O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.4K subscribers
31.1K photos
3.4K videos
60 files
15.7K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Инсон қадри баланд юртга шодиёналар ярашгай

Батафсил

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Эътироф катта масъулият юклайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12947

Аждодларимиз асрлар давомида орзу қилиб келган бу тарихий воқеани фидойи, ватанпарвар, эл-у юрт қувонч-у ташвишига бефарқ бўлмаган инсонлар катта ҳаяжон ва шунинг билан биргаликда ифтихор билан қарши олишган эди.

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Инсон қадри учун тамойили асосидаги ислоҳотлар доирасида амалга ошириладиган бешта муҳим йўналиш

👉 Батафсил

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига бағишланган маросимдаги тарихий нутқига муҳим ва устувор бўлган беш вазифага алоҳида тўхталдилар.

Мамлакатимизда 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида кейинги ишлар 5 та асосий вазифалар бўйича ташкил этилади.

#uzlidep #mustaqillik31

@uzlidep
Инсон меҳнати улуғланаётган юрт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12963

Айни дамда бутун халқимиз Президентимиз раҳнамолигида тараққиёт стратегияси асосида Янги Ўзбекистонимизни барпо этишга киришган. Яқинда Конституциямизга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш юзасидан умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтди.

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мустақиллик менинг тақдиримда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12964

Мақсад – мамлакатимизни энг тараққий этган давлатлар даражасига кўтариш! Бу улуғвор мақсадлар пойдевори ўттиз бир йил мобайнида чинакам мустаҳкамланди! Бугун шунчалик тараққиётга эришган эканмиз, яна шунча меҳнат қилсак, бундан-да буюклик неъматидан баҳраманд бўлар эканмиз, деган умид янада қанот бахш этаверади.

#uzlidep #mustaqillik31

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
2 СЕНТЯБРЬ КУНИ КУТИЛАЁТГАН ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТЛАРИ

#obhavo

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Андижон вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Фарангизой” МЧЖ раҳбари Гулнора Тўйчиева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12948

O'zLiDeP томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловида илк маротаба қатнашдим ва фахрли 1-ўринни эгаллаб, қимматбаҳо совғаларни қўлга киритдим. Партия ҳамиша бизга хайрихоҳ. Мазкур танлов биз каби ишбилармон аёлларга кўпроқ иштиёқ беради.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бухоро вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, Бухоро шаҳридаги “Banoaz Tekstile” МЧЖ раҳбари Махтоб Адилова

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12949

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда бошлаганман. 10 йил ўтгач Бухоро шаҳридаги “Banoaz Tekstile” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйдик ва “Турон” банкдан олинган 484 минг АҚШ доллари эвазига ушбу корхона тасарруфида Корея технологияси асосида помидор етиштиришга ихтисослашган иссиқхона ташкил этишга муваффақ бўлдик.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Научно-просветительский мемориальный комплекс имени Ислама Каримова и возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту.

#Mirziyoyev #marosim #xotira #BirinchiPrezident

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жиззах вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, томорқачи Озода Эргашева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12950

Устозим раҳбарлик қилаётган Гулчи опа томорқа хизмати” МЧЖ кластер хизматида иш юритувчиман. Кластеримизда 114 киши доимий иш билан таъминланган. Улардан 50 нафари “Аёллар дафтари” ва 35 нафари “Ёшлар дафтари”даги ёшлар бандлигини таъминлаб, кўплаб оилаларнинг хонадонларига даромад олиб кирилишига сабабчи бўлмоқдамиз.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат.

Йигирма йилдан буён 31 август Қатағон қурбонлари куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Кекса авлод вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари қатағон  қурбонларининг хотирасига бажо келтирш учун  йиғиладилар, уларнинг ҳаққига Қуръон тиловатлари ва дуолар қилинади.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда халқ хизмати ҳеч қачон унутилмас, эрк ва озодлик – бебаҳо эканидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбарининг қатағон қурбонлари хотирасини ёд этиб айтган гаплари айни ҳақиқат, юрт эрки учун курашган ватанпарвар буюк аждодларимизга ҳурмат ва эҳтиромдир.

Шу боисдан Россиянинг айрим ОАВ ва "сиёсатдон"ларининг  нотўғри талқин этишларига мутлақо асос йўқ.

Гап шундаки, ўтган  асрнинг бошларида 100 мингдан ортиқ  юртдошларимиз қатағон қилинди, 13 минг нафари шавқатсизларча отиб ўлдирилди. Айниқса, улар орасида  жадидчилик  вакиллари алоҳида ажралиб туради, чунки уларнинг  ғоялари бугунги Ўзбекистонда долзарб аҳамиятга эга. Бироқ тарихни фақат замонавий геосиёсий жараёнлар призмаси орқали идрок этиш тескари самара беради ва бу масалани сиёсийлаштиради.

ХIХ аср охири –  ХХ  аср бошларида таълим-тарбиявий ғояларнинг асосий ташувчилари бўлган бу маърифатпарваларнинг дастури халқ таълимида  ислоҳотлар ўтказиш, маданият, илм-фан ва техниканинг ҳаётий муҳим тармоқларида юксак малакали мутахассисларни тайёрлаш, улар ёрдамида  иқтисодиёт, саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, халқнинг турмуш даражасини ошириш ва шу кабиларни ўз ичига олган.

Бироқ ХХ асрнинг ҳеч бир фожеаси, айниқса 30-йиллардаги оммавий қатағонлар жадидларни четлаб ўтмади. Аммо бугунги кунда ҳақиқат ойдинлашди ва тарих ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйди.

Ўзбекистон учун  жадидчилик  ҳаракатининг  аҳамияти ниҳоятда ижобий, чунки улар эскирган халқ таълими тизимини ислоҳ қилибгина қолмай,  миллий матбуот, адабиёт, театрнинг ташаббускорлари ҳам бўлишган. Дархақиқат бу инсонлар буюкдир.

@a_xaitov
Қашқадарё вилояти: “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг биринчи ўрин соҳибаси, “Моҳичеҳра Аҳмедова” оилавий корхонаси раҳбари Сайёра Тожиева

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12951

Бугунги кунда корхонамизда тикувчилик, гиламчилик, қандолатчилик, пахта титиш, йўнув цехлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 35 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Касбга ўқитиш марказимиз томонидан ўтган давр мобайнида 200 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшларга касб-ҳунар ўргатилди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube