#Эътироф
Ижтимоий тармоқларда “Онлайн мактаб” лойиҳасида бериб борилаётган дарслар юзасидан билдирилган салбий фикрлар ортидан лойиҳа доирасида тун-у-кун меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз ҳақида ижобий фикрларни ўқиш, нафақат ўқитувчиларимиз балки жуда катта меҳнати ётган жамоани хурсанд қилади.
Бугун икки нафар ўқувчининг бувиси бўлган Ильмира Кунакасова Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиси ва унинг дарсларга ёндошуви тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини ёзиб қолдирди.
Тахмина Самадова Мирзо Улуғбек туманидаги 142 – сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фанидан дарс беради. 2020-2021- ўқув йилида у “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 1-4-синфлар учун инглиз тилидан дарс бериб келмоқда.
Ўзининг қизиқарли дарслари учун Тахмина Самадова Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Эҳтимол, сиз ҳам онлайн дарcларини эътироф этадиган ўқитувчиларимиз бордир, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг.
@uzedu

Ота-оналарнинг «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида ўқитувчиларимизнинг дарслари юзасидан билдираётган илиқ фикрлари давом этмоқда. Улардан бири Facebook ижтимоий тармоғида Эвелина Золотова-Бкзакова томонидан ёзиб қолдирилган. У ўз мурожаатида Евгений Суворовнинг дарсларини эътироф этиб, унга ҳамда вазирлигимиз номига ўз миннатдорлик сўзларини ёзиб қолдирган.
Евгений Александрович Суворов Чилонзор туманидаги 163-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили ўқитувчиси.
У бугунги кунда мактабнинг 1-9 синф ўқувчилари учун инглиз тили фанидан дарс берибгина қолмай “Онлайн мактаб” лойиҳасида лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 5-синф ўқувчилари учун ўзининг бор маҳоратини ишга солиб инглиз тилидан таълим бермоқда.
Евгений Александрович ўзи ҳам ушбу мактабнинг собиқ битирувчиси. У иқтидорли, доимий равишда ўз устида ишлайдиган, изланувчан мутахассис. Ушбу лойиҳада ўзининг маъсулиятлиги ва талабчанлиги билан ажралиб туради.
Ўқитувчиларимизга машаққатли меҳнатлари учун миннатдорлик изҳор қиламиз.

“Онлайн мактаб” сабаб фарзандимнинг тарихдан қўшимча адабиётлар топиб ўқишга ҳам қизиқиши ортди”
Ижтимоий тармоқларда «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида ўқитувчилар ҳақида билдирилаётган ижобий фикрлар сони ортиб бормоқда.
Ана шундай навбатдаги пост Учтепа туманидаги 194 –умумтаълим мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Татьяна Валентиновнанинг дарслари хусусида қолдирилди.
Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Ксения Мыльникова тарих ўқитувчисининг қизиқарли дарсларини алоҳида эътироф этган. Унинг ёзишича, Татьяна Иванованинг дарсини онлайн кузатган фарзандларида мазкур фанга ҳамда ушбу фан бўйича қўшимча адабиётларни ҳам топиб ўқишга қизиқиши ортган.
«Бутун оиламиз номидан Халқ таълими вазирлигига қизиқарли онлайн дарслар ҳамда малакали ўқитувчилар учун миннатдорлик билдирамиз», — деб ёзади Ксения Мыльникова.
Татьяна Иванова 2019-2020 ва 2020-2021 ўқув йилларида «Онлайн мактаб» лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 5-6-синфлар учун тарих фанидан дарс бериб келмоқда.
Халқ таълими вазирлиги томонидан «Онлайн мактаб» лойиҳасида самарали меҳнат қилиб, ватанимиз равнақи ва баркамол авлоднинг билим салоҳиятини оширишга қўшаётган беминнат хизматлари учун “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ўз навбатида Халқ таълими вазирлиги ҳам ўз касбининг фидойиси бўлган жонкуяр устоз Татьяна Ивановага бундан кейинги иш фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаб, мазмунли дарслари учун миннатдорлик билдиради.

Фейсбукда “Онлайн мактаб” лойиҳасининг физика ўқитувчиси қидирилмоқда
Аввалроқ “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим бераётган ўқитувчилар тўғрисида ота-оналар томонидан кўпгина ижобий фикрлар қолдирилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Навбатдаги пост эгаси Умида Камилова “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 6-7-синфлар учун сабоқ бераётган ўқитувчи Елизавета Андреева ҳақида Facebook ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган.
Умида Камилованинг ёзишича, физика фани унинг ўғли учун янги фан бўлишига қарамай Елизавета Андрееванинг илк дарсларданоқ мавзуларни аниқ ва қизиқарли тушунтириши сабаб ўғлида ушбу фанга бўлган қизиқиш уйғотган. Умида Камилова ўқитувчига шахсан миннатдорлик изҳор қилиш учун уни излаётганини ва интернет фойдаланувчилардан ўқитувчини топишда ёрдам беришларини сўраган.
Елизавета Андреева Яшнобод тумани 145–умумтаълим мактабининг физика фани ўқитувчиси. У 2020-2021- ўқув йилида “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 6-7-синфлар учун физика фанидан дарс бериб келмоқда. Жорий йилда Халқ таълими вазирлиги “Онлайн мактаб” лойиҳасида самарали меҳнати эвазига Елизавета Александровнани “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаган.
“Онлайн мактаб” лойиҳаси доирасида ўқувчиларда ўқишга бўлган иштиёқни ошираётган ўқитувчиларимизга ҳамиша ота-оналарнинг эътирофида бўлишларини тилаб қоламиз.
Маълумот учун: “Онлайн-мактаб” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар 4708 та телевизион дарслар эфирга узатилган. Телевизион дарсларни тасвирга олиш ва эфирга узатиш ишлари учун таълим муассасаларидан жами 146 нафар тажрибали, малакали ўқитувчилар, 40 нафар муҳаррир ва
12 нафар сурдо-таржимонлар жалб қилинган.

Forwarded from Andijon viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi (U.M.E)
#Эътироф
Халқ таълими вазирлигининг “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси иштирокчиси, Андижон шаҳридаги 13-ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Искандар Саттибоев Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” нишони билан тақдирланди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси полиглот-педагогимизнинг ёш авлодга таълим беришдек шарафли ва масъулиятли ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қолади.