🏆Қорақалпоғистон Республикасида "Ишбилармон аёл - 2022" кўрик танловининг ҳудудий республика босқичи ғолиблари аниқланди.
➖Иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холис баҳоланди.
🔻Натижаларга кўра,
🥇 1-ўринга Тахиятошлик “Intizar Dinara” оилавий корхонаси раҳбари Сайёра Аллаярова,
🥈2-ўринга Нукус туманидаги "Мажит Жузимгул" фермер хўжалиги раҳбари Жузимгул Бекбергенова,
🥉3-ўринга Амударёлик "Турсинбаев Шохжахон" фермер хўжалиги раҳбари Гуласал Дўсчанова муносиб кўрилди.
👉 Яна 5 та номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.
#uzlidep #ishbilarmonayol
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Кўчмас мулк объектларини расмийлаштириш жараёнларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12870
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида "E-AUKSION" платформаси орқали сотиб олинаётган мулкларни (автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк объектлари) расмийлаштириш жараёнларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
#uzlidep #pressklub
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12870
“OʻzLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида "E-AUKSION" платформаси орқали сотиб олинаётган мулкларни (автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулк объектлари) расмийлаштириш жараёнларидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди.
#uzlidep #pressklub
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Aktam XAITOV | rasmiy kanal
Байрамингиз муборак, қадрли тадбиркорлар, хусусий бизнес вакиллари!
Ўтган йилнинг худди шу куни муҳтарам Президентимиз ишбилармонлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда 20 августни “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилди. Бу – кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорларга кўрсатилаётган юксак эътибор, улар қўллаб-қувватланишининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.
Дарҳақиқат, сизлар эъзоз ва эҳтиром, рағбат ва эътирофга муносибсиз, азму шижоатли, фидойи ишбилармонлар!
Партиямиз фаоллари кўп бора таъкидлаганидек, хусусий сектор вакиллари халқимизнинг ижтимоий фаол, иқтисодий мустақил тоифаси.
«Инсон қадри учун» деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бўлган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида мамлакатимизда улкан ижобий ўзгаришларни амалга оширишда тадбиркорларимизнинг ҳиссаси беқиёс.
Тадбиркорлар – жамиятимиз таянчи, ислоҳотларга оид ғоялар ташувчиси ва амалга оширувчиси.
Тадбиркорлар – амалий ташкилотчилик тажрибасига эга, фаолиятининг моҳияти кўпчиликка наф етказиш бўлган инсонлар.
Тадбиркорлар – аввало, ўз меҳнати билан фаровонликка эришадиган, жамиятда барқарорлик ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланишига интилувчи одамлар. Тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади.
Тадбиркорлик иқтисодиётгина эмас, балки бошқа кўплаб соҳалар тараққиётига ҳам туртки беради, уларнинг барқарорлигини таъминлайди. Бинобарин, жамиятимизда соҳиби тадбиркорларнинг обрў ва мавқеи кун сайин ортиб боряпти.
Шу кунларда ҳудудларда жамиятимизда фаол ва ташаббускор, интилувчан ва тадбиркор, фермеру чорвадор аёлларни кашф этиш, уларни қўлаб қувватлашни мақсад қилган “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови кўтаринки руҳда ўтказилмоқда, минглаб хотин-қизларнинг рағбатлантирилиши уларни янги-янги марраларни забт этишига хизмат қилмоқда.
Қадрли ишбилармонлар!
O‘zLiDeP бундан буён ҳам мулкдорларнинг ўрта синфи, кичик бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, ўзининг тадбиркорлигини ривожлантириш эвазига халқ фаровонлигини оширишга интилувчи барча фуқароларнинг манфаатларини ифодалаш йўлидан дадил одимлайверади.
Сизларни – Янги Ўзбекистон бунёдкорларини Тадбиркорлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда ва шахсий ҳаётингизда ютуқ ва омадлар, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилаймиз.
Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ғалаба муборак бўлсин азиз спортчилар!
Хабарингиз бор, мамлакатимиз спортчилари Туркия Республикасининг Кўнё шаҳрида ўтказилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак натижаларни қўлга киритдилар.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан эришилган ушбу ғалаба билан O‘zLiDePнинг бир миллиондан ортиқ аъзолари номидан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.
Дунёнинг 56 та давлатидан 4200 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақаларда миллий терма жамоамиз аъзолари улкан маҳорат, ғайрат ва матонатини, ғалабага бўлган юксак интилиш ва иродасини намоён этиб, 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритганлари барчамизни бирдек қувонтирди.
Қадди баланд спортчиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, юксак шоҳсупаларни забт этгани давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш мақсадида олиб бораётган кенг кўламли ислоҳотларнинг яна бир амалий натижасидир.
Спортчиларимиз қўлга киритган тарихий натижалари билан яна бир бор самимий қутлаб, барчасига сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятида янги-янги зафарлар тилаймиз.