O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.8K subscribers
31.3K photos
3.45K videos
60 files
15.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
🔍 ЭЪЛОН

😎 O'zLiDeP томонидан “Biznes plus” подкасти йўлга қўйилди. Мазкур подкаст аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун амалий тавсиялар бериш, муваффақиятли тадбиркорларнинг тажрибасини оммалаштириш, инновацион ғоялар ва янги бозор имкониятлари, тадбиркорликка оид қонунлар мазмунини тушунтириш мақсадида ташкил қилинди.

🔍“Biznes plus” подкастининг ижтимоий тармоқлардаги алоҳида саҳифалари очилди.

Қуйидаги ҳаволаларга аъзо бўлинг ва бизни кузатиб боринг.
👇
📱Telegram|📱You tube|📱Facebook|📱Instagram

#uzlidep #biznes_plus #podcast

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 “Biznes+” подкастининг биринчи сони “Саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар нега дирекциядан норози?” мавзусига бағишланди.

🔍Подкастда кичик саноат зоналаридаги муаммолар, лотларнинг бир неча савдолар жараёнида ҳам сотилмаётганлик сабаблари ҳамда кичик саноат зоналарини имкониятлари соҳа вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

🔍Видеони тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇

🔹 Видеони кўриш

🔊 Аудиони эшитиш

#uzlidep #biznes_plus #podcast

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👏1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Саноат зоналаридаги ерларни қиммат сотишдан мақсад бизнес қилишми ёки бизнесни ривожлантиришми?

#uzlidep #podkast_biznes

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7💯2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 O'zLiDeP ишчи гуруҳи самарқандлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

#uzlidep #ishchi_guruh

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Саноат зоналарида лотлар нима учун сотилмаяпти?

🔍Видеони тўлиқ варианти билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👇

🔹 Видеони кўриш

🔊 Аудиони эшитиш

#uzlidep #podkast_biznes

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥3💯3👏1🤩1
😎 O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг Самарқандда ўрганишлари давомида 10 дан ортиқ муаммоли масалалар аниқланди

🔍 Батафсил

#uzlidep #ishchi_guruh

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥1
😎 Мақсад — одамларни жазолаш эмас, фарзандларимиз хавфсиз ва тартибли жамиятда яшашини таъминлашдир

🔍 Батафсил

#uzlidep #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🔘 #LIVE

😎 “Хавфсиз йўл” миллий дастури йўлларимизни обод қилиш билан бир қаторда, пиёдаларнинг хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга

🔍Бугун ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда депутатлар дастлаб давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 9 июл куни “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти хусусида сўз юритишди.

🔍Таъкидланганидек, видеоселектор йиғилишда “Хавфсиз йўл” миллий дастурини жорий қилиш борасида вазифалар белгиланди. Мазкур дастурни амалга ошириш мақсадида “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси фаолияти қайта ташкил қилиниб, ушбу жамғарма тўғридан-тўғри ҳукумат қарамоғига ўтади ва ҳар бир вилоятда филиаллари фаолият юритади.

🔍Жамғармага 2025 йилда 400 млрд сўм тушиши кутилмоқда. Бундан ташқари, фото ва видео радарлар орқали тушадиган жарималарнинг 25% ҳам ушбу жамғармага йўналтирилади. Энг муҳим жиҳати — бу маблағлар биринчи навбатда авария ўчоқлари бўлган хавфли нуқталарни тартибга солишга сарфланади. Йўл ажратувчи тўсиқлар, пиёда йўлаклари, ёритгичлар, светофор ва белгилар ўрнатиш устувор вазифа бўлади.

🔍Депутатлар “Хавфсиз йўл” миллий дастури йўлларимизни обод қилиш билан бир қаторда, пиёдаларнинг хавфсизлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этишди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔘 #LIVE

😎 Катта ёшдагиларнинг таълим олиш ҳуқуқини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Қонун таълим соҳасидаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва катта ёшдагиларнинг таълим олиш ҳуқуқини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

🔍Амалиётда катта ёшдаги фуқароларга чет тиллари кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолияти доирасида ўргатилмоқда. Бироқ, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлайди.

🔍Кадрлар малакасини ошириш эса касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилади. Қонунчиликдаги мазкур бўшлиқлар қонун талаблари сунъий равишда бузилишини келтириб чиқармоқда.

🔍Қонунга киритилаётган қўшимча таълим тури ушбу соҳада ҳуқуқни тўғри қўллаш амалиётини таъминлаган ҳолда амалиётдаги тушунмовчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🔘 #LIVE

😎 Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

🔍Фракция йиғилишида давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлик субъектлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратишга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштиришга қаратилган яна бир қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

🔍“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли товарлар ишлаб чиқаришини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган солиқ мажбуриятларни бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлари тартибга солинади.

🔍Шунингдек, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби соддалаштирилади ва улар сонини кескин камайишига эришилади.

🔍Қонун лойиҳаси билан Фуқаролик кодексининг 2 та, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1 та, Солиқ кодексининг 9 та, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ва “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунларнинг 1 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутилмоқда.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1