O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.5K subscribers
30.8K photos
3.34K videos
59 files
15.5K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴 #LIVE Кўрик-танлов иштирокчилари фикрлари: Шаҳрисабз туманидан келган ҳунарманд аёл Мадина Бойқобилова: Болалигимдан каштачилик билан шуғулланаман. Ироқи каштачилик сирларини момомдан ўрганганман. Юздан ортиқ миллий каштачилик намуналарини кашф этдим…
🔴 #LIVE

Кўрик-танлов иштирокчилари фикрлари:

Деҳқонободлик ҳунарманд аёл Дилобар Рўзматова

Биринчи маротаба мазкур танловда қатнашаяпман. Туманимиз аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланишади. Шу боис жун маҳсулотлари жуда бисёр. Одамлар мол-қуйларининг жунларини келтириб сотишади. Биз улардан гиламлар тўқиб, бозорга чиқараяпмиз. Она-момоларимиз удумига кўра қизнинг сепида 2 та гилам бўлиши керак. Деҳқонобод гиламларининг жоғори, тақир, қоқма, шойи, чумчуқ тили турлари ўз харидорини топган. Моҳир гиламдўзларнинг бошини қовуштириб, гиламчилик фабрикаси ташкил этиш орзуйим бор. Маҳсулотларимизни нафақат ички бозор, балки хорижга ҳам чиқармоқчимиз. Қишлоқ аёлларини касаначилик орқали иш билан таъминлаганман.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE

Қашқадарёда ўтказилаётган "Ишбилармон аёл" кўрик- танловида иштирокчилар ўзларининг ишлаб чиқарган маҳсулотларини намойиш этишмоқда.

Баҳолаш жараёнида асосий эътибор тадбиркор аёлларнинг яратган ишчи ўрни, маҳсулотларнинг сифати ва талабгорлиги, экспорт салоҳиятига қаратилмоқда.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди, рубль кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 24,69 сўмга тушиб, 10 минг 945,32 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 144,52 сўмга баҳоланиб, 27,51 сўмга баландлади.
Шунингдек, 1 рубль 180,54 сўм этиб белгиланиб, 1,66 сўмга баландлади.

#uzlidep #valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.

Шаҳзода Муҳаммад бин Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Мадина минтақаси раҳбарлари кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Шавкат Мирзиёев мусулмонларнинг муқаддас зиёратгоҳларидан бири – Масжидун Набавийга йўл олди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12841

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Яна бироз муддатдан сўнг мактабларда янги ўқув йили бошланади. Хўш, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилига қандай тайёргарлик кўрилмоқда? Таълим муассасаларида малакали ўқитувчилар, зарур дарслик китоблари етарлими? Ўқувчиларни синф хоналари ва бошқа зарурий ашёлар билан таъминлаш қандай ҳал этилмоқда?

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ташаббуси билан Бойсуннинг энг чекка қишлоғига ичимлик суви келтирилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12842

Маълум бўлишича, “Сайроб” маҳалласига сув келиш анча қийинчилик туғдирар эди. Шу сабабли маҳаллага тоғдан ичимлик суви тармоғини тортиб келишдан бошқа чора йўқ.

Депутат халқ билан мулоқот давомида туман ҳокимлиги орқали ижобий ечим топишда ваъда берди. Ва ниҳоят депутатнинг ваъдаси амалга ошди. Сайроб маҳалласида илондара дарасидан ичимлик сувини олиб келиш лойиҳаси бошланди.

Август ойининг охирига қадар ушбу маҳалла ичимлик суви билан таъминланади.

#uzlidep #deputat #muammohaletilishi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Масжид ун-Набави – Мечеть Пророка в Медине. Глава нашего государства также ознакомился с Музеем жизни Пророка и исламской цивилизации.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter