Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳтарам Президентимиз томонидан биз, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишимиз, малакали кадрлар сифатида шаклланишимиз, касб-ҳунар ўрганишимиз, илмий ва ижодий фаолият билан шуғулланиб, ўз салоҳиятимизни тўлиқ рўёбга чиқаришимиз учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
Таълим олиш ҳар бир ёшнинг келажакдаги муваффақиятига қўйилган муҳим пойдевордир. Бу йўналишда давлатимиз томонидан кўплаб грантлар, стипендиялар ва ижтимоий имтиёзлар жорий қилинмоқда. Айниқса, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган стипендиялар ёшларнинг таълим жараёнларидаги молиявий қийинчиликларини енгиллаштиришга, билим олишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Бу эса ёшларда ишонч ва шижоат уйғотиб, уларнинг келажакларини мустаҳкам пойдевор асосида қуришларига туртки бўлмоқда.
Мен, Эшонқулова Мадина Юсуп қизи, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети “Хорижий тил ва адабиёти” фан йўналиши 4-босқич талабаси сифатида жорий йилнинг январ ойида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ташкил этилган танловда иштирок этиб, стипендия совриндори бўлдим.
Бу стипендия нафақат мен учун, балки билим олишга интилаётган, аммо ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа ёшлар учун ҳам катта рағбат бўлди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан яратилаётган имкониятлар нафақат ёшларнинг илмий салоҳиятли бўлиб етишиши, балки келажакда танлаган соҳасида етук мутахассис сифатида фаолият олиб бориши учун ҳам катта туртки бўлмоқда.
Ўзбегимнинг энг бахтли ёшларидан бири сифатида фахр ва ифтихор туйғуси билан шуни айта оламанки, менга билдирилган ишончни оқлаш учун ушбу имкониятдан самарали фойдаланиб, бор билим ва салоҳиятимни ишга солган ҳолда Ватаним равнақига муносиб ҳисса қўшиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан.
Менга ва мен қатори кўплаб талаба ёшларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор ва ғамхўрлик учун муҳтарам юртбошимизга ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига чуқур миннатдорчилик билдираман.
Эшонқулова Мадина
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Унда касаба уюшмаси қўмитаси раиси Қ. Ибадуллаев 2020–2025 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди. Унинг фаолияти “қониқарли” деб баҳоланди.
Яширин овоз бериш орқали ўтказилган сайловда Қ. Ибадуллаев касаба уюшмаси қўмитаси раиси лавозимига қайта сайланди.
Йиғилишда кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва янги таркибда касаба уюшмаси қўмитаси шакллантирилди.
Конференцияда Республика кенгаши раиси А. Хакулов ҳамда Федерациянинг Хоразм вилояти кенгаши раиси Г. Ахмедова иштирок этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги соғлиқни сақлаш муассасаларида “Менинг онам ҳамшира” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Ушбу ташаббус Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкил этилди.
Жумладан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказида ҳамширалар фарзандлари иштирокидаги ижодий кўргазма ўтказилди. Расмлар орқали болалар оналарига бўлган фахр ва муҳаббат туйғуларини ифода этишди.
Танлов ғолиблари ва фаол қатнашчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар орқали соҳа вакилларининг қадри, оиласи ва фарзандларига бўлган эътибор янада мустаҳкамланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бир қатор тадбирларни ўтказмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Ўзбекистон Давлат Сатира театрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ артисти, халқимизнинг суюкли санъаткори Ҳайрулла Сагдиев мана олтмиш йилдирки Ўзбекистон Давлат Сатира театрида касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида фаолият олиб бормоқда. “Касаба уюшмасига 60 йилик бахшида умр” деб номланган тадбирда таниқли санъаткорлар, олийгоҳлар талабалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида устоз санъаткорнинг нафақат ижодий фаолияти, балки, бошланғич касаба уюшмаси раиси сифатидаги фаолияти тўғрисида ҳам кўплаб ижобий фикрлар билдирилиб, кўп йиллик самарали меҳнатлари эътироф этилди.
Соҳа ривожига, шунингдек, касаба уюшмаларининг жамиятдаги нуфузини оширишга салмоқли ҳисса қўшиб келаётгани учун Ўзбекистон халқ артисти Ҳайрулла Сагдиевга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Ўзбекистон касаба уюшмалари лауреати” мукофоти топширилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM