O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.89K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Президентимиз ислоҳотлар жараёнида халққа таянмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9091

Давлатимиз раҳбари кеча техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишиш чоғида ана шу масалалар ҳал қилиниши юзасидан аниқ кўрсатмалар, топшириқлар берди, соҳадаги тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Шу билан бирга тақдимотда тегишли меъёрий ҳужжатлар ижроси, эришилган натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📢 Диққат эълон!

Қадрли юртдошлар!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига таъсирини ҳамда аҳолининг сиёсий жараёнларга бўлган муносабати, фикр-мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш мақсадида аноним сўровнома ўтказмоқда.

Ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Бинобарин, Сизнинг сўровномамиздаги фаол иштирокингиз, белгилаган жавобларингиз, сиёсий қарашларингиз келгусидаги фаолиятимиз учун жуда ҳам муҳим.

Сўровномада иштирок этинг:

👉 https://forms.gle/z4vCDr4gks6xmGrw9
Президентимиз томонидан таклиф этилган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланди

🇺🇳 18 май куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

☝️ Тадбир кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.

❗️ Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган.

Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

🌎
Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлатлар ҳаммуаллифлик қилишди.

#Mirziyoyev #BMT #rezolyutsiya #Orolbuyi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳунармандчиликда Фурқат тумани мактаби яратилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9094

Актам Хаитов тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғона вилоятига борди.

#uzlidep #Xaitov #Fargona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️ Кеча, 18 май куни Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартибини соддалаштириб, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги айтилди.

☝️Шунингдек, йиғилишда айрим тиббиёт муассасаларида компьютер етишмаслиги маълум қилинди. Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечаётгани таъкидланди.

Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Партия дастуридан:

"Партия давлат-хусусий шерикчилик асосида тиббиёт сифатини тубдан яхшиланишини қўллаб-қувватлайди, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш тизимига янада самарали ва замонавий технологиялар ҳамда инновацияларни жорий этиш гарови деб билади".

@uzlidep
Депутат фаол ўқувчига стипендия жорий қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9095

Халқ ноиби ўқув муассасасида аъло баҳолар билан ўқиб, бир қатор ютуқларни қўлга киритиб келаётган 5-синф ўқувчиси Фарзона Давлатовага бир йил давомида ҳар ойда 600 минг сўмдан бериладиган депутат стипендияси жорий қилди.

#uzlidep #deputat #stipendiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️O’zLiDeP barcha OAV vakillari, blogerlar va yoshlarni ochiq muloqotga chorlaydi

«YOSHLAR BILAN» onlayn muloqot televizion loyihasining navbatdagi soni «FAN, TA`LIM VA ISHLAB CHIQARISH INTEGRATSIYASI»
mavzusiga bag‘ishlanadi.

Unda
:
🔹 yoshlarni ilm-fan sohasiga jalb etish;
🔹 yoshlar tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash;
🔹 innovatsion loyihalar va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etish;
🔹 sohadagi muammo va kamchiliklar, shuningdek ularning yechimlari muhokama qilinadi
.
______________
📍O’tkazilish joyi: «Yoshlar press klubi».

🗓Boshlanish vaqti: 20-may, soat 13:30
_______________
ZOOM platformasi orqali kirish
☝️https://us02web.zoom.us/j/9312478846?pwd=N0p5aVN3RllkbjZ2N1BFNEI3RUxqZz09

Konferensiya identifiatori: 931 247 8846
Kirish kodi: 0297

Murojaat va takliflar uchun @yoshlarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Партиямиз фракцияси аъзоси, "Юксалиш" УМҲ раҳбари Бобур Бекмуродов янги челленж бошланганини маълум қилди.

👉 Унда иштирок этиш учун ezguamal.org сайтига кириб, онкологик (рак) касалликларга чалинган ва ҳозирда даволанаётган болаларни танлаб, хайрия маблағларини ўтказиш, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар бериш, шунингдек, челленж навбатини бошқа бир инсон (яқинингиз, дўстларингиз, сиёсатчилар, машҳурлар)га бериш керак бўлади.

👉Бекмуродов челленж навбатини партиямиз фракциясининг яна бир аъзоси Дониёр Ғаниевга берди.

#uzlidep #deputat #challenge

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌 "O'zLiDeP депутати маҳаллада" кўрсатувининг навбатдаги сони.

❗️"Электр энергияси, асфальтлаш, ишсизлик" - депутатимиз "Новкат"даги муаммоларни ҳал қилмоқда
👇👇👇

https://youtu.be/28mgkSbvmGI
Бундай юксак эътироф ва эътиборга эришишнинг ўзи бўлмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9104

Орол бежизга инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб номланмаяпти. Яъни бу ном ўзини тўла оқлайди

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9105

Масалан, мавжуд аҳволни яхшилаш учун Оролбўйида 2 миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш зарурати бор ва бу йўналишда аллақачон кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

#uzlidep #orolbuyi #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
😷 Ўзбекистонда аҳолининг 60-70 фоизи эмланганидан сўнг иммунитети бор фуқаролар ниқобсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин бўлади

📌Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева оммавий иммунитет ҳосил қилиниши коронавирус инфекциясини назорат қилиш ва енгиб чиқишда эришилган катта ютуқ эканини айтиб ўтди.

💬 Вакцинациянинг тўлиқ босқичларини олган инсон организмида коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилувчи иммун ҳужайралар ишлаб чиқилади. Мазкур ҳужайралар қанча муддат ҳимоя қилиши борасида тўлиқ маълумот бўлмаса-да, бу ҳужайралар титри юқори бўлган даврда инсонга коронавирус инфекцияси юқмайди, Албатта, бундай ҳолатда вакцинация тўлиқ босқичларини олган ва иммунитет ҳужайралари мавжуд инсонлар ниқобларсиз юриши ва ижтимоий масофани сақламаслиги мумкин”, деди штаб аъзоси.

#covid19 #vaksina

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 "O'zLiDeP депутати маҳаллада" кўрсатувининг навбатдаги сони.

❗️"Электр энергияси, асфальтлаш, ишсизлик" - депутатимиз "Новкат"даги муаммоларни ҳал қилмоқда
👇👇👇

https://youtu.be/28mgkSbvmGI

#uzlidep #deputatmahallada
Сув тизимларини модернизациялаш лойиҳаси муваффақиятли бажарилишига кўмаклашамиз

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9109

Тилга олинган лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида канализация-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️ Иккита вилоятда қуёш электр станциялари қурилади. Уларни қурадиган инвесторлар ҳам аниқ бўлди

❗️ Бугун Самарқанд ва Жиззахда ҳар бирининг қуввати 180-220 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш лойиҳалари бўйича тендер ғолиблари аниқланди.

1️⃣ Электр энергиясининг ҳар бир кВт соатига 1,57 цент таклифи билан Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида электр станциясини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.

2️⃣ Шунингдек, ҳар бир кВт соат электр энергияси учун 1,578 цент таклиф қилган Abu Dhabi Future Energy Company PJSC (Masdar 220 МВт) компанияси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҚФЭС қуради.

Лойиҳалар доирасида ҳар бир ишлаб чиқарувчи инвестор қуёш электр станциясини, шунингдек 220 кВли янги подстанцияни қуриши керак.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қоровулбозорлик Н. Муродова хусусий боғча очмоқчи, лекин банк кредит ажратмаяпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9080

📌 Қоровулбозор туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми бўлиб ўтди.

💬Турон банк АТБдан иссиқхона қуриш учун 300 млн сўм кредит олган эдим, - дейди Содиқ Қудратов. – Аммо пандемия даврида фаолият юритолмадим. Кредит муддатини 6 ойгача тўхтатиб туришда ёрдам беринглар, илтимос.

🗣 Самандар Абдуллаев эса кўчма савдо объекти қуриш учун ер ажратиш масаласи билан мурожаат қилди.

🏫 Наргиза Муродова мактабгача таълим ташкилоти очмоқчи. Шу мақсадда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган. Бироқ, у Когон Халқ банкига кредит олиш учун ҳужжат топширганига анча бўлган бўлса-да, негадир унга кредит ажратиш масаласи пайсалга солиб келинмоқда.

#uzlidep #tadbirkorgayordam #Buxoro

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️ Президент қарори билан Тошкент вилоятида тадбиркорлик қўллаб-қувватланади, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ривожлантирилади.

👉 Ҳужжат билан Тошкент вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини, ичимлик ва оқава сув тармоқларини яхшилаш, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун $100 млн маблағ ажратилади. Масалан:

✔️ “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасидаги кредитларни молиялаштиришга – $50 млн. Ушбу маблағлар қайтариш шарти асосида 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга тижорат банкларига тенг улушларда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизга паст ставкада ажратилади;

✔️ иссиқлик таъминоти тизимини яхшилашга – $19 млн;

🚰 ичимлик ва оқава сув тармоқларини яхшилашга – $17 млн;

🛣 автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларига – $10 млн;

🚛 вилоятнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус транспорт воситалари билан таъминлашга – $4 млн йўналтирилади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Темир йўл соҳасида ҳамкорликнинг кучайиши ҳаётимиз фаровонлашувига ижобий туртки беради

👉 https://uzlidep.uz/positionparty/414

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Российские железные дороги” компанияси бош директори – бошқаруви раиси Олег Белозёровни қабул қилгани мазкур муҳим соҳада хорижий давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳам давлатимиз раҳбарининг диққат марказида турганини англатади.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
O’zLiDeP депутатлари Марҳамат туман молия бўлими мутасаддиси ҳисоботидан қониқдими?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9110

#uzlidep #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёлик депутатимиз маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилмоқда

#uzlidep #deputatmahallada

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
“Ишбилармон аёл “кўрик-танловининг Конимех туман босқичи ғолиблари аниқланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9122

Кўрик-танлов низомига ва талабларига қатъий риоя этилган ҳолда, танлов ғолибаси этиб, ёш ишбилармон аёл Х. Бобоева тикувчилик йўналиши бўйича вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Х.Бобоева миллий либослар, нақшинкор кўрпа-тўшагу, ёстиқлар, келин сарполари учун қутилар ва қорақалпоқча, козоқча нақшлар туширилган 20 хилдан зиёд кийим-кечаклар тикади.

Бундан ташқари Хуршидахон 2 нафар шогирдига ҳунар ўргатииш баробарида қўшни Қозоғистон давлатига ҳам маҳсулот чиқаради.

#uzlidep #ishbilarmonayol

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube