадиган етук кадр бўлишига ишонч билдирилди.

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сирдарёлик талаба ёшлар партия сафига қўшилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13264

Тарғибот тадбирида талабаларга “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партия фаолиятини янада оммалаштириш, етарли малакага эга бўлган кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, мамлакатимизнинг нуфузли таълим муассасалари битирувчиларининг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар заҳирасига тавсия этиш учун фаол ёш мутахассисларни аниқлаш ишларини янада кучайтириш мақсадида амалга оширилаётгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
18 ОКТЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ёшлар муаммоларига ечим топиш долзарб масала

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13265

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлаб, мамлакатлар радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келаётганига эътибор қаратди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар беришди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13268

Қонун лойиҳаси гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва айланмаси тартибини, тегишли равишда ипотекани қайта молиялаш жараёнини соддалаштириш ҳамда гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш, шунингдек, электрон гаров хати концепциясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#ЭЪЛОН

☝️ 2022 йил 18 октябрь куни соат 11:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унда депутатлар томонидан Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиб тасдиқланган бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниши режалаштирилган. Мажлис Қонунчилик палатасининг youtubeдаги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тил — маънавият кўзгуси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13267

O’zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси билан ҳамкорликда тумандаги 69932- сонли ҳарбий қисмда 21 – октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Тил — маънавият кўзгуси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

#uzlidep #davrasuhbati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube