Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
21.2K photos
5.99K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

1-савол:
Мен Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида синф раҳбари бўлиб ишлайман. Ўқувчиларимнинг кўплари вилоятларга кетган ва уларнинг
kundalik.com ёки телеграмм канали орқали уй вазифаларини бажаришлари учун имкониятлари йўқ. Ўқув китоблари Тошкентда қолган. Биз ўқитувчилар мана шундай ўқувчиларни қандай баҳолаймиз?

❗️ Жавоб:
Ҳар қандай вазиятда фарзандларимиз билим олиши керак.

Жорий йил 30 март кунидан умумтаълим мактабларида 4-чорак бошланган. Ўқувчиларнинг масофавий таълим доирасида олган билимлари баҳоланиб борилиши лозим.

Айрим ўқувчилар вилоятларга кетган ва уларнинг дарсликлари Тошкентда қолган бўлса, бундай ҳолда ўқувчилар электрон дарсликларни eduportal.uz сайтидан кўчириб олишлари тавсия этилади.

Ўқувчиларни баҳолаш ишлари эса, Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “таълим муассасаларида карантин даврида масофадан ишлашга ўтган тизим ходимларининг фаолияти юзасидан тавсия” асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Шу ўринда, болаларнинг видеодарсларни кўриб бориши ва уй вазифаларини бажариб боришига ота-оналар масъуллигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

2-савол:
Махсус-мактаб интернатлари ўқувчилари учун телевизион онлайн дарслар ташкил этилмаган, ушбу махсус мактаб-интернатлари ўқитувчилари меҳнат таътили олишадими ёки иш ҳақи олишадими?

❗️ Жавоб:
Аввалги брифингларда ҳам шу каби саволларга жавоб берган эдик. Телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган, шу жумладан уйда якка тартибда таълим олаётган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган.

Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда.
Кўзи ожиз болаларга телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олиш имкони яратилди. Бу жараёнга соҳа мутахассислари жалб этилган.

Психик ривожланишида нуқсони бўлган болажонлар ҳам бошланғич синфлар учун берилаётган теледарслар ёрдамида таълим олишади.

Уларга тушунарли бўлиши учун ушбу тоифадаги болажонлар ўқийдиган ихтисослашган мактаб-интернати ва мактабларнинг ўқитувчилари ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахслар билан телефон орқали боғланиб маслаҳатлар бериб бормоқда.

Мактаб-интернат ўқитувчилари ҳам барча умумтаълим мактаблари ўқитувчилари сингари масофадан фаолиятини давом эттирмоқда.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

3-савол:
Ҳозирда карантин вақтида экстернат шаклида (11-синф шаҳодатномасини олиш учун) ҳужжатларни топшира олмаган фуқаролар ҳужжатларни қандай топшириши мумкинлигини аниқлаб берсангиз.

❗️ Жавоб:
Экстернат тартибида якуний давлат аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2015 йил 13 апрелдаги буйруғи билан тасдиқланган Экстернат тўғрисидаги Низом асосида амалга оширилади.

Унга кўра, талабгорлар тегишли йилнинг 1 мартидан 1 майига қадар (шу куни ҳам) ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида белгиланган мактабларнинг директори номига ариза билан мурожаат этади.

Талабгорнинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
👉 баҳолар (ўзлаштириш) табели, агар мавжуд бўлса;
👉 талабгорнинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;
👉 паспорт нусхаси, паспорт олмаган бўлса, унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, ҳужжатларни электрон тарзда топширишингиз мумкин.

Вазирлик uzedu.uz расмий сайтида экстернат тартибида якуний аттестацияларни қабул қилиш ваколати берилган умумтаълим мактаблари рўйхати эълон қилинган.

Якуний давлат аттестацияларни ўтказиш тартиби юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда қўшимча равишда жамоатчилик хабардор қилинади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

4-савол:
Электрон кундалик тизимидан фойдаланиш бўйича ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари муаммоларга дуч келмоқда. Тизимни барқарор ишлашини таъминласангиз.

❗️ Жавоб:
Аввалги брифингларда айтганимиздек Мухтарам Президентимиз томонидан жорий йил 17 март куни Тошкентда рақамли технологияларни кенг жорий этиш тўғрисида қарор имзоланди.

Мазкур қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритишни бекор қилиш ҳамда уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизимини ишга тушириш режалаштирилган эди.

Карантин бўлганлиги сабабли, халқ таълими вазирлиги томонидан бу ишларни тезлаштиришга қарор қилинди.

Kundalik.com электрон тизими фойдаланувчилари бир қатор муаммоларга дуч келганликларидан хабаримиз бор.

Албатта, аҳоли ва ўқувчиларнинг таклифлари асосида бу тизим янада такомиллаштириб борилади.

Шу ўринда, ота-оналар ва бошқа фойдаланувчилардан тизим барқарор ишлагунига қадар, имкон борича ҳажми кичик бўлган сурат ва видеоларни жойлаштиришини тавсия қиламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#7sinf #7sinfgeometriya #7sinffizika #7sinfjahontarixi #7sinfadabiyot #ozbeksinflari
Видеодарслар. 7-синф. 16.04.2020 й.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

5-савол:
Бугунги кунда ўқувчилар онлайн топшириқларни бажармоқдалар, яна бир ойдан кейин ўқув йили тугайди. Ўқув йили якунида дарсликлар ўқувчилардан олинадими, тартиби қандай бўлади?

❗️ Жавоб:
Ўқувчиларга дарсликлар “Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги” низом асосида ижарага берилган.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, дарсликлар карантин даври якунлаганидан кейин ўқувчилар томонидан кутубхонага қайтариб берилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг


6-савол:
Мактаб раҳбарияти ўз ходимларидан солиқ тўловини ойлигимдан ушлаб қолишингизга розиман, деган ариза ёзишни талаб қилиши тўғрими, карантин вақтида солиқ тўловларини тўлаш (ер солиғи) муддатида имтиёзлар борми?

❗️ Жавоб:
Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ, иш ҳақидан фақатгина ходимнинг ёзма аризасига асосан ушлаб қолиниши мумкин.

Шунингдек, иш ҳақи ижро ҳужжатларида кўрсатилган ҳоллардагина (солиқлар ундириш, суд қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш ва шу каби ҳолатлар) ходимнинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин.

Бошқа ҳолларда (масалан, коммунал тўловлар ва ҳ.к) ходимнинг ёзма розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ноқонунийдир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармонига кўра, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябрга қадар узайтирилди.

Бу борада Сиз солиқ идораларининг ишонч телефони орқали ёки расмий веб-сайти орқали қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

7-савол:
Бизнинг мактаб раҳбарияти синф раҳбарлардан вақтинчалик журнал тутиб ҳамма фандан баҳоланган ўқувчиларни баҳоларини ўша журналга қайд этиб, ХТБга ҳисобот беришини айтяпти. Бу қанчалар тўғри?

❗️ Жавоб:
Халқ таълими вазирлигининг мактаб ўқитувчиларининг карантин даврида ўқувчилар билан масофадан (онлайн тарзда) амалга оширадиган ишлари юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ва жойларга юборилди.

Унга кўра, фан ўқитувчилари ўқувчиларни баҳолаб бориши учун вақтинчалик ўз фани бўйича синф журналини дафтарда юритади.

Карантин муддати тугагандан сўнг, ушбу вақтинчалик синф журналидаги ўқувчиларнинг баҳолари асосий синф журналига кўчириб қўйилади.

Ўқитувчи томонидан вақтинчалик синф журналига ўтилган мавзулар, уй вазифалари ва ўқувчиларнинг жорий баҳолари киритиб борилади (оралиқ назорат баҳолари ва ўқувчилар давомати киритилмайди).

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг олган баҳолари kundalik.cоm электрон тизимига киритиб борилади.

Ўқувчиларнинг олган баҳолари тўғрисида синф раҳбарлари томонидан халқ таълими бўлимига ҳисобот топшириш талаб этилмайди.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Дониёр Эрматов иштирокида брифинг

8-савол:
Мен феврал ойида ўзим ишлайдиган мактабга бола парваришлаш таътилидан ишга қайтдим.
Икки ой ўриндош сифатида ишлаб кейин менга берилган дарс асосийга ўтиши керак эди.
Энди эса икки ойдан кейин ўқитувчиларга таътил бошланади. Шу учун сентябрдан асосий иш ўринга эга бўламиз дейишяпти. Икки ой қолгани учун дарс соатлари тарификациядан ўтмас экан. Шу тўғрими?

❗️ Жавоб:
Биринчидан, Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Мазкур талабга мувофиқ Сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққан бўлсангиз, ушбу таътил муддати даврида Сизга ўқув йили бошида (ёки кейинчалик) тарификация қилинган дарс соатлари сақланиб, ушбу дарслар бошқа ўқитувчига бириктирилади ва ушбу ўқитувчига соатбай ҳақ тўланади.

Агар ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати тугагандан сўнг ишга қайтган бўлсангиз, ўқув йили бошида (ёки кейинчалик) тарификация қилинган дарс соатларини ўтасиз ва Сизга тарификация асосида иш ҳақи тўланади.

Иккинчидан, Меҳнат кодексининг 234-моддаларига мувофиқ ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади.

Сизга фарзандингиз икки (уч) ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътили берилган бўлса, таътилдан ишга қайтган вақтингизда Сизга мутахассислигингиз бўйича дарс соатлари тақсимланиб, ушбу дарс соатлари белгиланган тартибда тарификациядан ўтказилиши, ойлик маоши тарификация асосида тўланиши керак.

Ушбу ҳолатда мактаб маъмурияти томонидан Сизга нисбатан аввал ўриндош сифатида ишлашингиз, икки ойдан кейин ўтаётган дарсингиз асосий бўлиши бўйича қўйилаётган талаблар нотўғри ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур масала юзасидан Халқ таълими вазирлигига ишлаётган таълим муассасангизни кўрсатган ҳолда мурожаат қилсангиз, масъуллар томонидан ҳолатга аниқлик киритилиб, саволларингизга батафсил жавоб берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#7klass #7klassgeometriya #7klassfizika #7klassvsemirnayaistoriya #7klassliteratura #russkiyiklassi
Видеоуроки. 7-класс. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#8sinf #8sinfadabiyot #8sinfgeometriya #8sinfkimyo #8sinfrustili #ozbeksinflari
Видеодарслар. 8-синф. 16.04.2020 й.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#8klass #8klassliteratura #8klassgeometriya #8klassximiya #8klassuzbekskiyyazik #russkiyiklassi
Видеоуроки. 8-класс. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9sinf #9sinfonatili #ozbeksinflari
Видеодарслар. 9-синф. Она тили дарси. 16.04.2020 й.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9sinf #9sinfgeometriya #ozbeksinflari
Видеодарслар. 9-синф. Геометрия дарси. 16.04.2020 й.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9sinf #9sinfinformatika #ozbeksinflari
Видеодарслар. 9-синф. Информатика дарси. 16.04.2020 й.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9sinf #9sinffizika #ozbeksinflari
Видеодарслар. 9-синф. Физика дарси. 16.04.2020 й.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9klass #9klassrusskiyyazik #russkiyiklassi
Видеоуроки. 9-класс. Русский язык. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9klass #9klassgeometriya #russkiyiklassi
Видеоуроки. 9-класс. Урок геометрии. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9klass #9klassinformatika #russkiyiklassi
Видеоуроки. 9-класс. Урок информатики. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#9klass #9klassfizika #russkiyiklassi
Видеоуроки. 9-класс. Урок физики. 16.04.2020 г.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram