O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
9.49K subscribers
29.6K photos
3.18K videos
50 files
15K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
🔴 #LIVE
Коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг ривожланишига жиддий путур етказади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9077

Таклиф этилаётган лойиҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларга, уларнинг яқин қариндошларига зўрлик ишлатиш ёки мол-мулкини йўқ қилишга таҳдид қилинаётгани тўғрисида асосли маълумотлар мавжуд бўлганда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга оширувчи органлар уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни, қадр-қиммати ва мол-мулкини ҳимоя қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya #korrupsiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Аёлга нисбатан қабиҳликни кечириб бўлмайди!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9088

Қабиҳ жиноятни содир этганларга нисбатан қонуний жазонинг муқаррарлиги тезда таъминланиши лозим. Шу билан бирга, уларнинг “афт-ангори” ОАВ орқали элга намойиш қилинишини таклиф қиламан. Токи, аёл шаънига доғ туширганларнинг ўзлари ҳам бадномликни ўз танасида ҳис этиб кўрсинлар! Шундай номаъқулчиликларга мойиллиги борлар эса ҳуқуқий-демократик давлатда яшаётганликларини чуқурроқ тушуниб етсинлар!

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёлик депутатимиз маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилмоқда

#uzlidep #deputatmahallada

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🚜 “2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

👉 Қарорга кўра, ички бозорда дон ва нон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2021 йил ҳосилидан давлат ресурсларига товар ва уруғлик дон харид ҳажми белгиланди.

Шунга кўра, жорий йил ҳосилидан давлат ресурсларига жами 2 млн 434 минг 425 тонна товар ва уруғлик дон (шундан 2 млн 150 минг тонна товар дон, 284 минг 425 тонна уруғлик дон) харид қилиш назарда тутилган.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Депутатлар сайловчиларга берган ваъдасини бажарди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9079

–Қишда лой, ёзда чангу тўзон йўлдан юриш амри маҳол эди. Шу йўлдан болаларимиз мактаб, боғчага борар, уйга қайтишда усти бир аҳволда келарди...

#uzlidep #deputat #Buxoro

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида O'zLiDeP фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш учун транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига транспорт вазири И.Маҳкамовнинг жавоби атрофлича кўриб чиқилди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида тажриба алмашиш мақсадида водий вилоятлари (Андижон, Фарғона ва Наманган)дан ташриф буюрган 64 нафар тажрибали “Намунали томорқачи”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Илғор фермер” кўкрак нишонлари билан тақдирланган уста деҳқонлар, Республика, ҳудудий кенгаш ходимлари ҳамда маҳалла вакилларидан иборат 16 та ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига биноан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси билан Янгийўл туманида водийлик тажрибали томорқачилар, соҳа мутахассислари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда яқинда қабул қилинган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Таъкидлаш жоиз, кенгаш ходимлари ҳамда тажрибали уста деҳқонлардан иборат ишчи гуруҳлари секторлар ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллабай ва хонадонбай юриб, амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилмоқда.
🚙 Электромобилларга имтиёз берилади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-uzbekistan/9089

👥 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси билан электр двигатели орқали ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистонга вақтинчалик олиб кириш учун йиғим тўлашдан озод этилиши назарда тутиляпти.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Маҳсулотлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгиланди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9090

O'zLiDeP ҳам истиқболда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот экспортини тезкор илгари суриш ҳисобидан жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаш учун барча зарур миллий ресурсларни ишга сола олиши мумкин бўлган саноат гуруҳлари яратилишини рағбатлантиришни таклиф қилади. Биз бизнес гуруҳлар ҳақида алоҳида тижорий ташкилотлар тўғрисидаги каби қонунчиликни ривожлантириш, уларни шаклланишининг бошланғич даврида ва узоқ истиқболда қўллаб-қувватлаш тарафдоримиз.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президентимиз ислоҳотлар жараёнида халққа таянмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9091

Давлатимиз раҳбари кеча техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишиш чоғида ана шу масалалар ҳал қилиниши юзасидан аниқ кўрсатмалар, топшириқлар берди, соҳадаги тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқди. Шу билан бирга тақдимотда тегишли меъёрий ҳужжатлар ижроси, эришилган натижалар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📢 Диққат эълон!

Қадрли юртдошлар!

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий партияларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнларига таъсирини ҳамда аҳолининг сиёсий жараёнларга бўлган муносабати, фикр-мулоҳазаларини атрофлича ўрганиш мақсадида аноним сўровнома ўтказмоқда.

Ушбу сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраб қоламиз.

Бинобарин, Сизнинг сўровномамиздаги фаол иштирокингиз, белгилаган жавобларингиз, сиёсий қарашларингиз келгусидаги фаолиятимиз учун жуда ҳам муҳим.

Сўровномада иштирок этинг:

👉 https://forms.gle/z4vCDr4gks6xmGrw9
Президентимиз томонидан таклиф этилган резолюция БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланди

🇺🇳 18 май куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

☝️ Тадбир кун тартибига биринчи масала сифатида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантириш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш киритилган эди.

❗️ Ушбу резолюцияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган.

Ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

🌎
Ҳужжатга дунёнинг турли минтақаларидаги 60 га яқин давлатлар ҳаммуаллифлик қилишди.

#Mirziyoyev #BMT #rezolyutsiya #Orolbuyi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ҳунармандчиликда Фурқат тумани мактаби яратилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9094

Актам Хаитов тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғона вилоятига борди.

#uzlidep #Xaitov #Fargona

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
❗️ Кеча, 18 май куни Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда хусусий тиббиёт ташкилотларига лицензия бериш тартибини соддалаштириб, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги айтилди.

☝️Шунингдек, йиғилишда айрим тиббиёт муассасаларида компьютер етишмаслиги маълум қилинди. Соҳани рақамлаштириш учун бу йил бюджетдан 28 миллиард сўм ажратилган бўлса-да, бу борадаги ишлар суст кечаётгани таъкидланди.

Шу боис, вилоят тиббиёт бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилиши белгиланди. Шунингдек, барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта оператор-ҳамшира вазифаси жорий этилади.

Партия дастуридан:

"Партия давлат-хусусий шерикчилик асосида тиббиёт сифатини тубдан яхшиланишини қўллаб-қувватлайди, хусусий тиббиётни сифатли тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжни қондириш, соғлиқни сақлаш тизимига янада самарали ва замонавий технологиялар ҳамда инновацияларни жорий этиш гарови деб билади".

@uzlidep
Депутат фаол ўқувчига стипендия жорий қилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9095

Халқ ноиби ўқув муассасасида аъло баҳолар билан ўқиб, бир қатор ютуқларни қўлга киритиб келаётган 5-синф ўқувчиси Фарзона Давлатовага бир йил давомида ҳар ойда 600 минг сўмдан бериладиган депутат стипендияси жорий қилди.

#uzlidep #deputat #stipendiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
⚡️O’zLiDeP barcha OAV vakillari, blogerlar va yoshlarni ochiq muloqotga chorlaydi

«YOSHLAR BILAN» onlayn muloqot televizion loyihasining navbatdagi soni «FAN, TA`LIM VA ISHLAB CHIQARISH INTEGRATSIYASI»
mavzusiga bag‘ishlanadi.

Unda
:
🔹 yoshlarni ilm-fan sohasiga jalb etish;
🔹 yoshlar tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash;
🔹 innovatsion loyihalar va texnologiyalarni ishlab chiqarishga tatbiq etish;
🔹 sohadagi muammo va kamchiliklar, shuningdek ularning yechimlari muhokama qilinadi
.
______________
📍O’tkazilish joyi: «Yoshlar press klubi».

🗓Boshlanish vaqti: 20-may, soat 13:30
_______________
ZOOM platformasi orqali kirish
☝️https://us02web.zoom.us/j/9312478846?pwd=N0p5aVN3RllkbjZ2N1BFNEI3RUxqZz09

Konferensiya identifiatori: 931 247 8846
Kirish kodi: 0297

Murojaat va takliflar uchun @yoshlarblog
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Партиямиз фракцияси аъзоси, "Юксалиш" УМҲ раҳбари Бобур Бекмуродов янги челленж бошланганини маълум қилди.

👉 Унда иштирок этиш учун ezguamal.org сайтига кириб, онкологик (рак) касалликларга чалинган ва ҳозирда даволанаётган болаларни танлаб, хайрия маблағларини ўтказиш, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар бериш, шунингдек, челленж навбатини бошқа бир инсон (яқинингиз, дўстларингиз, сиёсатчилар, машҳурлар)га бериш керак бўлади.

👉Бекмуродов челленж навбатини партиямиз фракциясининг яна бир аъзоси Дониёр Ғаниевга берди.

#uzlidep #deputat #challenge

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌 "O'zLiDeP депутати маҳаллада" кўрсатувининг навбатдаги сони.

❗️"Электр энергияси, асфальтлаш, ишсизлик" - депутатимиз "Новкат"даги муаммоларни ҳал қилмоқда
👇👇👇

https://youtu.be/28mgkSbvmGI
Бундай юксак эътироф ва эътиборга эришишнинг ўзи бўлмайди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9104

Орол бежизга инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб номланмаяпти. Яъни бу ном ўзини тўла оқлайди

#uzlidep #deputat #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айланади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9105

Масалан, мавжуд аҳволни яхшилаш учун Оролбўйида 2 миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш зарурати бор ва бу йўналишда аллақачон кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

#uzlidep #orolbuyi #deputat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube