O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.2K photos
3.44K videos
60 files
15.8K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
O'zLiDeP ва университет ҳамкорлигида талабалар учун илмий марказ ташкил этилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11273

Белгиланган ишларни амалга ошириш учун эса O'zLiDeP ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши Термиз давлат университети билан ҳамкорликда илмий марказ очишга келишилди.

#uzlidep #Xaitov #ilmiymarkaz

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ғуломжон Матмуратов ўзи сайланган ҳудуддаги сайловчиларнинг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11269

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Фориш туманининг “Учма” МФЙ аҳли ҳам анча йиллардан бери йўлларнинг носозлигидан азият чекиб келаётган эди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11267

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун кўтарилди

#valyutalarkursi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Шавкат Тавбоевнинг ҳисоботи эшитилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11277

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#auksion #yer

"E-AUKSION" электрон савдо платформасига жойлаштирилган деҳқон хўжаликларига мўлжалланган ер участкалари

10:00 ҳолатига кўра.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚌 Тошкентга 20та замонавий электробус олиб келинди

💬«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга «YUTONG BUS СО., LTD» компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган «ZK6126BEVG» русумли 20 та электробус келтирилди. Ушбу янги, замонавий ва қулай электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади, – дейилилади «Тошшаҳартрансхизмат» ахборотида.

❗️Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев O'zLiDePнинг X Съездида 2022 йилнинг ўзида Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилишини айтган эди.

#uzlidep #Mirziyoyev #saylovoldidastur

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
"AMUDAR TEXTILE" МЧЖда БПТ очилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11285

Партиянинг «Ёшлар қаноти» фаоли Тоҳир Жабборовнинг таъкидлашича, корхонада доимий равишда 4 сменада 600 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

Бир суткада 16 тонна тайёр хом ашё маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинаяпти.

Корхонада янги бошланғич партия ташкилоти очилди.

#uzlidep #Xaitov #BPT

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​Фарзандлари хусусий таълим ташкилотларида таълим олаётган ота-оналар даромад солиғидан озод этилади

Кеча Халқ таълими вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган Жамоатчилик кенгаши йиғилишида иштирок этдим. Йиғилишда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда бугунги кунда соҳада мавжуд муаммоларга тўхталиб, уларни ечими юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан мактабларда таълим сифатини ошириш, янги ўқув ўринларини яратиш, тизимда коррупция ва непотизм ҳолатларини кескин камайтириш ҳамда дарсликлар ва ўқув дастурлари сифатини яҳшилаш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Менимча, таълим соҳасидаги энг асосий муаммо бу давлат мактабларида ўқув ўринлари сиғимларининг етишмаслиги. Статистикага кўра, ҳозирда мактабларимиз сиғимидан ортиқ ўқувчилар сони 1,2 миллионтага етган. Натижада кўплаб мактабларимизда дарслар икки, хатто уч сменада ташкил қилинган, болалар эса ўқувчилар сони 35-40 тага етган синфларда ўқишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ўз-ўзидан уларнинг сифатли таълим олишига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гарчи йилдан йилга янги қурилаётган мактаблар сони ортаётган (2022 йилда 40 та янги мактаб қурилиши белгиланган) ва Тараққиёт стратегиясига асосан 2026 йил якунига қадар мактаблар сиғимини 6,4 миллионтагача етказиш режалаштирилган бўлсада, лекин ошиб бораётган аҳоли сони ҳисобига қурилаётган янги мактаблар ўқув ўринлари ҳамда ўқувчилар сони орасидаги фарқни сақлаб туриш учун ҳам етарли бўлмаслиги мумкин.

Куни кеча Президент фармони билан тасдиқланган Тараққиёт Стратегияси ва уни амалга оширишга оид Давлат дастурида эса айнан юқоридаги муаммога энг самарали ечимлардан бири, яъни таълим соҳасида хусусий мактаблар сонини оширишни рағбатлантириш назарда тутилган. Фармонга асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн. сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланмоқда. Бу мамлакатда таълим соҳасида хусусий секторни ривожланиши ва хусусий таълимга бўлган талабни ортишига катта ижобий туртки бўлади. Чунки:

Биринчидан, фуқаролар тўлайдиган солиқларни катта қисми бюджет орқали таълимга йўналтирилишини инобатга олинса, солиқдан тушадиган маблағларни давлатдан кўра фуқаролар қўлида қолдирилиши бу маблағларни таълим учун мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлайди.

Иккинчидан, ҳозир ҳудудларда таълим сифати ва шароити қониқарли хусусий мактаблар нархи ўртача 700 мингдан 1.5млн сўмгачани (пойтахтда бундан 2 баробаргача қиммат ) ташкил этади. Яъни болани хусусий мактабга юбориш харажатини бир кисмини солиқлардан тежалган 360 минг сўм (3млн х 12%) ҳисобига қоплаш мумкинлигини англатади. Бу бир томондан ҳозирда фарзанди хусусий мактабда таълим олаётган оилаларни молиявий қўллаб-қувватласа, иккинчи томондан фарзанди хусусий мактабга бормайдиган ота-оналарни эндиликда хусусий мактабга юборишга рағбатлантиради.

Учинчидан, фарзанди хусусий мактабларда таълим олишни истайдиган оилалар сони ошиши табиийки хусусий мактабларга бўлган талабни оширади. Талаб ошган жойда эса ўз навбатида таклиф ҳам ошади. Худди мактабгача таълим соҳасида каби қисқа муддатларда тадбиркорлар томонидан очилган хусусий мактаблар сони ортиб, хусусий сектор улуши ҳозирги 1% лик ачинарли кўрсаткичдан сезиларли даражада ошишига имконият яратилади.

Тўртинчидан, хусусий мактаблар кўпайиши ўз навбатида таълим соҳасида рақобат муҳитини яратади, фарзандларимизга таклиф этилаётган таълим сифатини оширади. Қолаверса, бу рақобат яхши ўқитувчиларга бўлган талабни ошишига, уларнинг маоши ва ижтимоий мавқеи ортишига сабаб бўлади.

Бешинчидан ва энг асосийси, таълим соҳасида хусусий секторнинг улуши ортиши ҳамда нисбатан юқори даромад ва молиявий имкониятга эга оилаларнинг фарзандлари хусусий мактабга бориши давлат мактабларига бўлган босимни камайтириб, энг қисқа муддатларда ўқув ўринларига нисбатан ўқувчилар сони мутаносиб бўлишига эришишга имконият яратади, деб ўйлайман.

Дониёр Ғаниев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қизилтепа туманининг “Тошмачит” маҳалласидаги “Орзигул” оилавий уй боғчаси ҳам маҳалла аёлларининг жонига ҳузур бўлди.

2019 йилдаёқ фаолият бошлаган мазкур боғча тарбияланувчилари “Айиқча” ва “ Қуёнча” деб номланган гуруҳларга ажратилиб, ёшига қараб мактабгача бўлган кўникмага эга бўлади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11279

#uzlidep #bogcha

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Нукус шаҳридаги ёшлар етакчилари O’zLiDePга аъзо бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11278

#uzlidep #yoshlaryetakchisi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли 200 та иш ўрни яратмоқчи

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11275

Бу ерда нон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона ўз фаолиятини бор-йўғи 6 киши билан бошлаган бўлса, ҳозирги пайтда бу ерда 15 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

"Омад Бахт Қувонч" МЧЖ тасарруфида 50 сотихли иссиқхона ҳам ўз фаолиятини йўлга қўйган.

Келгусида корхона фаолиятини янада ривожлантириб, 5 гектар ер майдонида гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилмоқчи. Бу орқали яна 200 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

#uzlidep #yangiishorni

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube