O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
7.9K subscribers
29.3K photos
3.14K videos
48 files
14.9K links
O'zLiDePнинг расмий саҳифаларига уланинг
https://taplink.cc/uzlidep
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Чуст туманидаги “Chust textile” корхонасини бориб кўрди.
Фабриканинг иккита комплексида 1 минг 300 киши меҳнат қилмоқда. 2020 йилда қарийб 2 минг тонна мато ҳамда 5 миллион 200 минг дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 9 миллион доллардан зиёд маҳсулот экспорт қилинган.
Президент корхонадаги иш жараёнини, тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди.

Глава государства посетил предприятие “Chust textile” в Чустском районе.
В двух комплексах фабрики работают 1 300 человек. В 2020 году было произведено около 2 тысяч тонн тканей и 5,2 миллиона единиц готовых трикотажных изделий, экспортировано товаров на сумму более 9 миллионов долларов.
Президент ознакомился с технологическим процессом на предприятии, готовой продукцией.

#Mirziyoyev #safar #tuqimachilik #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​❗️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси юқоридаги ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан ўтказилаётган текширишлар Ўзбекистон Республикасининг қонунларига қатъий риоя қилинган ҳолда адолатли, ҳолисона ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилишига умид қилади.

Ўрганиш натижалари юзасидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш сўралади.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8360

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🤦 Вазирлик ўзимиз билган маълумотни, яна ўзимизга қайтарди.

👉
https://uzlidep.uz/news-of-party/8353

❗️Мактабгача таълим соҳасида оз бўлсада тажрибага эга бўлган инсон сифатида шуни айтишим керакки, боғчалардаги энг асосий вазифа биринчидан, болаларни соғлом овқатлантириш бўлса, иккинчиси уларга сифатли таълим -тарбия беришдир.

#Deputat #Taklif #uzlidep

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.
- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.
Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди.

Президент осмотрел условия в махалле Даштбог. Он побывал дома у Исмаила Киргизова и Малики Парпиевой. К беседе с хозяевами присоединились их соседи.
- Я хочу больше говорить с простыми людьми, с глазу на глаз, понять, к чему они стремятся, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Собеседники на примере своей жизни рассказали о результатах уделяемого внимания системе махалли. Они отметили, что социальные проблемы решаются, улучшаются условия жизни.

#Mirziyoyev #safar #mahalla #suhbat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» моно-маркази фаолияти билан танишди. Мураббийлар, касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда ОАВ вакилларига интервью берди. Давлатимиз раҳбари вилоятга келишдан асосий мақсади, ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдираётган омиллар, Наманганнинг иқтисодий салоҳияти, ишбилармон одамлари ҳақида гапирди.

Президент ознакомился с деятельностью научно-практического квалификационного центра компании «Art soft holding» и моно-центра «Ишга мархамат» в городе Намангане. Пообщался с тренерами и молодежью, обучающейся профессиям.
Здесь же Шавкат Мирзиёев дал интервью представителям СМИ. Отвечая на вопросы, глава государства рассказал о главной цели своего приезда в регион, факторах, усложняющих реализацию реформ, экономическом потенциале Намангана, его предприимчивых жителях.

#Mirziyoyev #safar #talim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​❗️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янада ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони айтди

1️⃣ Кадрлар масаласи. Мен бунга деярли ҳар бир чиқишимда тўхталаман. Хабарларингиз бор, аравани тортмаётган, бугунги талабларга жавоб бермаётган амалдорларни ишдан оляпман. Биз йиллар давомида мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларига жиддий эътибор бермадик. Шу боис ҳам кадрлар масаласи бугунги кунга келиб, асосий муаммолардан бирига айланди.

Уч йилдан буён таълим соҳасига катта аҳамият қаратяпмиз. Бугунги ҳаракатларимиз йиллар ўтиб, ўзининг, албатта, самарасини беради ва кадрлар масаласи ҳам ечим топади, деган умиддаман.

2️⃣Коррупция иллати. Коррупция оёғимиз тагида турибди. Илк бор коррупцияга қарши курашадиган агентлик туздик, қурилиш, тиббиёт каби бир қанча соҳаларда «коррупциясиз соҳа» тизимини жорий қилишга киришдик. Бу ҳаракатларимиз ҳам маълум вақт ўтиб, ижобий самара кўрсатишига ишонаман.

3️⃣ Кўплаб давлат идоралари раҳбарларининг савияси, билими бугунги замон талабида эмас.Шунинг учун ҳам замонавий дунёқарашга эга, бир қанча тилларда эркин сўзлашадиган ёшларни раҳбарликка тайинлаяпман. Аммо бу борада ҳам ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп.

© Шавкат Мирзиёев.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: Ҳар бир хонадонга 10 тадан 12 тагача лимон кўчатларини етказиб бериш, иссиқхоналар қуриш орқали кўчатлар орасида саримсоқпиёз, кўкатлар эктириб, 2-3 мартадан ҳосил олиш топшириғи берилди.

🏦 Бунинг учун сектор раҳбарлари билан биргаликда уюшмалар ташкил этилади. Маблағлари “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида Туронбанк ва бошқа хизмат кўрсатувчи банклар томонидан таъминлаб берилади.

💴 Бунинг натижасида битта оила ўртача 5-6 млн сўмгача даромад қилади.

🍋Лимончиликни очиқ майдонда, минг гектар ерда ташкил қилиш топшириқлари ҳам берилди.

Бу бўйича туманларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда айнан лимон экишга мос бўлган туманларда ташкил этиш вазифалари белгилаб берилди.

#Namangan #Limonchilik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube