Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Мактаблардаги Ёшлар театр-студиялари 295 мингдан ортиқ иқтидорли ўқувчиларни қамраб олган

Маданият ва Халқ таълими вазирликларининг 2018 йил 29 ноябрдаги тегишли қўшма қарори асосида мамлакатимиздаги мавжуд умумтаълим мактабларида тажриба синов тариқасида 3 213 та ҳаваскор Ёшлар театр-студиялари фаолият юритиб келмоқда. Айни вақтда мазкур студияларга 295 596 нафар ўқувчи жалб этилган.

Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда ўтган вақт давомида умумтаълим мактабларидаги Ёшлар театр студиялари учун “Ботир йигит ва пари қиз”, “Жалолиддин тулпори”, “Қалдирғоч билан майна”, “Қодирий кулдирганда”, “Рустам. Ким аълочи”, “Рустам. Сеҳрли сандиқча”, “Соғлом танда соғ ақл”, “Тилла туёқли оху”, “Хонатлас” ҳамда “Алпомишнинг болалиги” каби ўндан ортиқ пьесалари етказиб берилди.

Батафсил: 👉https://www.uzedu.uz/y3/news/786


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ МАКТАБЛАР ВА КУТУБХОНАЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳ таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳам Андижон вилоятида бўлиб турипти.

Жорий йилнинг 20 октябр куни Ваҳобжон Ражапов Андижон ва Олтинкўл туманларидаги 16-мактабларда бўлиб, таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар учун яратилган имкониятларни кўздан кечирди.

Вазир ўринбосари ушбу таълим муассасаларида Андижон тажрибаси сифатида қўлланилаётган "Ҳоким академияси" платформаси машғулотларида қатнашаётган ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, мазкур ташаббус дархақиқат ўқувчиларни сифатли таълим олишлари йўлида хизмат қилишига ишонч билдирди.

Вазир ўринбосари куннинг иккинчи ярмида Вилоят болалар кутубхонасида бўлиб, ўқувчи-ёшларни кутубхоналарга янада кўпроқ жалб этиш зарурлиги, ёшлар учун катта фойда айнан китобдан олинган билимлар бўлишини алоҳида таъкидлади.
Forwarded from Rustam Karimjonov
👍 Xalq taʼlimi vaziri o‘rinbosari Rustam Karimjonov ishtirokida "O'quvchilarni kasbga yo'naltirish" mavzusida hududlardagi mas'ullar hamda maktab psixologlari tomonidan yangi o'quv yilida amalga oshirilishi zarur bo’lgan ustuvor vazifalar muhokamasi o’tkazildi.

Muhokama davomida:
🟢 O‘quvchilarga kasblar to'g'risida tushuncha berishda onlayn resurslardan samarali foydalanish (kasb.maktab.uz, profnavigator.uz, milliy ta’lim resurslari, maktab.uz va boshqa);

🟢 9-11-sinf o‘quvchilarining kasbga bo‘lgan qiziqishlari hamda ta’limdan keyingi faoliyatini aniqlash maqsadida so‘rovnomalar va suhbatlar o‘tkazish;

🟢 Ta’lim muassasalarida faoliyat olib borayotgan psixologlarning bilim va ko'nikmalarini doimiy rivojlantirib borish;

🟢 O'quvchilarni kasblarga qiziqtirish maqsadida ishlab chiqarish, xizmat ko'rsatish sohasi, texnopark, monomarkaz va boshqa obyektlarga ekskursiyalarni tashkil etish;

🟢 Ustoz-shogird an'analarini keng targ'ibot qilish;

🟢 Psixolog - ota-ona - o'quvchi o'rtasida samarali muloqotni yo'lga qo'yish va boshqa vazifalar belgilab olindi.

📹 Online seminarni o'tkazib yuborganlar uchun video havola.

Xalq ta'limi vaziri o'rinbosari - Rustam Karimjonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН КУЗГИ ТАЪТИЛ 4 НОЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади.

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Қайд этиш жоизки, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қарорига асосан белгиланади.


****

ОСЕННИЕ КАНИКУЛЫ ШКОЛЬНИКОВ НАЧИНАЮТСЯ С 4 НОЯБРЯ

Осенние каникулы учащихся общеобразовательных школ начинаются 4 ноября. Последним днем 1-й четверти считается 3 ноября, а 4 ноября — первым днём осенних каникул.

Каникулы продлятся 6 календарных дней, до 9 ноября включительно.

Таким образом II четверть начнется 10 ноября.

Необходимо отметить, что сроки каникул определяются Постановлением Кабинета Министров Республики Узбекистан “Об утверждении положения об общем среднем образовании”.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари иштирокида ўтказилган учрашувда келгуси ҳамкорлик ишлари муҳокама этилди

Бугун Халқ таълими вазирлигида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸Учрашувда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган ЮНЕСКОнинг таълим, табиий ва ижтимоий фанлар, маданият, коммуникация ва ахборот соҳаларидаги 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш дастурлари мазкур ташкилот билан янги стратегик шериклик имкониятларини яратаётганлигини айтиб ўтди.

📍Таъкидланганидек, ўтган давр мобайнида ташкилот ҳамкорлигида амалга оширилган “Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг касбий малакасини ошириш бўйича ёндашувларни мослаштириш ва оммалаштириш" лойиҳаси катта қизиқиш билан қабул қилинди ва муваффақиятли ўтказилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/787

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Юртбошимиз томонидан халқ билан мулоқот ва инсон қадрини улуғлаш йўналишида қатор ислоҳотларни йўлга қўйиш, халқни рози қилиш масалаларида тизимлар мутасаддиларини бевосита жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга ошириши юзасидан бир қатор кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилган.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш жорий йилнинг 22 октябр куни Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар мактабида соат 10:00да Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти томонидан қабул ўтказилишини маълум қиламиз.

Ҳурматли фуқаролар!
Сизларда халқ таълими соҳасига оид қизиқтирган масала ёки тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар мавжуд бўлса ҳудудингиздаги халқ таълими бўлими мудири ёки вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат килишингиз мумкин.
O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI XALQ TA'LIMI VAZIRLIGINING SAYYOR QABULI

👍2022-yil 22-oktabr kuni soat 16:00 da O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligining sayyor qabuli o'tkaziladi.

✍️Xalq ta'limi tizimiga oid Sizni qiziqtirgan savol va takliflaringiz bo'lsa marhamat murojaat qiling!

📍Manzil: Toshkent viloyati, Chinoz tumani "Eshonobod" MFYda joylashgan Madaniyat uyi binosida

📞Murojaat uchun Tel:+998946444307
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ТОМОНИДАН 3 МИНГДАН ОРТИҚ АДАБИЁТЛАР ШАҲАР МАКТАБЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳи таркибида Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳам Андижон вилоятида бўлиб, таълим тизимига оид масалаларни кўздан кечирмоқда.

Вазир ўринбосари таълим мувассасаларини кўздан кечириш жараёнида, мактаб жамоалари ва ўқувчи-ёшлар томонидан билдирилган таклифларга кўра вазирлик томонидан жорий йилнинг 22 октябр куни Андижон шаҳридаги мактабларга 3 мингдан зиёд адабиётлар ва китоблар жамланмалари тақдим этилди.

Ваҳобжон Ражапов мактаб кутубхоначилари билан мулоқотда ўқувчи-ёшларни китобхонликка янада жалб этиш, мактаб кутубхоналарини ўқувчиларни ўзига чорлайдиган масканга айлантиришга доир кўрсатмалар бериб ўтилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати