O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.9K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
2022 йилдан “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизи ушбу Дастур орқали тақсимланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10014

Номзоднинг сайловолди дастурида мазкур йўналишдаги ишларга алоҳида тўхталинган. Жумладан, 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. Давлат бюджети тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2,5 фоиздан ошмаслиги таъминланади. Бунинг учун, бюджет маблағларини самарали тақсимлаш ва назорат қилишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

#uzlidep #munosabat #syezd #nomzod

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ғоят халқчил, одамлар турмушини янада яхшилашга хизмат қиладиган дастур

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10018

Мен ҳам бу қарорни астойдил қўллаб-қувватладим. Зеро, мамлакатимизга ана шу инсон раҳбарлик қилаётган давр мобайнида барча соҳаларда ижобий, инқилобий ўзгаришлар юз берди. Ҳаётимиз фаровонлашди. Шаҳару қишлоқларимиз янада обод бўлди. Жамиятимизда сўз, фикр эркинлиги қарор топди. Жаҳонда Ватанимиз нуфузи юксалди.

#uzlidep #munosabat #syezd #nomzod

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Партия вакиллари Иштихондаги учрашувда корхона фаоллари ютуқлари билан ўртоқлашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10026

- Бундан беш-олти йил олдин - олис туманларда тикувчилик, тўқувчилик фабрикаларининг қурилиши ҳом хаёл эди. Мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан Иштихон туманида қад ростлаган ушбу корхонада 500 нафардан ортиқ қишлоқ аёллари ва ёшлари иш билан таъминланган. Бугун корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Марказий Осиё ва Ҳамдўстлик мамлакатларига экспорт қилинмоқда, - деди “Мароқанд сифат текстил” МЧЖ раҳбари Шерали Ҳусанов.

#uzlidep #Samarqand #korxonafaoliyati

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"UZREPORT TV" телеканалида O'zLiDePнинг X съездидан тайёрланган махсус репортаж эфирга узатилди

Видеони YouTube ва Facebook'да томоша қилиш

#uzlidep #syezd #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️Ҳуқуқий ёрдам хамма учун ҳар доим ва етарли даражада бўлиши керак!

Адлия вазири Руслан Давлетов бугун 14 сентябрь куни Қонунчилик палатасида “Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахборот берди.

Қонунчилик палатаси депутатларгига тақдим ахборотида "ҳуқуқий ёрдам хамма учун ҳар доим ва етарли даражада бўлиши керак" деган фикр баён этилган.

❗️Президент қабулхоналарига ва ишонч телефонига фуқаролардан 72 мингдан зиёд фуқаро мурожаат қилган.

Энг кўп мурожаатлар:
👉Нафақа, моддий ёрдам олиш;
👉Уй-жой таъминоти;
👉Электр ва газ таъминоти;
👉кредит олиш;
👉алимент ундириш ва бошқаларга оид.

Мурожаатларни чуқур таҳлил қилиш ва уларнинг тизимли ечими борасида ишларни фаоллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Фуқаролар мурожаатида кўтарилган аксарият муаммоларнинг ечими бўйича чоралар партиямиз номзодининг сайловолди дастурида назарда тутилган.

Шу билан бирга муаммоли масалалар фаолларимиз томонидан чуқурроқ ўрганилаяпти, таклифлар тайерланаяпти.

Шу боисдан партиямизнинг марказий ва жойлардаги ижро аппаратларида ташкил этилган сайловолди штабларимизда ҳамда электрон қабулхонамиз орқали таклифлар қабул қилинаяпти.

@a_xaitov
❗️Ўзбекистон Президентлигига Шавкат Мирзиёев номзоди рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, O'zLiDePдан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзоди рўйхатга олинди.

☝️Эслатиб ўтамиз, O'zLiDeP томонидан МСКга керакли ҳужжатлар ва Президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган эди. Имзо варақаларининг тўғри тўлдирилгани эса Марказий сайлов комиссияси Экспертлар гуруҳи томонидан текшириб чиқилган.

❗️Экспертлар гуруҳи аъзолари O'zLiDeP томонидан текширув учун тақдим этилган имзолар қонун талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, имзо варақалари номзодни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг юқорида қайд этилган Низоми талабларига мос деган хулосага келган.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев O'zLiDePнинг ваколатли вакили, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубовга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги Қарор ҳамда номзод гувоҳномасини топширди.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🇺🇿🇷🇺 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Афғонистонда вужудга келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Президентлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режасини кўриб чиқдилар.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар юзасидан партия раҳбари Актам Хаитовнинг фикр-мулоҳазалари

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​2021-йилнинг 14-сентябрь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами – ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пояфзаллардан иборат бўлиб, бу ўзбек халқининг биродар Афғонистонга кўрсатаётган хайрихоҳлигининг яна бир ифодасига айланди.

Маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатилаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Алоҳида қайд этилганидек, Афғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига Ўзбекистон раҳбари биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли Афғонистон халқи чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг намоён бўлиши сифатида баҳолади.

Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида берилибгина қолмай, балки алоҳида эҳтиёж эканлигини, бу эса халқларимиз ўртасида асрлар оша давом этиб келаётган тарихий, маданий ва маънавий алоқаларнинг яна бир исботи эканлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу ёрдам аслида Афғонистонга пандемия оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Дастурдаги ҳар бир йўналиш авваломбор инсон, халқ учун эканлигини чуқур ҳис қилдим

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10034

Эътиборли томони дастурда оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Қорақалпоғистон Республикасини унинг барча шаҳар, туман ва овулларини комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият қаратилиши кўрсатиб ўтилган.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Халқпарвар давлат барпо этишни олий мақсад деб билган номзодни танладик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10035

Номзодимиз, мамлакатимизни янги ривожланиш босқичига кўтариш учун белгилаб олинган стратегик йўл – Янги Ўзбекистон стратегияси ҳақида ҳам батафсил тўхталди.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президентимизнинг ШҲТ навбатдаги йиғилишидаги иштироки ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашда яна бир тарихий воқеа бўлади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10037

Президентимизнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши дўстона муносабатлар ҳамда иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлашда яна бир тарихий воқеа бўлади.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌Янги Ўзбекистон стратегияси

Нодир Жумаев: Номзодимиз томонидан тавсия этилган барча йўналишлар Янги Ўзбекистоннинг янги тарихида янги ривожланиш босқичига олиб чиқишига хизмат қилади деб ҳисоблайман

#uzlidep #Mirziyoyev #saylov2021 #InsonQadriUchun

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube