O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
11.6K subscribers
30.6K photos
3.32K videos
56 files
15.4K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси
https://t.iss.one/a_xaitov
Download Telegram
#Live

OʻzLiDeP фракцияси йиғилиши бошланди


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʻzLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз ҳаётига дахлдор бўлган муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши режалаштирилган. Хусусан,

«Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги;

«Қурилишда чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш чоралари белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлашга ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги;

«Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда;

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Аҳоли ўртасида йод етишмаслиги касалликларининг олдини олиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги;

«Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳалари биринчи ўқишда муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 23
#Live

Сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасида вазирлик ва идораларнинг ваколатларига аниқлик киритиляпти


😎 Бугун O'zLiDeP фракцияси йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда сув ва сув объектлари ҳамда сув фонди ерларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга мўлжалланган “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

🗣️ Қонун лойиҳаси билан иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда сувларни оқилона бошқариш ва улардан фойдаланиш, сувларни булғаланиш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан муҳофаза қилиш, сувларнинг зарарли таъсирини олдини олиш ва уни бартараф этиш ҳамда сув объектларининг ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

✔️ Шунингдек, лойиҳада сувга доир муносабатлар соҳасида иқтисодий механизмларни, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг сувга доир муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, сув масалалари бўйича давлатлараро ҳамкорликни ривожлантириш каби вазифалар ижроси ҳам ўрин олган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 23
#Live

Транспорт хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти

📍 Йиғилишда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

⚡️ Мазкур қонун лойиҳаси билан транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль, темир йўл, дарё транспортларида йўловчи ва юкларни ташишга қўйиладиган талабларга риоя қилишда масъулиятни ошириш белгиланмоқда.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси талаблар бузилишининг олдини олиш ва қонунбузарларга нисбатан таъсир чораларини белгилаш, ташувчилар фаолияти учун рақобат муҳити ҳамда қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 23
#Live

Қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга енгилликлар берилади

⚡️ Фракция йиғилишда “Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

✔️ Қонун лойиҳасида таклиф этилаётган янги нормалар ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун енгилликлар яратиш ҳамда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
January 23
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 3
#Live

Солиқ ва тадбиркорлик соҳасида янги қонун лойиҳаси

😎 Фракция мажлисида Ўзбекистонда солиқ тизимини яхшилаш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинмоқда. Ушбу қонунга кўра:

• Солиқ қонунчилиги кучайтирилади – Солиқ тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик оширилади, жарималар ва санкциялар кучайтирилади.

• Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади – Суд жараёнларида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун махсус вакиллар иштирок этиши мумкин бўлади.

• Давлат назорати мустаҳкамланади – Солиқ органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан текширувлар аниқ тартиб асосида олиб борилади.

• Солиқ тўлаш тартиби енгиллаштирилади – Солиқ қарзини тўлиқ тўлаган шахслар айрим санкциялардан озод этилади.

Янги қонун лойиҳаси солиқ тушумларини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароит яратиш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 3
#Live

Ўсимликлар ҳимояси ва экспорт масалалари муҳокама қилинади


😎 O‘zLiDeP фракцияси ва Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашевнинг мева-сабзавот экспорти, пестицидларни рўйхатга олиш ва зарарли ҳашаротларга қарши курашиш ишлари ҳақидаги ахборотини эшитииш таклифи илгари сурилди.

✔️ Ушбу таклиф фракция аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 3
#Live

😎 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитиш, шунингдек қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 10
#Live

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2024 йил 21 февралдаги Фармони ва Давлат дастури ижросида барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2024 йилда йиллик инфляция даражаси 9,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархи йиллик ўсиши мос равишда 2,4 фоиз ва 7,7 фоизга тенг бўлди.

💳 Шунингдек, мамлакатимиз инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш ва қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш йўналишида Вазирлар Маҳкамасининг “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2024 йил 17 июлдаги 432-сон қарори қабул қилинди. Қарорда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларига берилган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби тасдиқланди.

#uzlidep #fraksiya

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
February 10