Германия ташқи ишлар вазири пойтахтимиздаги немис тилига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди
Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Тошкент шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган 60-мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.
Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамроҳлик қилди.
Мактаб фаолияти билан танишиш давомида ўқув муассасасида олиб борилаётган таълим методлари ва ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини юзага чиқариш борасида йўлга қўйилган ўзига хос таълим усуллари ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Ташриф доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мактаб ўқувчилари билан немис тилини ўрганиш ва унинг ўзига хос жиҳатлари, ёшларнинг бугунги ҳаётий мақсадлари ва келажак орзулари хусусида суҳбатлашди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/807
Вазирликнинг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram

Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
Расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳридаги 60-сонли ва 110-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётганлиги ҳақидаги аудиохабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан ушбу мактабларга бориб ўрганиш ўтказилди ва бу каби ҳолатлар қайд этилмаганлиги аниқланди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан ўқувчилар ўртасида турли хил салбий ҳолатларни, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки снюс каби моддаларни истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз фарзандингизда бирор ўзгариш сезсангиз ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан шубҳалансангиз, бу ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 2 ноябрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Электротехника саноати корхоналари фаолияти: 9 ой якуни
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Намоз Толипов, «Ўзэлтехсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Брифинг
● Мавзу: Халқ таълими тизимида Фин тажрибаси асосида апробация жараёнлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани
● Мавзу: Кўп қаватли уйларга мажбурий бадални электрон тўлаш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари ва соҳа мутасаддилари
〰️〰️〰️
📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

🔰 Халқ таълими тизимида Фин тажрибаси асосида апробация жараёнлари
АОКАда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Forwarded from SAMARQAND VILOYATI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BOSHQARMASI
SAMARQAND VILOYATI XALQ TAʼLIMI BOSHQARMASI MAʼLUM QILADI
Joriy yil sentabr oyida Samarqand shahrida o‘tkazilgan muhim xalqaro siyosiy tadbir munosabati bilan Xalq deputatlari Samarqand shahar kengashining qaroriga ko‘ra, Samarqand shahridagi umumiy o‘rta taʼlim muassasalariga, shuningdek, Oqdaryo,Toyloq, Samarqand tumanlarining mahalliy kengashlari qarorlari va Jomboy tuman hokimligining tegishli farmoyishiga asosan, Samarqand tumanidagi 3 ta (7-,23-,53-), Toyloq tumanidagi 5 ta (11-, 12-, 15-, 17-, 59-), Oqdaryo tumanidagi 5 ta (25-, 38-, 39-, 41-, 48-), Jomboy tumanidagi 6 ta (5-, 6-, 8-, 22-, 20- va 44- sonli) umumtaʼlim maktablariga 5-19-sentabr kunlari navbatdan tashqari taʼtil berilib, qoldirilgan dars soatlari o‘quv yili davomida beriladigan taʼtillar hisobiga qoplanishi belgilangan edi.
Shunga ko‘ra, muassasalarda qoldirilgan darslar kuzgi taʼtil (4-, 5-, 7- va 8-noyabr hisobidan, 9-, 10-, 12-, 13-, 14- sentabr kunlari qoldirilgan darslar o‘rni qishki taʼtil kunlarining oxirgi 5 kuni hisobidan, jami 5 o‘qish kuni;
2022-yilning 15-, 16-,17- sentabr kunlari qoldirilgan dars mashg‘ulotlari o‘rni 2023-yil bahorgi taʼtilning oxirgi 3 o‘qish kuni hisobidan to‘ldirilishini maʼlum qilamiz.
Samarqand viloyat xalq taʼlimi boshqarmasi axborot xizmati

#Брифинг
Финландия замонавий дарсликларнинг апробациясида 4 минг нафардан ортиқ 1-4 синф ўқувчилари иштирок этади
Халқ таълими тизимида халқаро таълим дастурлари ва дарсликларини жорий қилиш амалиёти мавзусида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.
Сўнгги йилларда халқ таълими тизимига халқаро тажрибаларни кенг жорий қилиш борасида қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, халқаро экспертлар ва маҳаллий амалиётчи ўқитувчилар иштирокида Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилди.
Мактабларда “Клетт”, “Cambridge University Press” каби нашриётларининг халқаро тан олинган маҳаллийлаштирилган дарсликлари билан бир қаторда миллий қадриятларга асосланган замонавий дарсликларни жорий этиш бошланди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/808
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш

Forwarded from Xorijiy tillar
🇺🇿🤝🇫🇷 Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi va Fransiya elchixonasi tomonidan YANGI loyiha!
Xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kuniga bagʻishlangan maxsus “Envolez-vous pour la France” tanloviga start beramiz! Gʻoliblar 2022-yil dekabr oyida Fransiyaning Nitsa shahriga yoʻl olishadi!
Tanlov ikki bosqichdan iborat:
❕ 1-bosqich shartlari:
1. Ishtirokchilar 2 yil va undan yuqori pedagogik tajribaga ega universitet yoki maktabda fransuz tili oʻqituvchisi boʻlishi lozim;
2. B1 va undan yuqori xalqaro sertifikatga ega boʻlishlari kerak (DELF, DALF, TCF);
3. Tanlov ishtirokchisi ilgari Fransiya hukumati yoki Agentlik tomonidan taqdim etilgan grantlar sohibi boʻlmagan boʻlishi lozim.
❕ 2-bosqich shartlari:
1. Saralangan ishtirokchilar Fransiyaning Oʻzbekistondagi elchixonasi vakillari tomonidan suhbatdan oʻtadilar
🏆 Tanlov gʻoliblari 2022-yil 24-noyabrda xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kunida eʼlon qilinadi!
🕒 Tanlovga arizalar 31 oktyabr 23:59 gacha qabul qilinadi!
Tanlovga roʻyxatdan oʻtish uchun havola 👉 LINK
Qoʻshimcha maʼlumot olish uchun + 998 90 9373917 raqamiga murojaat qiling
Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kuniga bagʻishlangan maxsus “Envolez-vous pour la France” tanloviga start beramiz! Gʻoliblar 2022-yil dekabr oyida Fransiyaning Nitsa shahriga yoʻl olishadi!
Tanlov ikki bosqichdan iborat:
1. Ishtirokchilar 2 yil va undan yuqori pedagogik tajribaga ega universitet yoki maktabda fransuz tili oʻqituvchisi boʻlishi lozim;
2. B1 va undan yuqori xalqaro sertifikatga ega boʻlishlari kerak (DELF, DALF, TCF);
3. Tanlov ishtirokchisi ilgari Fransiya hukumati yoki Agentlik tomonidan taqdim etilgan grantlar sohibi boʻlmagan boʻlishi lozim.
1. Saralangan ishtirokchilar Fransiyaning Oʻzbekistondagi elchixonasi vakillari tomonidan suhbatdan oʻtadilar
🕒 Tanlovga arizalar 31 oktyabr 23:59 gacha qabul qilinadi!
Tanlovga roʻyxatdan oʻtish uchun havola 👉 LINK
Qoʻshimcha maʼlumot olish uchun + 998 90 9373917 raqamiga murojaat qiling
Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi
АНДИЖОНДАГИ МАКТАБ ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАРЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази томонидан мактаб психологларига амалий ёрдам бериш мақсадида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
Мазкур семинар-тренингларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилиб, унда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари томонидан мактаб психологлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига “Психологик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш”, “Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш” ва “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди.
Маҳорат дарсларида иштирокчиларга ўқувчи-ёшлар билан ишлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг интерфаол усулларидан фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилоятидаги мактабларни куз-қиш мавсумига шайлиги ўрганилди
✅ Айни кунларда юртимиз бўйлаб куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суръатларида олиб борилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Термиз туманидаги 23-умумтаълим мактабида тадбир ташкил этилди.
📍Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Сулув Ҳамидова ҳамда шаҳар, туман халқ таълими бўлими мудирлари ва эксплуатация хизмати масъуллари иштирокида вилоятдаги таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўриб чиқилди. Шунингдек, мавсум давомида иситиш тизимларида келиб чиқадиган носоз ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг тузатиш борасида мутахассисларнинг фикрлари тингланди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/809

Янги ишга кираётган чет тили ўқитувчиларига В2 даражадаги сертификат талаби 2023/2024 ўқув йилидан киритилади
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарорига асосан, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиси лавозимига ишга қабул қилинаётган номзодлар камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
Мазкур қоиданинг амалиётга жорий этилиши натижасида айрим ҳудудларда чет тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинишида муаммолар юзага келиши ва ўқитувчиларнинг етишмовчилиги кузатилмоқда.
Кўплаб мурожаатларни инобатга олиб, шунингдек, мактабларда хорижий тилларни ўқитиш жараёни давомийлигини таъминлаш мақсадида Ҳукумат томонидан В2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган чети тили фани ўқитувчиларининг умумтаълим мактабларига ишга қабул қилинмаслиги хусусидаги талаб 2023/2024 ўқув йилидан кучга кириши юзасидан топшириқ берилди.
Ҳурматли устозлар, олий ўқув юрти талабалари!
Мактабларда таълим сифати ва педагогларнинг билимига белгиланган талабларга тўлиқ жавоб бериш учун ўз устингизда ишлаш ва малакангизни ошириш чораларини кўришингизни сўраймиз. Мактаб таълими сифатини оширишда педагогларнинг малака ва кўникмалари юқори даражада бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2024/2025 ўқув йилидан мактабдаги ҳар қандай чет тили фани ўқитувчиси В2 даражадаги сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Ўз навбатида С1 даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчилар ҳам айни вақтда ойлик иш ҳақларини 50 фоизга ошириш имкониятига эга.