O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.56K subscribers
29.4K photos
3.16K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴 LIVE

Тошкент вилоятида "Ишбилармон аёл" кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи бўлиб ўтмоқда

Мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллик тўйи остонасида Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида "Ишбилармон аёл" кўрик-танловининг Тошкент вилояти ҳудудий республика босқичи бошланди.

Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, танловнинг туман ва шаҳар ғолиблари, тадбиркорлар иштирок этишмоқда.

Кўрик-танлов доирасида вилоятда фаолият юритаётган салоҳиятли фермер, тадбиркор ва ишбилармон аёллар раҳбарлигидаги корхоналар маҳсулотлари намойиш этилган кўргазма тақдимоти ҳам ўтказилмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Тошкент вилоятида бўлиб ўтаётган “Ишбилармон аёл-2022” кўрик-танловининг ҳудудий республика босқичидан фотолавҳалар.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ ТАДБИРКОРЛИК – СОҲАЛАР ЛОКОМОТИВИ

Бу йил энг улуғ, энг азиз байрамимиз
“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиорини асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этяпти. Зеро, истиқлол халқчил ва демократик тамойилларга асосланган давлат, инсон қадри устувор бўлган эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш имконини берди.

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2022 йил 25 август кунги 173-сонида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги ҳамда Давлатимиз раҳбарининг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиққан ҳолда партиямиз олдида турган долзарб вазифалар бўйича мақола билан танишишингиз мумкин.

@a_xaitov
Депутат ташаббуси билан маҳалла ҳудудига электр темир-бетон симёғочлар ўрнатиб берилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12873

По инициативе депутата в махалле установили столбы для электросети

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/12873

Deputy assisted in installing poles for the power grid in the mahalla

👉 https://uzlidep.uz/en/news-of-party/12873

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Тошкент вилоятида "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи ғолиблари аниқланди

Кўрик танлов Низомига кўра иштирокчиларнинг кўргазмалари холисона баҳоланди.

🥇 Якунда Паркент туманидаги
“SHABNAM ELEGANT” МЧЖ раҳбари Телакова Сурайё Рамазоновна ғолиб деб топилди

🥈2 ўринга Ўрта Чирчиқ туманидаги “AGRO CITY” МЧЖ раҳбари Ахмеджанова Дилбар Шарифжановна,

🥉3 ўринга «OHANGARON RUSTAM AGRO» МЧЖ раҳбари Дадоматова Насиба лойиқ деб топилди.

Шунингдек, қолган номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, партиянинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар ва рублнинг расмий курси яна кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 12,89 сўмга кўтарилиб, 10 минг 915,65 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 10 минг 912,38 сўмга баҳоланиб, 65,22 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 182,77 сўм этиб белгиланиб, 1,13 сўмга кўтарилди.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами арафасида Президентимиз Фармони билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу менга ва жамаоамиз барча аъзоларига катта қувонч бағишлади. Бизнинг масъулияти чекланган жамиятимиз йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Яқинда Косонсой туманидаги “Намуна” кичик саноат зонасида 1 минг 800 дан зиёд иш ўрнига мўлжалланган йирик текстиль ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлади, 600 киши иш билан таъминланди. Буларнинг аксарияти “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар” дафтарига киритилган ёшлардан иборат.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12900

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президентимизнинг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан келиб чиқувчи O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди

Ўтган йилги очиқ мулоқотда тадбиркорлардан тушган минглаб мурожаатларда кўтарилган муаммолар бўйича дастур, 70 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинди. Бизнесни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун 130 триллион сўм кредит, 3,5 триллион сўмлик субсидия ва компенсациялар ажратилди.

Экспорт қилувчи корхоналар сони 7,5 мингтага етди, умумий экспорт ҳажми 30 фоиз кўпайди.

Йиғилишда партиямиз электорати бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар манфаатини ҳимоя қилиш, қонунчилик ташаббусларни илгари суриш, O‘zLiDeP “Call center”га келиб тушаётган мурожаатларни тегишли вазирлик ва ташкилотлар орқали мунтазам ўрганиб, ижобий ҳал этиб бориш вазифалари белгилаб олинди.

#uzlidep #ijroqom

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube