Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.2K subscribers
21.4K photos
6.03K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ВАРИАТИВ ЎҚУВ РЕЖА — ОТА-ОНАЛАР КУТГАН ЯНГИЛИК

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида тажриба-синов тариқасида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режа жорий этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғи қабул қилиниб, шу асосда аниқ белгиланган вазифалар амалга оширилмоқда.
Вариатив (ўзгарувчан) ўқув режани амалиётга жорий этиш олдидан вилоятдаги барча умумтаълим муассасаларида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан сўровномалар ўтказилди. Мутахассислар уларнинг янги ўқув режага муносабати, қизиқишларини ўрганишди. Натижалар кутилганидан-да ижобий бўлди. Яъни, аксарият ота-оналар ҳамда ўқувчилар вариатив ўқув режанинг асосий мақсади ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида ўзига хос имконият, илм олиши учун имтиёз эканлиги тушунтирилганда талаб янада ортди.
—Фарзанди умумтаълим мактабини битираётганда ҳар бир ота-она уни олий ўқув юртига ўқишга киришини истайди, — дейди тойлоқлик Шоира Алиқулова. — Уларнинг аксарияти боласини репититорга беради, сарф-харажат қилади. Бугунги кунда мактабларда вариатив (ўзгарувчан) ўқув режанинг жорий этилаётгани фарзандларимизнинг ўқиётган мактабида, ўзлари қизиққан асосий фанлардан билим олиш имконини бермоқда. Бундан жуда хурсандмиз.
Вариатив ўқув режани жорий этиш бўйича жамоатчилик, ота-оналар катта қизиқиш билан муносабат билдирган бўлишига қарамасдан, кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олиб ҳамда сўровномалар натижаларига кўра Самарқанд вилоятидаги жами 42 та умумий ўрта таълим мактабларида тажриба-синовдан ўтказиш бўйича педагогик кенгаш йиғилиши қарорлари қабул қилинди.
Жумладан, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабларида хорижий тил ва филология, молия-иқтисодиёт, технология, табиий фанлар, ижтимоий-гуманитар йўналишлари бўйича вариатив ўқув режаларни тажриба-синовдан ўтказиш жараёнига 10-синфларнинг 200 нафар ва 11-синфларнинг 168 нафар ўқувчилари қамраб олинди. 29-, 35-, 42-умумий ўрта таълим мактабларида хорижий тил ва филология, 6-, 10-, 30-, 49-умумий ўрта таълим мактабларида молия-иқтисодиёт, 14-умумий ўрта таълим мактабида табиий фанлар ҳамда 3-, 14-, 24-, 28-умумий ўрта таълим мактабларида эса гуманитар фанлар йўналишларида вариатив ўқув режа жорий қилинди.
Тажриба-синов тариқасида жорий этилаётган вариатив ўқув режа асосида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг жами 1734 нафар 10- ва 11-синф ўқувчиси билим олмоқда. Ушбу синовлар ижобий натижа бериши, шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларининг ўқитувчилари салоҳияти, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари хоҳиш-истагига кўра вариатив ўқув режа асосида дарс ўтиладиган мактаблар сонини йилдан-йилга кўпайтириш кўзда тутилган.
Низомиддин ОДИЛОВ,
Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси бўлим бошлиғи

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармасининг расмий каналига уланиш:
https://t.iss.one/samarqandvxt
Forwarded from Sherzod Shermatov
10 yoshga to‘lmagan bola internet orqali bir yilda 26 million dollar ishlayotgani Raqamli iqtisodiyot qanchalik muhimligini ko‘rsatadi.

Raqamli iqtisodiyot deganda birinchi navbatda ko‘z oldimizga dasturchilar, matematika va fizika kabi qiyin bo‘lgan sohalardagi mutaxassislar keladi. Lekin Raqamli iqtisodiyot deyarli barcha sohalar uchun ham Dunyo bozorini ochishiga e’tibor qaratishimiz kerak.

Oddiy misol: 10 yoshdan kichik bola oilasi bilan video kanal yaratib YouTube orqali o‘tgan yili 26 million dollar ishlagan, 2018 yilda esa 22 million dollar. Bu bizdagi BARCHA blogerlarning topgan pulidan bir necha barobar ko‘p bo‘lsa kerak. Sababi, bizdagilar asosan o‘zimizning ichki bozor uchun ishlamoqda. Dunyo bozori esa asosan Ingliz tilida va YouTubedagi talab ham ko‘proq siyosat yoki kesatishlar emas, balki yosh bolalarni qiziqtiradigan, ularni rivojlantiradigan kontentgadir. Batafsil: https://bit.ly/2GkR8kh
Қорақалпоғистонда вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши бўйича семинар ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/qoraqalpogistonda-variativ-oquv-rejalarining-joriy-qilinishi-boyicha-seminar-otkazildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалининг Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ғолиб мактабларини тақдирлаш маросими

https://www.facebook.com/story.php?story_fbid=196873068125376&id=1826609337614350
#5tashabbus #5tatashabbus
5 ташаббус: Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги мактабларга ўқув жиҳози ҳамда ускуналар топширилди
Фестиваль ғолиб ва совриндорлари рақамли фортепиано, овоз кучайтиргич колонкаси билан, мусиқа асбоблари, спорт экипировка (машғулот формаси, накидка), футбол, волейбол, баскетбол тўплари, гимнастика мати, компьютер, принтер (рангли), проектор, робототехника тўплами, ноутбук, компьютер, принтер (3+1), китоблар тўплами, тикув машинаси, ошхона комбайни, электр печ, сартарошлик жиҳозлари, дазмол ва дазмоллаш доскаси билан тақдирланди.
https://www.uzedu.uz/uz/sirdaryo-toshkent-viloyati-Toshkent-shahridagi-maktablarga-jihoz-uskunalar-topshirildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вазирнинг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳри мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди
https://www.uzedu.uz/uz/maktablarda-talim-sifatini-oshirish

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вариатив ўқув режани жорий қилиш билан боғлиқ саволларга жавоблар
https://www.uzedu.uz/uz/variativ-oquv-rejani-joriy-qilish-bilan-bogliq-savollarga-javoblar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tashabbus #5tatashabbus
Фарғона мактабларида ʼʼБайроғимиз — фахримизʼʼ шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/bayrogimiz-faxrimiz-shiori-ostida-tadbirlar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Шеробод тумани мактабларида вариатив ўқувларни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/serobod-tumani-maktablarida-variativ-ukuvlarni-taskil-etis-bujica-seminar-utkazildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#сўраган_эдингиз

Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака ошириш курслари нима учун бошқа вилоятларда ташкил этилади?

2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.
Фармонга асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилди ҳамда Нукус, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида уларнинг филиаллари ташкил этилди.
Шунингдек, фармоннинг 3-банди, 2-хатбошисига асосан, марказ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари), кафедра мудирлари, таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириши белгилаб қўйилган.