O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
“Янги Ўзбекистон” боғи ва Мустақиллик монументи очилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/9973

- Биз бугун Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамини кенг нишонлаяпмиз. Лекин аслида, Ўзбекистон ҳудудидаги миллий давлатчилик тарихи 3 минг йилдан зиёд даврни ташкил этади. Бу жаҳон фанида эътироф этилган илмий ҳақиқатдир. Ушбу монументни яратишда мана шу концептуал ғояни ёрқин ифода этишга ҳаракат қилдик, - деди Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #monument #marosim

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тадбиркорлар билан ўтказилган “очиқ мулоқот” давомида берилган топшириқлар ижроси — навбатдаги қарор имзоланди

🖊 Президентнинг “Қурилиш материаллари саноатини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра:

2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғининг ставкаси 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилади;

2022 йил 1 январдан бошлаб цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси икки баравар камайтирган ҳолда 22 500 сўм этиб белгиланади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
"Ўзбек тили Афғонистонда расмий тиллардан бири бўлиб қолади" - ТИВ вакили

Шу кунларда “таҳлилчи” Анвар Назир
ижтимоий тармоқларда “Толибон” Ҳаракати гўёки Афғонистон ҳудудида мактаб дастуридан ўзбек тилини олиб ташлагани ҳақидаги янгиликни жойлаштирди.
Бундан келиб чиққан ҳолда, ушбу шахс Афғонистонда Амир Темур, Шайбонийхон, Бобораҳим Машраб, Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний меросининг ўрганилиши ҳамда навоийшуносликнинг ҳам таъқиқлангани ҳақида хулоса қилади.
Шуни маълум қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг “Толибон” Ҳаракати расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги таъкидланди.
“Толибон” вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлади. Ўзбек тилини ўрганиш ва ривожлантиришга, толиблар расмий вакилининг маълумотига кўра, мамлакат янги раҳбарияти алоҳида эътибор қаратади.
Баъзи билимсиз “таҳлилчи” ва журналистларнинг шубҳали шов-шувлар ва “қайноқ факт”лар илинжида очиқдан очиқ бузиб кўрсатилган ва ёлғон ахборотларни тарқатаётгани эса афсусланарли ҳолатдир.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўрта Осиёда ягона қуёш электро станциясининг ишга туширилиши Янги Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган саҳифа бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9974

Суҳбат жараёнида ёш ва шижотли тадбиркор қизга автомобил совға қилинди. Бошқа бир қизимизга эса шу ернинг ўзида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти берилди. Бизнинг фаолларимиздан яна бири давлат гранти асосида олий таълим муассасасига қабул қилинди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қорақалпоғистондан O’zLiDeP Съездига делегатлар сайланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9975

#uzlidep #saylov2021 #syezd #konferensiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёевнинг биргаликдаги фаолиятидан архив кадрлар намойиш этилди

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициясига тўхталди

“Афғонистонда ҳокимият транзити миллий келишув асосида, тинч йўл билан амалга оширилиши ўта муҳим, деб ҳисоблаймиз”, – деди президент.

@uzlidep
«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — Президент

«Сўнгги беш йил мобайнида мамлакатимиз миллий сайлов қонунчилигида жиддий ўзгаришлар юз берди. Нуфузли халқаро экспертлар таъкидлаганидек, янги Ўзбекистонда сайлов қонунчилигини изчил такомиллаштириш ҳамда сайловларни ўтказиш амалиёти сифат жиҳатидан янги поғонага кўтарилди.

Бу галги Президент сайловлари илк бор 2019 йилнинг 25 июнида қабул қилинган Сайлов кодекси асосида бўлиб ўтади.

Бу сайлов барчамиз учун Ўзбекистоннинг келгуси тараққиёти қандай йўлдан боради, фарзандларимиз, оиламиз, мамлакатимиз келажагини қандай барпо этамиз, деган ҳал қилувчи саволларга жавоб берадиган ғоят муҳим сиёсий тадбирдир.

Шунинг учун ушбу сиёсий жараёнга кўп миллатли халқимиз ҳам, жаҳон ҳамжамияти ҳам катта қизиқиш ва эътибор билан қарамоқда.
Сайловда дунёнинг 50га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шу маънода, бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади ҳамда янги Ўзбекистон халқининг ўсиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва маданий савиясини яққол намоён этади, деб ишонаман», дейди давлат раҳбари.

@uzlidep
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустақилликнинг30йиллигига

Актам Ҳаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Президентимиз нутқининг таҳлили шуни кўрсатдики, давлатимиз раҳбари ўз табригида жами 3 минг 644 сўзни ишлатган. Энг кўп тилга олинган сўзлар "Янги Ўзбекистон", "таълим"  ва "юртимизда", "иқтисодий", "миллий", " ҳамкорлик", "ислоҳотлар" бўлди. Жумладан, "Ўзбекистон" сўзи 28 марта, "янги" сўзи 40 марта, "давлат" сўзи 33 марта, "мамлакатимиз" сўзи 19 марта, "таълим"  сўзи 16 марта, "юртимизда" сўзи 14 марта тилга олинган, "иқтисодий" ва "миллий" сўзи 11 марта ишлатилган.

Сўзларнинг йўналишлар бўйича тақсимланишини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, урғу қуйидагича берилган: Президент нутқининг кўп қисми таълим масалаларига қаратилган, сўнг иқтисодиёт ва хавфсизлик ҳақида кўп гапирилган.

@uzlidep
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик йиғилишида иштирок этади.
Давлатимиз раҳбарининг нутқи «Ўзбекистон-24» телеканали ва Президентнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда кўрсатилади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в 46-м ежегодном собрании Совета управляющих Исламского банка развития.
Выступление главы государства будет транслироваться на телеканале «Ўзбекистон-24» и официальных страницах Президента в социальных сетях.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter