🔴#LIVE
Шавкат Мирзиёев Пскентда яшаётган оилани бағрикенглик намунаси сифатида тилга олди
Ҳаммамиз яхши биламиз, Тошкент вилояти ўзининг сўлим табиати, кўҳна ва бой тарихи, иқтисодий, маданий-маънавий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўрин тутади.
Вилоятнинг олтин, кумуш, мис, мармар, кўмир, қўрғошин, алюминий каби ўнлаб қимматбаҳо ва ноёб қазилмаларга бой конлари, энергетика, машинасозлик, кон-металлургия, кимё, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, тўқимачилик тармоқларидаги йирик корхоналари саноатимиз ривожи учун муҳим аҳамият касб этади.
Бу диёрнинг энг асосий бойлиги – аслида, унинг меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли халқидир. Вилоятда юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳилликда яшаб, баҳамжиҳат меҳнат қилмоқдалар.
Шу борада, эътиборга лойиқ бир ҳаётий мисолни келтирмоқчиман. Пскент туманининг “Оқтепа” маҳалласида истиқомат қиладиган Жонсаидовлар оиласи ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳил ҳаёт кечирмоқда. Мана сизга бағрикенглик намунаси, мана сизга тотувликнинг ёрқин ифодаси.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Мен ҳам бир шифокорнинг 5 нафар фарзандидан бириман – Шавкат Мирзиёев
Тошкент вилояти аҳли билан очиқ мулоқот қилгани келдим. Мен ҳам лавозимимга қарамай бир инсонман. Оддий шифокорнинг 5 нафар фарзандидан бириман. Президент бўлсамда, ҳалигача оёғим ердан узилгани йўқ. Қишлоққа бориб тураман, барча вазиятдан хабардорман.
Ҳозир сиз билан Тошкент вилоятининг тараққиёти бўйича 5 йиллик дастурни муҳокама қиламиз. Бу масалада фаоллик бўйича сизлар бошқа вилоятларга ўрнак бўлишларингизни истайман.

Нурафшонни энг замонавий шаҳарлардан бирига айлантирамиз - Шавкат Мирзиёев
Сўнгги йилларда амалга ошираётган туб ислоҳотларимиз ва халқнинг ичига кириб, амалий ишлар бошлангани натижасида вилоятдаги шаҳар ва туманларга, олис қишлоқ ва маҳаллаларга янги ҳаёт, янги тараққиёт кириб келмоқда. Энг муҳими, одамларда эртанги кунга ишонч ортмоқда.
Сизлар яхши биласизлар, Тошкент вилояти ташкил топганига 80 йил бўлса-да, ўзининг маъмурий марказига эга эмас эди. Бу албатта, ҳудудни комплекс ривожлантириш, аҳолининг меҳнат қилиши ва муносиб яшаши учун жиддий муаммолар туғдириб келарди.
Сизлар билан маслаҳатлашган ҳолда, Нурафшон шаҳри деб ном олган вилоят марказини янгитдан барпо этишга киришдик. Нурафшон шаҳрида бошқа иншоотлар билан бир қаторда, вилоят аҳлининг муносиб дам олиб, маънавий ҳордиқ чиқариши учун замонавий истироҳат боғи, санъат саройи, тарих музейи, маънавият ва маърифат масканини ҳам барпо этамиз.
Сизлар билан биргаликда яқин йилларда Нурафшон шаҳрини ўз номига мос, ватанимизнинг энг замонавий шаҳарларидан бирига айлантирамиз. Насиб этса, гўзал Нурафшонни бунёд этганимиздан ҳаммамиз фахрланиб юрамиз.

Тошкент вилоятининг ҳам ўз телерадиоканалини ташкил этилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Тошкент вилояти қадимдан илм-фан, ҳунармандчилик, маданият юксак тараққий этган маконлардан бири бўлгани сизларга маълум. Ўрта асрларга оид тарихий манбаларда, бундан минг йил аввал Шош вилоятида 40 га яқин обод шаҳарлар бўлгани ёзиб қолдирилган. Амир Темур бобомиз ҳозирги Оққўрғон тумани ҳудудидаги мўғуллар вайрон қилган қадимий шаҳарни қайта тиклаб, ўғлининг номи билан Шоҳрухия деб атагани ҳам, буюк соҳибқироннинг бу ўлкага меҳри ўзгача бўлганидан далолатдир.
Ушбу табаррук диёр – Шайх Умар Боғистоний, Хожа Аҳрор Валий, Абу Сулаймон Банокатий сингари азиз авлиёларга бешик бўлганидан ҳаммамиз ифтихор қиламиз. Зангиота меъморий мажмуаси бутун минтақада маълум ва машҳурдир. Ушбу табаррук зиёратгоҳни обод қилиш бўйича қатор савобли ишлар амалга оширилганидан барчангиз хабардорсиз.
Тошкент вилоятида камол топган Бадриддин Чочий, Гулшан, Алмаий, Сидқий Хондайлиқий, Музайяна Алавия сингари ўнлаб етук ижодкорлар, ўз даврида вилоят ривожига муносиб ҳисса қўшган Ҳамроқул Турсунқулов, Жўра Хонназаров, Султон Сегизбоев, Ким Пен Хва, Турсуной Охунова каби таниқли инсонларнинг номларини чуқур ҳурмат билан ёдга оламиз.
Хумсон қишлоғида туғилиб ўсган тараққийпарвар олим, шоир ва таржимон Элбек “Миллатнинг нажоти – мактабда, муаллимда”, деб билган. Абдулла Авлонийнинг шогирди бўлган адиб, янги усулдаги кўплаб дарслик ва қўлланмалар яратган. Мустабид тузум даврида қатағонга учраган истиқлол фидойисининг номини абадийлаштириш мақсадида Нурафшон шаҳрида кўркам ва замонавий кутубхона барпо этиб, уни Элбек номидаги вилоят марказий кутубхонаси, деб атасак, сизлар нима дейсизлар?
Бугунги ахборот ва янгиликларга талаб тобора кучайиб бораётган бир пайтда Тошкент вилоятининг ҳам ўз телерадиоканалини ташкил этиш вақти келди, деб ҳисоблайман.

Шавкат Мирзиёев Паркентда Узумчилик маркази ташкил этишни таклиф қилди
Тошкент вилояти бир вақтлар ўзининг ноёб боғдорчилик мактаби билан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам шуҳрат қозонган. Вилоятдан етишиб чиққан, “Ризамат” узум навининг муаллифи Ризамат Мусамуҳаммедов, лимоннинг ўндан ортиқ серҳосил навларини яратган Зайниддин Фахриддинов, “Юсупов” номли машҳур помидор навининг муаллифи Карим Юсупов, боғдорчилик илмининг ҳақиқий жонкуяри, академик Маҳмуд Мирзаев, атоқли соҳибкор, Ўзбекистон Қаҳрамони Тожибой Ризаев сингари заҳматкаш инсонларнинг меҳнатлари, халқимиз учун бугунги кунда ҳам ўз мевасини бермоқда.
Хусусан, Ризамат ота Мусамуҳамедовнинг узумчилик соҳасидаги натижалари Франция, Болгария, Венгрия, Италия каби кўплаб давлатларда ҳам, бугун кенг қўлланаётгани барчамизга ифтихор бағишлайди. Ана шундай уста соҳибкорнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида, Паркент туманида Ризамат Мусамуҳамедов номидаги Узумчилик илмий-амалий марказини ташкил қилсак, ҳар йили халқимиз, хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар иштирокида Узум сайли ўтказиш анъанасини йўлга қўйсак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Бу таклиф ҳам сизларга маъқулми?
Бугунги кунда вилоят ҳаётида ўзининг самарали меҳнати ва ибратли фаолияти билан эл-юрт ҳурматини қозонган Сайдали Раҳмонов, Алим Тўйчиев, Жонсаид Турдиев, Александр Фармонов сингари қаҳрамонларимиз, Абдуҳошим Муталов, Туроп Холтоев, Умматқул Мирзақулов, Зокиржон Алматов, Сайфулла Асатов, Абдумажид Шодиев, Алиназар Эгамназаров, Виктор Пак, Фарида Ибрагимова, Усмон Жўраев каби муҳтарам фахрийларимиз Тошкент вилоятининг шон-шуҳрати ва обрўсини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётганини алоҳида таъкидламоқчиман.

Шавкат Мирзиёев 20 млн сўм ойлик олаётган жарроҳ ҳақида гапирди
Менга бир ўқитувчи айтяпти, 3 йил олдин 1,1 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 5,5 млн оляпман. Сиз мени илмга қайтардингиз, деди.
Андижондаги клиникада хирургия кафедраси мудири мен билан учрашувда шундай деди: “Мен фан докториман, кафедра мудириман, жарроҳман. 5 йил олдин 1,7 млн сўм ойлик олардим. Одамлар қўлига қарашга мажбур эдим. Ҳозир 20,5 млн сўм ойлик оляпман. Юзим ёруғ бўлди, қўлга қарашимга ҳожат қолмади”.
Мен аввал ҳам айтганман – ўқитувчилар маошини 1000 долларга етказмагунча тинчимайман. Бир сўм пул топсам, эллик тийини шуларники.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги муаммоларни санади
Янги Ўзбекистонни қуришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, Тошкент вилояти бўйича ҳам олдимизга янада катта марраларни белгилашимиз керак. Айниқса, саноат салоҳияти, қулай географик жойлашуви, бой табиий ресурслари, малакали ва меҳнаткаш аҳолиси етарли бўлган пойтахт вилоятини энг ривожланган ҳудудга айлантириш бўйича барча шарт-шароитлар мавжуд. Шу билан бирга, Тошкент шаҳри билан биргаликдаги уйғун ривожланиши ҳам вилоят учун кенг ва улкан имкониятдир.
Шундай бўлса-да, ишсизлик даражаси, аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари, тоза ичимлик суви таъминоти, қишлоқ хўжалигини самарадорлиги бўйича вилоят мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига нисбатан анча орқада қолмоқда. Мисол учун, вилоятда 130 минг аҳоли ишсиз, келгуси беш йилда 270 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Вилоят ичимлик суви манбаларининг “бошида” тургани билан, салкам 1 миллион аҳоли тоза ичимлик сувига муҳтож.
Аҳолининг олий таълим, мактаб ва касб-ҳунар тизимларидаги ўқитиш сифати, мактабгача таълим қамрови бўйича ҳам вилоят республикада пастки ўринларда. Жумладан, айни пайтда вилоятда 8 минг нафар малакали педагог, 11 минг муҳандис ва технологлар, 3 минг агроном ва ветеринар, 7 мингдан зиёд Ай-Ти, геология ва қурилиш-лойиҳалаш соҳаларида кадрлар етишмайди. Тошкент вилоятининг хизматлар, савдо, туризм, логистика борасидаги салоҳияти 50 фоизга ҳам ишга солинмаган десак, бу ҳам ҳақиқат.
Шу боис, келгуси беш йилда Тошкент вилоятида иқтисодиёт қандай ривожланади, аҳолининг ҳаёти қандай ўзгаради, одамларимиз учун нималар қилиб берамиз, уй-жой, даромад, иш ўринлари нимани ҳисобига бўлиши тўғрисида, бугун сиз азиз сайловчилар билан маслаҳат қилиб олмоқчиман.
Умуман, вилоятдаги кенг кўламли ислоҳотларимизнинг таянч нуқтаси бу – “инсон қадри”ни улуғлаш, аҳолининг келажакка ишончини янада мустаҳкамлаш бўлади.
Шунинг учун, бугун кўриб чиқиладиган беш йиллик дастур марказида: вилоятнинг 100 минг ёшларини энг замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш; барча соҳаларда камида 450 минг иш ўринларини яратиш; аҳоли даромадини камида 2 баробарга ошириб, камбағалликни кескин қисқартириш; ҳар бир маҳалла ва қишлоқда аҳолимиз учун, муносиб турмуш шароитларини яратиш бўлади.

6та шаҳар «саноатнинг таянч шаҳарлари»га айлантирилади
Мамлакатимизнинг янги саноат сиёсатини амалга оширишни, биринчи бўлиб Тошкент вилоятидан бошлаймиз. Бу дегани, мавжуд табиий ресурслар негизида йирик, энг замонавий жиҳозланган корхоналарни ташкил этиш, саноат зоналарида кооперация асосида талаб юқори бўлган ва рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, ўзаро боғлиқ бўлган тармоқлар ўртасида илм-фан, инновация, инжинирингни қамраб оладиган саноат кластерларини ташкил этиш, саноатнинг барча тармоқлари учун, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган, малакали кадрларни тайёрлаш ва танлаш тизимини йўлга қўйишдан иборат.
Вилоятда келгуси беш йилда умумий қиймати 20 миллиард доллар бўлган 8 мингта йирик, ўрта ва кичик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 180 мингдан зиёд доимий иш ўринлари яратилади. Биринчи навбатда, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари “саноатнинг таянч шаҳарлари”га айлантирилади. Бунда, Олмалиқ, Ангрен ва Оҳангаронда “йирик мис кластери” корхоналари ташкил этилади.
Эътиборингизга битта рақамни келтирмоқчиман. Нуфузли халқаро компаниялар билан олиб борилган геологик изланишлар натижасида, Олмалиқда мис ва бошқа хомашёнинг 45 миллион тоннадан ортиқ ёки 700 миллиард долларлик ялпи захираси аниқланди. Бу аниқланган захиралар бўйича биз дунёдаги энг етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгалладик. Шу боис, Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан қиймати қарийб 8 миллиард доллар бўлган лойиҳа доирасида 3- ва 4-мис бойитиш фабрикалари, карьер ва мис эритиш заводи қурилиб, йилига 160 миллион тонна рудани қайта ишлаш ва 400 минг тонна мис ҳамда олтин, кумуш, молибден ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шунингдек, Ангренда 160 гектар майдонда йирик саноат зонаси барпо этилади. Унда 200 минг тонна мис қайта ишланиб, мис фольгаси, аккумулятор, қуёш ва шамол энергетикаси, электромобиллар учун бутловчи қисмлар ҳамда тоғ-кон саноати учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 3 мингта иш ўрни яратилади. Умуман, ташкил этиладиган бу “мис мега кластерида” ишлаб чиқариш ҳажми 13 миллиард долларни ташкил этиб, мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши қарийб 10 фоизга етади.
Ушбу саноат шаҳарларида йилига 10 минг ёшларни бевосита кластер корхоналарига боғлаган ҳолда, касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизими йўлга қўйилади. Бунда, олий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва кластер корхоналари буюртмаси асосида ташкил этилади.
Оҳангарон ва Пскент туманларида рангли металлар захираларини аниқлаш ва кўпайтириш бўйича 35 та геологик изланишлар амалга оширилади ва бунга 2 триллион сўм ажратилади. Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳарларини инновацион кимё саноати марказига айлантирамиз. Унда “Химград” иқтисодий зонаси ташкил этилиб, хорижий инвесторлар билан бирга, 500 миллион долларлик 35 та лойиҳа амалга оширилади.
Олмалиқ шаҳрида 1 миллиард доллар инвестиция эвазига, “яшил технологиялар” асосида, аммиак, карбамид ва аммофос ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Улуғбек шаҳарчасида 8 минг талабага мўлжалланган 3 та олийгоҳ, яъни Россиянинг Менделеев кимё университети, Венгриянинг Дебрецен университети ва Тошкент кимё технологиялари институти, нуфузли илмий ташкилотлар ва лабораторияларни ўз ичига олган кимё-саноати илмий кластери ташкил этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бу мутлақо асоссиз гаплар" - Шавкат Мирзиёев хориждагиларнинг даромадини солиққа тортиш бўйича ўз фикрини билдирди
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE
Бекобод шаҳри қора металлургия марказига айлантирилади - Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ шаҳрида йилига 7 минг дона трактор, комбайн ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари кластери ўз фаолиятини бошлайди. Бекобод шаҳри қора металлургия марказига айлантирилади ва “Меткомбинат”нинг қувватлари камида 2 баробарга оширилади. Жумладан, қиймати 770 миллион долларлик қуюв-прокат мажмуасини ишга тушириш ҳисобига, ишлаб́ чиқариш ҳажми 2,3 миллион тоннага етказилади.
Шунингдек, Паркент туманидаги мавжуд 27 миллион тонна темир рудасини ўзлаштириш бошланади. Бекобод шаҳрида саноат зонаси ташкил этилиб, қурилиш, саноат, уй-рўзғор учун металл маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган 100 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилади.
Олмалиқ комбинати ва Ўзметкомбинат томонидан кичик бизнес билан кооперация асосида электродвигателлар, фильтрлар, мойлар ва подшипниклар каби маҳсулотлар ва хизматлар учун кейинги йилда 250 миллиард сўмлик, 2026 йилга бориб эса, 1 триллион сўмлик бозор яратилади. Саноат корхоналари ва аҳоли томонидан электр энергиясига бўлган эҳтиёжни инобатга олиб, Чотқол ва Пском дарёларида жами қуввати 621 Мега-Ватт бўлган 3 та янги гидро электрстанцияси қурилади. Бунга 1,2 миллиард доллар инвестиция йўналтирилади.
Қибрайда 450 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция ҳисобидан, жами қуввати 710 мегаваттга тенг бўлган 3 та иссиқлик электр станцияси қурилади. Натижада, вилоятда истеъмолчиларга 21 миллиард киловатт соат ёки 2 баробар кўп электр энергия етказиб бериш имконияти яратилади.

15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади
Келажакда ушбу шаҳарлар мамлакатимиз пойтахти билан узвий боғланган ҳолда ривожланади. Авваламбор, Нурафшон шаҳри яқин 10 йилда камида 200 минг аҳоли яшайдиган, замонавий ва аҳоли учун қулай, таълим, тиббиёт ва бизнес маркази бўлган шаҳарга айлантирилади.
Бунинг учун, шаҳарда 30 минг аҳолига мўлжалланган замонавий “Янги Ўзбекистон” турар жой массиви барпо этилиб, унда 5 та мактаб, 12 та боғча, 2 та оилавий поликлиника ва жамоат парки қурилади. Шунингдек, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети ташкил этилади. Давлат-хусусий шериклик асосида 150 миллион долларлик замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази барпо этилади.
Нурафшон шаҳридан пойтахтга олиб борувчи йўллар кенгайтирилиб, алоҳида йўлакда тезюрар электробуслар қатнови ташкил этилади. Бу орқали 2 та шаҳар ўртасида иш ва ўқишга қатнайдиган аҳоли учун қулай ва мунтазам транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Шунингдек, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилиб, ҳар бирида “Янги Ўзбекистон” уй-жой массивлари, ижтимоий объектлар ва “яшил майдонлар” барпо этилади.
Бугунги кунда Чирчиқ шаҳрининг “Ифтихор” маҳалласида барча зарур қулайликлар ва ижтимоий инфратузилмага эга янги турар-жой мавзеси бунёд этилиб, 2,5 минг хонадонли 39 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Кейинги босқичда бу ерда яна 3,5 минг оилага мўлжалланган, 56 та замонавий уйлар барпо этилади. Ушбу тажрибани вилоятнинг бошқа шаҳарларида ҳам давом эттирамиз.

Шавкат Мирзиёев: Пойтахтдан бу шаҳарларга 120 километр тезликда юрадиган замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бунинг учун 10 та электропоезд харид қилинади, уларда пойтахт билан ягона билет тизими жорий қилинади.
Ушбу шаҳарлардаги 800 дан зиёд кўп қаватли уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминотини яхшилашга ярим триллион сўм ажратамиз. Шунингдек, реновация дастури доирасида 6 та шаҳардаги 45 та эскирган икки қаватли уйлар ўрнига, замонавий кўп қаватли уйлар қурилади.
Вилоятнинг туманларида ҳам, келгуси беш йилда 25 минг квартирали кўп қаватли уйлар барпо этилади, бу олдинги беш йилга нисбатан 3 баробар кўп. Шунингдек, келгуси беш йилда 220 та қишлоқ ва маҳаллада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари амалга оширилади. Бу мақсадларга 2 триллион сўм йўналтирамиз.
Марказлашган ичимлик суви таъминоти 68 фоиздан 90 фоизга, канализация қамрови эса, 17 фоиздан 40 фоизга етказилади. Бунга 6 триллион сўм йўналтирилиб, 3 минг 800 километр ичимлик суви ва канализация тармоқлари, 106 та иншоотлар барпо этилади. Натижада, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Зангиота, Тошкент ва Чиноз туманлари ҳамда Нурафшон шаҳридаги 1 миллионга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади. Шунингдек, 6 минг километр электр тармоқлари ва 1,5 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади.
Энг муҳими, вилоят туманларини ўзаро ва пойтахт билан боғлайдиган Жамоат транспортини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Дастур доирасида, 20 та янги йўналишлар очилади, 120 дан зиёд янги бекат қурилади, 13 та автостанция барпо этилади. Келгуси беш йилда Тошкент вилоятида 3,5 минг километр автомобиль йўллари ва 232 та катта-кичик кўприкларни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 4 триллион сўм йўналтирамиз. Жумладан, пойтахтдан Улуғбек шаҳарчаси орқали, Чирчиққа олиб борадиган янги автомобиль йўли барпо этилади. Шунингдек, вилоят “Инфратузилмани ривожлантириш жамғармаси”га қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.

Тошкент вилоятида туристик зоналар қуришга 1 млрд доллар жалб этилади
Вилоятда туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Авваламбор, Амирсой ва Чимён туристик мажмуаларида, Чорвоқ сув омбори ва “Тошкент денгизи” атрофида, Оҳангарон, Ангрендаги тоғли ҳудудларда қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканлари барпо этилишига 1 миллиард доллар инвестициялар жалб этилиб, 80 минг иш ўринлари яратилади.
Паркент туманини туризм маркази айлантириш мақсадида, “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи, 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилади, Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади, туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади, туманда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади.
Бунда, тадбиркорлар уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди, йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунинг учун, 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади. 1 фоиз нима дегани? Бу пулдан давлатга ҳеч қанақа фойда йўқ, шунчаки ҳисоб-китоб учун бу. Лекин мақсад нима, тадбиркорлик қил, оилангни боқ, халққа фойданг тегсин. Керак бўлса, шу 1 фоизни ҳам олиб ташлаймиз. 25 йил бу тизимга эътибор бермадик.
Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангаронда камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилари ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилади. Оҳангарондаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

Шавкат Мирзиёев: Вилоятнинг хизматлар соҳасида тўлиқ ишга солинмаган яна бир йўналиши ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Бугунги кунда, Тошкент шаҳрига кунига 130 минг тонна юклар катта ҳажмли машиналарда кириб чиқади. Бу пойтахт кўчаларида тирбандлик, йўллар сифати ва ҳавонинг тозалигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу вилоятда логистика хизматларини кенг йўлга қўйиш учун катта имконият. Шу боис, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Тошкент туманларида хусусий инвесторлар томонидан юкларни тақсимлайдиган 4 та йирик улгуржи савдо логистика марказлари қурилади.
200 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция ҳисобига Ўрта Чирчиқ туманидаги 150 гектар майдонда йирик саноат парки ва логистика маркази барпо этилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва етказиб бериш учун 60 минг тонна қувватга эга 2 та йирик агрологистика мажмуаси қурилади. Булар орқали вилоятда ишлаб чиқариладиган саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳам кафолатланган бозор таъминланади.
Шунингдек, вилоят ҳудудидан ўтувчи барча халқаро автомобиль йўллари атрофида, хорижий лойиҳачиларни жалб этган ҳолда, Йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш дастури амалга оширилади. Бу орқали келгуси беш йилда камида 3 мингта лойиҳа амалга оширилади. Энг муҳими, ушбу дастур доирасида ер майдонлари эмас, тайёр лойиҳалар очиқ аукционга чиқарилади.
Бошқа йўналишларда ҳам, Тожикистон билан чегарадош Бекобод туманида савдо зонаси, Қозоғистон билан чегарадош Чиноз туманида эркин саноат зонаси ва Қибрай туманида қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдоси зонаси ташкил этилади. Умуман, вилоятда хизматларнинг бошқа соҳаларида қиймати 7 триллион сўм бўлган лойиҳалар амалга оширилиб, 50 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилади.

Тошкент вилояти «маҳаллабай» ишлаш бўйича намуна бўлиши шарт - Шавкат Мирзиёев
Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланиш учун ёшларни янги бизнес кўникмаларига ўргатиш, маҳаллаларда ишларни тизимли ташкил этиш зарур. Сайловолди дастури доирасида мен ҳар бир вилоятга борганимда янги “маҳаллабай” ишлаш тизимини тушунтириб келяпман. Бу борада Тошкент вилояти “маҳаллабай” ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича намуна бўлиши шарт.
Ҳар бир маҳаллада жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари лавозимига кўзи ёнадиган, ишбилармон, янгиликларни жорий этишдан қўрқмайдиган, шашти баланд ёшларни танлаб оламиз ва ойлик маошини муносиб қилиб берамиз. Уларда зарур маблағ, ваколат ва механизмлар бўлади.
Биринчи бўлиб, ҳоким ёрдамчилари: маҳаллада уюшмаган ёшлар, ишсизлар, бўлажак тадбиркорлар рўйхати ва эҳтиёжларини аниқлайди; уларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил қилади ва пулини тўлаб беради; ўз ишини бошлаётганларга зарур ускуналар олишга кўмаклашади; банклар билан бирга, оилавий тадбиркорлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш, кредит олиш ва ишга тушириш бўйича ёрдам беради. Туманни кўрмаган одам қандай қилиб раҳбар бўлади? Одамларни рози қиладиган, ишсизликни камайтирадиган, беморларни даволанишига кўмаклашадиган, таълимга эътибор берадиган – энг муҳими, маҳаллада ўзини кўрсатган одамни мен жамоамга оламан. Бўлмаса керак эмас! Қоғозда мақтаб ишга оладиган вақт ўтиб бўлди.
Умуман олганда, вилоятда кичик бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш кескин кўпайтирилади. Жумладан, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ҳар йили 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари ажратилади, халқаро молия ташкилотларидан 60 миллион доллар жалб қилинади, тадбиркорларга кредит фоизини компенсация қилишга қўшимча яна 100 миллиард сўм ажратилади. Ушбу маблағлар, лойиҳалар амалга оширилишига қараб, ҳар йили кўпайтириб борилади.
Ишсизлик юқори бўлган Бўка, Пскент, Оққўрғон, Бекобод туманларида янги тадбиркорлик субъектлари учун, 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқлар 1 фоиз, фойда солиғининг амалдаги ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Бекобод ва Оққўрғон туманларини ривожлантириш дастурлари қабул қилиниб, уларга бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

«Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади» - Шавкат Мирзиёев
Хабарингиз бор, жорий йилда ер муносабатларида янги давр бошланди. Очиғини айтадиган бўлсак, шу кунга қадар ердан фойдаланишда тадбиркорлар, фермерлар ва деҳқонларнинг эртанги кунга ишончи йўқ эди. Бундай ҳолатда деҳқон ер унумдорлигини ошириш, қўшилган қийматни яратиш, янги технологияларни жорий этишдан манфаатдор эмас эди. Шунинг учун ер ажратиш ва олиб қўйиш бўйича ҳокимларнинг ваколатлари бекор қилинди. Бундан буён барча ерлар фақат очиқ электрон танлов асосида ажратилади. Бу орқали Тошкент вилоятида илдиз отиб кетган коррупциявий ҳолатларга, “ер олди-сотдиси”га, ерни ўзбошимчалик билан эгаллашга барҳам берилмоқда. Ҳалигача ер сотиш бор. Камида иккита ер сотилади. Сотиб олган одам ҳам дарров шлакаблок билан ўраб олади. Нима, ернинг эгаси йўқми?
Янги тартиб асосида, вилоятда 14,5 минг гектар пахта ва ғалла ҳамда самарасиз боғ-токзорлар майдонлари қисқартирилиб, аҳолига 50 сотихгача узоқ муддатга ижарага берилади ва 30 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади. Бу майдонларда маҳсулот ишлаб чиқариш кооперация асосида ташкил қилинади. Бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади.
Энг муҳими, ишлаб чиқаришни тизимли ташкил қилган ҳолда, ҳосилдорлик пахтада 60-65 центнерга, ғаллада 80-90 центнерга етказилади. Бунинг учун, биринчи навбатда, вилоятда 30-40 йил давомида экиб келинаётган эски ғўза ва ғалла навлари юқори ҳосилдор ҳамда эрта пишар янги навларга алмаштирилади. Шунингдек, 65 минг гектар пахта ва 50 минг гектар ғалла майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинади ҳамда йилига 20 минг гектар майдонда лазерли текислаш йўлга қўйилади. Бу ишларга келгуси беш йилда жами 1 триллион сўмга яқин субсидия маблағлари ажратилади.
Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Оққўрғон, Бўка, Пскент туманларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида, Оҳангарон сув омбори сиғими 100 миллион метр кубга оширилади. Шунингдек, 80 миллион доллар жалб қилиниб, 38 та насос станцияси модернизация қилинади.
Бундан ташқари, пахтачиликда механизация даражасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Эсимда, пахта йиғим-терими ташкил қилишда “Тошкент технологияси” деган тажриба бўлар эди. Ўша пайтларда пахтанинг асосий қисми машиналарда териб олинган. Келгуси беш йилда бу тизим қайта тикланиб, камида 70-80 фоиз пахта ҳосили машиналар ёрдамида териб олинади. Бунда, машина терими харажатларининг 30 фоизи бюджетдан қоплаб берилади.
Интенсив технологияларни қўллаш ва ҳосилдорликни ошириш ҳисобига, мева-сабзавот ишлаб чиқариш ҳажми камида 2 баробар кўпайтирилади. Хусусан, Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида 2 минг 700 гектар ғалла ва Юқори Чирчиқда 4 минг гектар пахта майдонлари босқичма-босқич қисқартирилиб, мева-сабзавотчилик ҳудудларига айлантирилади. Бу туманларда 50 та кластер корхоналари ташкил қилиниб, кооперация усулида экспортбоп маҳсулотлар етиштириш йўлга қўйилади.
Сабзавотчиликда энг асосий масала - уруғ тайёрлаш тизимини тўғри йўлга қўйиб олишимиз шарт. Бунинг учун, юқоридаги туманларда 200-300 гектардан ер майдонлари ажратилиб, алоҳида уруғчилик кластерлари фаолияти йўлга қўйилади.
Тошкент вилоятининг илмий салоҳиятидан тўғри фойдаланган ҳолда, вилоятдаги илмий муассасалар билан ҳамкорликда, ҳар бир кластер қошида илмий марказ ташкил этилади. Бундай кластерларга ишлаб чиқарилган уруғликни экспорт қилишга ҳам рухсат берилади.
Паркент, Қибрай, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида 50 минг гектар боғ ва токзорларнинг иқтисодий самарасиз бўлган 60 фоизи тўлиқ янгиланади. Шунингдек, янги ўзлаштириладиган ва лалми ерлар ҳисобидан ушбу туманларда 20 минг гектар майдонда интенсив боғ ва токзорлар барпо этилади.
Боғдорчилик илмий-тадқиқот институти ва Аграр университетнинг “ин-витро” лабораторияларидан самарали фойдаланган ҳолда, Тошкент, Паркент ва Қибрай туманларида йилига 5 миллион дона мева ва ток кўчатларини етиштириш ташкил қилинади. Бунга 10 миллион доллар ажратилади.

#ИшончлиВакил #Самарқанд
Рустам Холмуродов Нуробод туманида сайловчилар билан учрашди.
—
Рустам Холмуродов Оқдарё туманида сайловчилар билан учрашди.
—
Рустам Холмуродовнинг Пастдарғом туманида сайловчилар билан учрашуви кўтаринки руҳда ўтди.