O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.7K subscribers
31.3K photos
3.47K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси "Аёллар қаноти" ташаббуси билан “Аёл борки, олам мунаввар!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

Тадбир давомида партиянинг фаол хотин-қизларига 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий табриклар билдирилди, ташаккурномалар ва совғалар улашилди.

Тадбир доирасида “Бу менинг онам!” китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

#uzlidep #uzbekistan24

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ўз вақтида мувофиқлаштирилган фискал ва монетар сиёсат натижасида ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиёти 7,4 фоизга ўсди

2021 йилда ЯИМнинг номинал ҳажми 734,6 трлн. сўмни ёки 69,2 млрд. долларни ташкил этди. Бунда, қишлоқ ҳўжалиги ЯИМнинг 25 фоизини, хизматлар 35,7 фоизини, саноат 25,8 фоизини, қурилиш 6,2 фоизини ва экспорт импорт маҳсулотларига соф солиқлар 7,2 фоизини ташкил этди.

Бундан ташқари, ялпи қўшилган қиймат 2021 йилда 7,5 фоизга кўпайиб, 681,4 трлн. сўмни ташкил қилди. Ўтган йили иқтисодий ўсишнинг асосий драйверлари саноат ва хизматлар соҳаси бўлиб, мос равишда 9,2 ва 8,7 фоизга ўсган.

2021 йил январь-декабрь ҳолатига кўра Ўзбекистонга келиб тушган трансчегаравий пул ўтказмалари 2020 йилга нисбатан 33,8 фоизга ортиб, 8,1 млрд. долларга етди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ягона саноат кластери ташкил этилади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, бир қатор вазирликлар иштирокида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида давра суҳбати ташкил қилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишчи гуруҳ фаолити: Қашқадарёда аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш учун нима ишлар қилиш керак?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11601

Фаол хотин-қизлар, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирокида ўтказилган йиғилишда Қашқадарёда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва жамиятдаги мақомини юксалтиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #ishchiguruh #ayollar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хотин-қизлар учун улкан имкониятлар белгиланди

#uzlidep #xotinqizlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хусусан, биргина ўтган йилнинг ўзида аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида 200 мингдан зиёд лойиҳага 2 триллион сўм кредит ва субсидия ажратилиб, 320 минг хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 190 минг аёл касб-ҳунарга ўқитилди. 2020 йилдан бошлаб “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, унга киритилган 900 мингга яқин хотин-қизга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик кўмак берилган. Бу чора-тадбирлар аёлларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳаётдан рози бўлишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11602

#uzlidep #ayollar #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 21,41 сўмга ошиб, 10 минг 918,68 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 11 минг 977,79 сўмга баҳоланиб, 146,62 сўмга кўтарилди. Шунингдек, 1 рубль 80,58 сўм этиб белгиланиб, 0,69 сўмга ошди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Пластик карталардан пул ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар маҳкамаси томонидан киритилган "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билдиришича 2020 йилда банк пластик карточкаларидан ва банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларининг ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари бўйича ички ишлар органларига 965 та ва 2021 йилда 1601 та мурожаатлар келиб тушган.

2021 йил давомида банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғрилик йўли билан талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан жами 610 та жиноят иши қўзғатилган бўлиб, фуқароларга 4 млрд. 495,5 млн. сўм зарар етказилган.

Қонун лойиҳасида эндиликда электрон тўлов тизимлар ёки ахборот технологияларига уланган ҳолда банк пластик карталаридан пул ўғирлаш жиноятларига жазо кучайтирилиш кўзда тутилмоқда.

Бу каби жиноятларга Жиноят кодекси 168-моддасининг учинчи қисмига ва 169-моддасининг учинчи қисмига оғирлаштирувчи ҳолат сифатида киритиш назарда тутилмоқда.

©️ Дониёр Ғаниев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Матонатлилар қутланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11604

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан ҳам вилоят Кенгашидаги депутат аёлларни ҳамда партия сафида хизмат қилаётган хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди.

#uzlidep #xotinqizlar #etirof

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Бундан хулоса қилиш мумкинки, хотин-қизларимизга бўлган бу каби муносабат, эътибор ва ғамхўрликлар юртимиздаги барча аёллар каби мени ҳам жуда ғурурлантирди. Зотан, аёли шарафланган, аёли эъзозланган юртда қут-барака, файзу тароват ҳамда ривожланиш бўлади. Буни ҳар биримиз кўриб, билиб, юракдан ҳис қилиб турибмиз.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11606

#uzlidep #ayollar #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши ҳузуридаги фахрийлар кенгаши аъзолари

#uzlidep #faxriylarkengashi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Контрактга кирган қизлар хафа бўлманг, сизни давлат ўқитади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11610

Аёл бенуқсон яратилмишдир. Чунки фақат угина ҳам оила, ҳам бола тарбияси билан шуғулланиш билан бирга, ўқишни ва ёки иш жойидаги вазифаларини ҳам тиндириб қўйишга ўзида куч топа олади. У шу кўйи бошига тушган ташвишу мусибатларни, ҳаётдаги қийинчиликларни ҳам нозик елкасида кўтариб юриб, унга ечим, йўл ахтаради.

#uzlidep #ayollar #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O'zLiDeP Узун тумани Кенгаши депутатига “Янги йўл” маҳалласида яшовчи хотин-қизлар ишга кириш учун кўмак сўраб мурожаат қилганди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11609

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Жаҳон тажрибасидан аёнки, фаол инвестиция сиёсатини юритган давлатлар ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам Президентимиз ўз чиқишларидан бирида “Инвестиция — бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги”, дея таъкидлаган эди. Дарҳақиқат, инвестицияларнинг кенг миқёсда жалб этилиши кўплаб соҳаларга янги технологиялар, юксак малакали мутахассислар кириб келиши ва тадбиркорликнинг жадал ривожланишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11613

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🚘 Автомобиль олди-сотдисида нотариал тасдиқлаш нархи пасайиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

💵 Янги қонун лойиҳасига кўра, транспорт воситаси двигатели қувватининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан қатъи назар, унинг олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш нархи БҲМнинг 3 баробари (810 минг сўм) этиб белгиланиши режалаштирилмоқда.

💬“Таклиф этилаётган ушбу ўзгариш натижасида эндиликда битта автомобиль олди-сотдисини нотариал тасдиқлаш харажатлари ўртача 1 мл сўм атрофида камайишига эришилади. Нархи қиммат автомобилларда эса бундан ҳам кўпроқ тежаб қолинади”, – дейди Дониёр Ғаниев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутат ташаббуси: Маҳаллада 1700 метрга сув қувурлари тортилди, 22 та столб ўрнатилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11614

Фуқароларнинг айтишича, бугун маҳалладаги энг катта муаммо – бу ичимлик сув танқислиги, электр токи учун бетон таячнлар жудаям зарур.

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube