O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.5K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Наврўз айёми арафасида партия фаоллари томонидан турли саховат тадбири ўтказилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11692

#uzlidep #Navruz

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Фахрийлар кенгаши аъзолари ҳоким ёрдамчилари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11684

#uzlidep #faxriylarkengashi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️❗️❗️Яқинларингизга байрам табригини йўлланг

👉 O’zLiDeP матбуот хизмати Наврўз байрами муносабати билан махсус Telegram-ботни ишга туширди. Сиз ушбу ботга исм ва фамилиянгизни киритиш орқали, яқинларингизга махсус табрик йўллашингиз мумкин бўлади.

❗️Ботдан фойдаланиш учун қуйидаги манзилга ўтинг
👇👇👇

@UzLidepIsm_Bot
Депутатлик эшитуви: Ҳудуднинг инвестициявий ҳолатини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11685

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банкларининг роли қандай?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11691

#uzlidep #bank

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб кутган Наврўз айёми кириб келяпти. Бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишлаяпти.

Мана шундай файзли, шодиёна айёмда фидойи ва меҳнаткаш халқимиз, тадбиркор ва фермерларимиз, партиямизнинг бир миллиондан зиёд аъзолари, хайрихоҳларимизга юксак ҳурматимиз ва энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Янги Ўзбекистон ва Янги кун – Наврўз муштарак тушунчалардир.
Учинчи Ренессансга пойдевор бўлаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоялари эса халқимизнинг эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган Наврўздан ҳам куч-қувват олади.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”нинг Наврўзи
ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, соҳа ва тармоқларида бўй кўрсатаётган янгиланиш, ўсиш ва юксалиш палласидир.

Наврўз фалсафаси замирида одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, адолат ва халқпарварлик каби эзгу фазилатлар мужассам. Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади.

Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин!

Янгиланиш нафаси кезиб юрган мана шу файзли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва фаровонлик тилаймиз.

Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари
, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Фермер хўжалигида ташкил қилинган қуйи бўғининг фаолияти сарҳисоб қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11693

#uzlidep #BPT

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Маҳалла тизимининг жонкуяр ва фидойи ходимлари, байрамингиз муборак бўлсин!

O'zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари, парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси номидан сизларни 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Диёримизда Наврўзи олам шукуҳи давом этаётган файзли паллада тизим вакилларига энг эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.

Маҳалла халқимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Президентимиз беш йил муқаддам маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклигини таъкидлаган эди. Бу қизғин даъват амалий ишларга кўчди. Юртимизда кейинги йилларда маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва роли ниҳоятда юксалди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ислоҳотларни “маҳаллабай” асосда амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Бу муҳим жараёнда маҳалла тизими ходимлари ўз зиммасидаги шарафли, айни пайтда масъулиятли вазифаларни теран ҳис этиб, астойдил меҳнат қилаётганини, давлатимиз раҳбарининг “маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак” деган фикрига ҳамоҳанг иш юритаётганини алоҳида эътироф этамиз.

Маҳалла тизими ходимларини касб байрами билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файз-у барака, масъулиятли фаолиятига янги муваффақиятлар тилаймиз.

Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Депутатнинг бир куни: Маҳаллабай, хонадонбай тарзида аҳоли муаммолари ўрганилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11689

Ахмед Реймов ҳам ўзи сайланган ҳудуд “Қум овул” маҳалла фуқаролар йиғинида сайловчилари билан учрашди.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
2022 йил 1 апрелдан хотин-қизлар учун ...

#uzlidep #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Дунёда бўлаётган воқеалар натижаларга салбий таъсир кўрсатмаслиги учун аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишимиз зарур. Айниқса, тадбиркорларга енгиллик яратиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак, – деди Президент.

Дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда муаммолар кузатилиб, уларнинг нархи ошмоқда. Шу боис, Вазирлар Маҳкамасига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш орқали аҳоли талабини қондириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Марказий банкка ташқи валюта бозоридаги ноаниқ вазиятни инобатга олиб, ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

@uzlidep
O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев O’zLiDePнинг X Съездида давлат корхоналарининг трансформацияси ҳамда хусусийлаштириш жараёнлари тезлаштирилишини маълум қилган эди. Кеча, 20 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Бош вазирга “Ўзавтосаноат”, “Ўзбекистон темир йўллари”…
🏦 Ўзбекистонда UMS ва бир нечта банклар хусусийлаштирилади

✍️ «Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, тегишли вазирликлар 2022 йил 1 майгача Universal Mobile Systemс МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этади.

👉Шунингдек, қарорда бир қатор вазифалар белгиланган:

2022 йил 1 октябргача «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO);

2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва «Асакабанк» АТБнинг давлат улушлари савдога чиқариш;

2023 йил 1 июлгача АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, АТ «Алоқабанк», «Агро банк» АТБ, «Ўзмиллийбанк» АЖ акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (IPO).

#uzlidep #xususiylashtirish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE Халқаро конгресс марказида Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда ва нутқ сўзламоқда.

Онлайн томоша қилиш учун
👇👇👇

YouTube | Facebook
O’zLiDeP фаоллари жиззахлик ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11701

Тадбиркор қиз тижорат банкидан 33 млн. сўм имтиёзли кредит олиб паррандачиликни йўлга қўйган.

Дилфуза Юсупова эса тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Комил Джабборов эса косибчилик билан шуғулланади. 18 хил турдаги маҳсулот тайёрлаётган косиб 4 нафар кишининг бандлигини таъминлашга ҳисса қўшди.

#uzlidep #yoshlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube