O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.17K subscribers
30K photos
3.24K videos
53 files
15.2K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11411

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Алмерро груп» МЧЖнинг қандолат корхонасини кўздан кечирди.

Янги бино қурилиб, Туркиядан замонавий технологиялар келтириб ўрнатилган.

Корхона йилига 2 минг тоннага яқин қандолат маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Бу ерда шоколад, конфет, печенье, вафли каби 95 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилади. 120 киши иш билан таъминланган.

💬 Сифати яхши, чет элники билан бемалол рақобатлаша олади. Фақат нархни тушириш бўйича яна имконият бор. Масалан, импорт қилинаётган қўшимчаларни хомашё шаклида олиб, шу ернинг ўзида тайёрлаш йўлга қўйилса, таннархни 10-15 фоиз арзонлаштириш мумкин. Шунда маҳсулотлар яхши сотилиб, қўшимча иш ўринлари очиш имконияти пайдо бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Икки нафар Ҳукумат аъзосининг номзоди кўриб чиқилди ва маъқулланди

❗️ Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

2022 йил 18 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари –Туризм ва маданий мерос вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиқди ва маъқулладилар.

Шундан сўнг депутатлар Спортни ривожлантириш вазири лавозимига Адхам Икрамов номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

#uzlidep #deputatlar #yangivazirlar

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11413

#uzlidep #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик ўсишдан сўнг пасайди

1 АҚШ долларининг расмий курси 841,22 сўмга тушиб, 10 минг 856,41 сўмни ташкил этган. 1 евро курси 12 минг 327,55 сўмга баҳоланиб, 7,50 сўмга пасайди. Шунингдек, 1 рубль 143,12 сўм этиб белгиланиб, 0,21 сўмга кўтарилди.

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#auksion #yer

"E-AUKSION" электрон савдо платформасида деҳқон хўжалиги ер участкалари ғолиблари ҳақида маълумот

17:00 ҳолатига кўра.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Соғлом турмуш тарзи” платформаси (1hls) 15 мартдан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ ишга туширилади

O’zLiDeP “Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Улуғбек Абдуқаҳҳоров “соғлом турмуш тарзи” (1hls) платформаси қачондан тўлиқ ишга туширилишини маълум қилди.

“Ҳозирда қарор лойиҳаси тайёрланяпти. Унга кўра, платформа 15 мартдан тест режимида, 1 апрелдан эса тўлиқ ишга туширилади. Бунда ҳар ҳафта оҳирида 10 минг қадам ва ундан кўп юрган фуқароларга ютуқли лоторея ўйини ўтказилади. Унда мингтагача велосипед, 100 миллион сўмлик ютуқ ўйналади. Бу ҳар ҳафтада ташкил этилади. Ҳозирда платформа тегишли мутасаддилар томонидан такомиллаштирилиб бориляпти, қарор лойиҳаси ишлаб чиқиляпти”, – дейди Молия вазирлиги вакили.

#uzlidep #yoshlarbilan #1hls

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Айтиш керакки, 2021 йилда Узун тумани бўйича бюджетга 52,6 млрд. сўмлик тушумлар режалаштирилган бўлиб, амалда 57,5 млрд.сўм.прогнозга нисбатан 4,9 млрд.сўм қўшимча тушумлар шакллантирилган. Уларнинг 63 фоизи ёки 36.0 млрд. сўми 2 та солиқ тури жисмоний шахсларнинг ер солиғи ва жимсоний шахсларнинг даромад солиқлари ҳисобига тўғри келади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11414

#uzlidep #deputatlikeshituvi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Гулистон туманидаги “Агроҳамкор томорқа хизмати” МЧЖда семинар ташкил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11430

Томорқа хизмати томонидан шу кунга қадар аҳолига 2000 мингтагача товуқ тарқатилди. 20 дан ошиқ хонадонларда асалари боқиш йўлга қўйилди. Масалан, хонадон талабидан келиб чиқиб 5 та асалари уясидан йилига 90 килограммдан асал олинади. Бу йилига 6 млн. сўмдан ортиқ соф даромад дегани.

💬 Сирдарё вилоятида боғ қилишнинг алоҳида технологияси бор, - деди А.Хаитов. - Бу вилоятда шўрхок ва зах майдонлар бор. Бу жойларга томири ер устида ёйиладиган “карлик” навли мевали дарахтлар экиш керак. Шунда улар узоқ йил ҳосил бериши тайин.

#uzlidep #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлашда партия “Аёллар қаноти”нинг устувор вазифалари муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11432

#uzlidep #ayollarqanoti #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube