O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.57K subscribers
29.8K photos
3.22K videos
51 files
15.1K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
​​Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

"Яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.

Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор", деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида. Бунда:

- келгуси йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектар ер аҳолига бўлиб берилади;

- 70 минг гектар ер фойдаланишга қайтарилади;

- аҳолининг ўзида 500 минг гектар атрофида томорқа ерлари мавжуд. Ушбу ерлардан қўшимча 10 миллион тонна маҳсулот олиш, 1,5 миллион аҳолини банд қилиш ва 800 миллион долларлик экспорт қилиш учун шароит яратилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент мева-сабзавот кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади. Жумладан:

- жорий йил 1 декабрдан Қишлоқ хўжалиги жамғармаси томонидан мева-сабзавот етиштирувчиларни имтиёзли кредитлаш йўлга қўйилади;

- кластерларга томорқалардан тайёр маҳсулот сотиб олишга айланма маблағ учун 12 ойлик “револьвер” кредитлар берилади;

- экспорт шартномаси бўлган мева-сабзавот етиштирувчиларга ҳосилни хавф-хатардан суғурталаш харажатларининг 50 фоизи бюджетдан қоплаб берилади;

- кластерлар томонидан чет элдан малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассиси жалб қилиш харажатларининг 50 фоизигача қисмига субсидия берилади.
Томорқа хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар янгича механизм асосида амалга оширилади. Бунда:

- ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳар бир маҳаллада кооперация асосида парранда, қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирган етакчи тадбиркорлар аниқланади;

- тижорат банклари томонидан ушбу тадбиркорлар билан лойиҳа ишлаб чиқилиб, уларга кредит ажратилади;

- ҳар бир туманда етказиб берувчи ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, жойларда “мобил тарқатиш хизматлари” фаолияти йўлга қўйилади;

- ушбу лойиҳаларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 2 триллион сўмдан зиёд кредит ажратилади;

- ҳар бир туманда ветеринария хизматлари кўрсатиш ва озуқа-ем тарқатиш, аҳолини ўқитиш марказлари очилади.

Шунингдек, Боғдорчилик агентлигининг вилоят бўлимлари, туманларда Мева-сабзавот ва узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилишга кўрсатма берилди.

Айни пайтда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, тармоқ ва ҳудудлар раҳбалари ахборот бермоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент видеоселектор йиғилишида: Мева-сабзавотчиликда экспортни 5 миллиард долларга етказиш керак

Президент на видеоселекторном совещании: Экспорт плодоовощной отрасли необходимо довести до 5 миллиардов долларов

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Нега район ҳокими қийнамайди ўзини, одамлар олдидаги масъулиятини тушунмайди?"

Президент: "Почему хоким района не мучает себя, не осознает своей ответственности перед людьми?"
Мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу соҳани молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.
Келгуси йили пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар ер аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши айтилди. Томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам развития плодоовощеводства и дехканских хозяйств.
Будет внедрена новая система финансирования отрасли, расширения оказания агроуслуг.
Определены меры по предоставлению в следующем году 80 тысяч гектаров земель, высовобождаемых от хлопчатника и зерновых культур, на создание дехканских хозяйств. Затронуты и вопросы эффективного использования подсобных хозяйств.

#Mirziyoyev #videoselektor #mevasabzavotchilik #tomorqa

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​“Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори имзоланди.

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдонларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич захирага қайтариш;

захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинди.

Белгиланишича:

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш “E-IJARA” ахборот тизими орқали амалга оширилади;

қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари “E-AUKSION” электрон савдо платформасида очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно;

деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда ўз томорқасида мева-сабзавотчилик, полиз маҳсулотларини етиштириш ва узумчиликда яхши натижаларга эришган, ушбу соҳалардан бирида таянч мутахассисликка эга бўлган фуқароларга, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга алоҳида устуворлик берилади.

#uzlidep #qaror #yerajratish

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️⚡️⚡️«2021 ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ СИЁСИЙ ПАРТИЯ ЕТАКЧИСИ»

Rost24 телеграм каналида ўтказилаётган сўровномада партиямизни қўллаб-қувватланг!
👇👇👇

https://t.iss.one/rost_24uz/3572
Хуршидахон Халилова ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қўрғонтепа ногиронлиги бўлган болалар учун “Мурувват уйи” ҳудудига 160 тупдан ортиқ арча дарахти кўчати ҳамда 200 тупга яқин терак қаламчалари ўтқазилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10711

#uzlidep #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Наманган мева-сабзавотчиликни етиштириш борасида анча ривожланиб улгурди. Эндиликда Наманган лимонлари Европа мамлакатларига экспорт қилинади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10715

#uzlidep #limon #Namangan

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: “Репетитор” болаларга 1 йилда тил, биология, математика, физикани ўргатади. Нега мактаблар 11 йилда фарзандларимизни мукаммал ўқитмайди?

#uzlidep #Mirziyoyev #maktab

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube