O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.54K subscribers
29.7K photos
3.2K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Жарқўрғонда ташкил қилинган янги хусусий клиника фаолияти билан танишилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13155

Партия лидери "ISTIQBOL MED CENTRE" клиникасидаги шароитлар билан танишиб, у ерда стационар тарзда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди.

10 миллиард сўм маблағ асосида барпо этилган клиника шу йилнинг январь ойида иш бошлаган. Муассасада болалар ва катталар учун 7 турдаги тиббий хизмат кўрсатилади.

Партияга аъзо бўлиш истагини билдирган клиника ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилиб, янги Бошланғич партия ташкилоти тузилди.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from G'iyosov Sardorbek Munibillayevich
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

📍 Конституциявий комиссиянинг навбатдаги брифингини ўтказдик.

☝️ Брифингда жамоатчилик томонидан келиб тушаётган саволларга жавоблар, Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасидан кейин қонун лойиҳасига қандай ўзгартишлар киритилгани, масъул қўмиталар қайси таклифларни инобатга олишни маъқул деб топгани юзасидан ахборот берилди.

Тўлиқ матн билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

👉 @odiljon_tojiyev
1 ОКТЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳурматли устозлар!
Муҳтарам муаллим ва мураббийлар!

Сизларни, устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган барча юртдошларимни умумхалқ байрами – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан қутлайман.

Сизлар борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ.
Зеро, Президентимиз бот-бот таъкидлаётганидек, асосий мақсадимиз дунёдаги тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун эркин ва фаровон ҳаёт қуришдан иборат. Ана шу вазифани уддалайдиган билимли ва истеъдодли навқирон авлодни тарбиялаш борасида Сиз – фидойиларнинг заҳматли меҳнати ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Доно халқимиз “Устоз отадек улуғ” деган ҳикматни бежиз айтмаган. Янги Ўзбекистонда ана шу сўзлар амалда қарор топаётгани, ўқитувчиларнинг машаққатли меҳнати муносиб рағбатлантирилаётгани ҳар бир педагогни руҳлантиряпти.

Янгиланаётган Конституциямизга муаллимларни қўллаб-қувватлашга қаратилган норманинг киритилаётгани ҳам бу борадаги хайрли ишлар бардавом бўлишидан, ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни юксак даражада эътироф этилиб, муҳрлаб қўйилишидан далолат. Асосий қонунимизда устозларга бўлган эҳтиромнинг ўз ифодасини топиши мамлакатимизда илм-фан ривожи, Янги Ренессанс пойдеворини яратиш учун кучли ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, албатта.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг фармонига биноан таълим-тарбия тизимида ишлаётган кўплаб ҳамюртларимиз мукофотланди. Ҳалол, фидокорона меҳнати олий даражада эътироф этилган, эъзозланган устозлар орасида партиядошларимиз ҳам борлигидан фахрланяпмиз, қувоняпмиз.

Бундан кейин ҳам ўғил-қизларимизга таълим-тарбия беришда бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни ишга солишингизга ишонаман.

Сизларни айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

Актам Хаитов,
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбораси
Сиздан бошланади асли тафаккур...

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13153

Устоз ҳақида фикр юритганда, шуни қўшимча қилиш жоизки, у шогирдига “Алифбо”дан “Қомус”гача ўргатиш боробарида, инсонийлик, меҳр-оқибат, одамийлик, юртга муҳаббат, туғилиб ўсган масканга садоқат ҳамда Ватанга бўлган фарзандлик бурчидан сабоқ беради. Аслида устоз босиб ўтган ҳаёт йўлининг ўзи чин инсонийлик китобидир. Мен ҳақиқий инсонни ва инсонийликни устозларим тимсолида кўраман ва ёшлигимдан устозларимдай бўлишга интилганман.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Юртимиз ўқитувчи ва мураббийлари доимо эл ардоғида бўладилар

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13140

Партиямиз Сайловолди дастурида ҳам узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланишни ошириш, меҳнат бозори талабларига мувофиқ юксак малакали кадрларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш алоҳида қайд этилган. Ўқитувчилар меҳнати бундан буён ҳам давлат ва жамият эътибори марказида бўлиши керак , деб белгилаб қўйилган.

#uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Томорқа маданияти бўйича амалий семинар ўтказилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13157

Актам Хаитов Жарқўрғон туманидаги «Қорабура» маҳалласининг хонадонларида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётгани билан қизиқди.

Хусусан, ҳудудда яшовчи Нормўмин Рахматовнинг хонадонида айнан томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Н.Рахматов 30 сотих томорқасида кўкат маҳсулотларини экиб, бир йилда 3-4 марта ҳосил олиб, етиштирган маҳсулотини маҳаллий бозорда сотиб, даромад олмоқда.

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида устоз ва мураббийларнинг меҳнати беқиёсдир

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13148

Олис ҳудудлардаги мактабларга дарс бериш учун жалб этилган юқори тоифали ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилгани бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

#uzlidep #deputatlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ўқитувчиларга байрам совғасини улашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13156

Партия вакили ўқитувчиларни байрам билан табриклаб, уларга партиянинг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат қўқонлик талаба ёшларнинг таклифларини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/13141

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube