Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
“Zakovat” intellektual o‘yinining yakuniy Respublika bosqichi start oldi

Bugun, 9-oktabr kuni umumta’lim maktablari o‘quvchilari o‘rtasida “Zakovat” intellektual o‘yinining yakuniy Respublika bosqichi boshlandi.

Unda har bir hududdan 3 ta (har bir jamoada 6 nafardan ishtirokchi) jami 42 ta jamoalar g‘oliblik uchun bellashadi.

G‘oliblar:

⛪️OTMlarga to‘lov-kontrakt asosida imtihon sinovlarisiz qabul qilinadi;
🥇1-o‘rin uchun BHMning 5 baravari;
🥈2-o‘rin uchun BHMning 4 baravari;
🥉3-o‘rin uchun BHMning 3 baravari miqdorida yil davomida “Zakovat” stipendiyasi to‘lab beriladi.

Jamoalarga omad yor bo’lishini tilab qolamiz!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🤝🇬🇧INGLIZ TILI O'QITUVCHILARI UCHUN YANA BIR KATTA IMKONIYAT!!!

📣 Ta’lim mazmunini takomillashtirish uchun ustozlarimizga imkoniyatlar yaratishda davom etamiz!

Britaniya Kengashi Xalq ta'limi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti bilan hamkorlikda xalq ta’limi tizimidagi ingliz tili o‘qituvchilarini Britaniya Kengashining Online Teacher Community platformasida malaka oshirish kurslarining navbatdagi guruhlariga taklif etadi.

Buning uchun siz haftasiga bor yo‘g‘i 3-4 soat vaqt ajratishingiz kerak bo‘ladi. Batafsil ma'lumotlar quyidagi havolalarda keltirilgan.

👉 Batafsil: 🇺🇿o'zbek 🇬🇧english 🇷🇺на русском

☝️ Arizalarni qabul qilishning oxirgi muddati – 2022-yil 16-oktabr.

📬 Ariza topshirish uchun havola: https://forms.office.com/r/FZTJnFbF08

📨 Qo'shimcha ma'lumot uchun: t.iss.one/+vy3xtOLUFRkzZjgy


❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
🤹‍♂️“Заковат” ғолиб жамоаларни аниқлади

🔖Аввал хабар берганимиздек, бугун умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний финал босқичи бўлиб ўтди.

🎯Вақт, билим, куч ва тафаккур ғолибларни аниқлаб берди. Ғолиблар билан танишинг!

🥇1-ўрин: Фарғона вилояти, Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси;

🥈2-ўрин: Самарқанд вилояти, Нуробод тумани 11-мактаб жамоаси;

🥉3-ўрин: Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани 12-мактаб жамоасига насиб этди.

Халқ таълими вазирлиги ғолиб жамоаларни ва фаол иштирокчиларни муборакбод этади. Ғолиблик ва омад Сизларга доимо ҳамроҳ бўлсин.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Мактабларда маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш Концепцияси тасдиқланди

Концепциянинг асосий мақсади этиб ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, юксак ахлоқий фазилатлар руҳида тарбиялаш белгиланган.

Бунда мактаб, оила, маҳалла ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада кучайтириш асосий вазифа саналади.

Мактаблардаги мавжуд ҳолатни ўрганиш ва таҳлил қилиш мезонлари асосида аниқланган “қизил” тоифадаги мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида идоралараро ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлиги ташкил этилади.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/757


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ IELTSДАН 8 БАЛЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Давлатобод туманидаги 18-ДИМИнинг 11-синф ўқувчиси Гулноза Олимова 8 баллик IELTS сертификатини қўлга киритди.

Рус тилини ҳам мукаммал ўзлаштирган ўқувчи 2 йил давомида таълим масканидаги машғулотлар билан бирга мунтазам инглиз тили билан шуғулланган. Қолаверса, у ўзининг натижасини жамоавий ўзлаштиришда деб билади.

Кунига уч соатдан инглиз тилидаги янгиликларни тинглаганман, яна инглизча сиёсий журнал ва газеталарни мутолаа қилар эдим. Бу эса ўқиш ва тинглаш бўйича юқори кўрсатгичга эришишимга кўмак берди,- дейди у.

Гулноза мақсадларига эришиш учун кунига 12-14 соат ўз устида ишлаб, ҳозирда кимё, биология, математика фанлари билан чуқурроқ шуғулланмоқда. Қатъиятли, ўзига ишонган ёш билим эгасига юксак парвозлар ёр бўлсин.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеорепортаж

Мактабларда рақамли кутубхоналар жорий этилмоқда

Бугунги кунда ўқувчиларни интернет тармоғи орқали китоб мутолаасига қизиқтириш мақсадида www.kitob.uz порталига бадиий адабиётларнинг 5 мингдан зиёд электрон шакллари жойлаштирилган.

Болалар кутубхоналари ва мактаб кутубхоналари учун хорижий давлатлар кутубхоналарига саёҳатлар уюштириш имкониятини берувчи виртуал майдонлар ташкил этилди.

www.kitob.uz платформасидаги “VR кутубхона” бўлимига қўшилган мазкур майдонда хорижий давлатларда жойлашган замонавий кутубхоналарнинг VR 360 панорама кўринишидаги видео маҳсулотлар (25 дона) ҳамда ушбу кутубхоналар ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилган.

Болаларни рақамли кутубхона имкониятларидан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги 41 та мактабда рақамли кутубхона лойиҳаси ишга туширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазирлиги замонавий касбларни текин ўрганиш имкониятини тақдим этмоқда

Халқ таълими вазирлигининг YouTube’даги «Миллий таълим ресурслари» расмий каналида ўқувчи ёшлар учун янги даврга мос 25 хил йўналишдаги замонавий -касбларни содда, қулай ва тушунарли кўринишда ҳамда энг асосийси ўз она тилингизда мутлақо бепул ўрганиш имконияти тақдим этилади.

👉 https://kun.uz/53856502

Kun.uz расмий канали
​​DIQQAT! RADIOVIKTORINA!
“O‘ZBEK TILIM – G‘URURIM!”

⚠️O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti hamda “O‘zbekiston” radiokanali hamkorligida o‘zbek tilining tarixi, go‘zalligi va boyligini xalqimiz orasida keng targ‘ib qilish maqsadida “O‘zbek tilim – g‘ururim” deb nomlangan radioviktorina tashkil qilindi!

⚠️Radioviktorina FM-103.1 to‘lqinida, haftaning seshanba va payshanba kunlari, soat 13 dan 10 daqiqa o‘tganda efirga uzatiladi.

⚠️Unda o‘zbek tili bilan bog‘liq savollar taqdim qilinadi. Ishtirokchilar telefon qo‘ng‘iroqlari orqali to‘g‘ridan-to‘g‘ri efirda o‘z javoblarini aytishlari mumkin. Radioviktorinada faol qatnashib, eng ko‘p TO‘G‘RI javobni yo‘llagan yurtdoshlarimiz “21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuni” arafasida Vazirlar Mahkamasining Maʼnaviyat va davlat tilini rivojlantirish masalalari departamenti tomonidan taqdirlanadilar.

⚠️O‘zbek tilini qadrlagan, uning qadri va qaddi baland bo‘lishini istagan barcha yurtdoshlarimizni radioviktorinada ishtirok etishga chorlaymiz.

⚠️Demak, “O‘zbekiston” radiokanali FM-103.1 to‘lqinida! Seshanba va payshanba kunlari,soat 13 dan 10 daqiqa o‘tganda Sizni radioviktorinada kutamiz. 71-233-92-04 yoki 71-286-31-32 telefon raqamlariga qo‘ng‘iroq qilib, o‘zbek tili borasidagi bilimingizni sinovdan o‘tkazing!

Kanalga ulanish 👉 https://t.iss.one/dtrdep

Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook
Энг яхши китобхон мактаблар аниқланди

Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида жорий йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан вазирлик ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали “5 ташаббус – китоб билан” шиори остида “Китобхон мактаб” фестиваль-танлови ўтказилди.

Танловда умумий ўрта таълим муассасаларидаги 6 422 нафар ёшлар 1 840 та видеоролик билан иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра, “энг яхши” деб эътироф этилган 35 та мактаб жамоаси ғолиб деб топилди.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/765

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичи ғолиби бўлган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси вилоятимизда тантана билан кутиб олинди

9 октябрь куни бўлиб ўтган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг якуний Республика босқичида биринчи ўринни эгаллаган Фарғона тумани 36-мактаб жамоаси аъзолари Марғилон шаҳридаги темирйўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Карнай-сурнай садолари остида бўлиб ўтган кутиб олиш тадбирида ўқувчиларнинг ота-оналари, яқинлари, вилоят жамоатчилиги вакиллари билан бирга вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Шерзод Долимов иштирок этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров эртага “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари билан учрашув ўтказади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram