Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.5K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари ўрганилмоқда

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан Самарқанд вилоятидаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари билан танишилди.

Бугунги кунда вилоятдаги 56 та мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлиб, улардан 45 таси инвестиция дастурига кўра, 11 таси “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури асосида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, openbudget.uz платформаси орқали ютиб олинган 26,1 млрд.сўмлик маблағлар эвазига 51 та мактабларда ҳам қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари жадал давом этмоқда

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги бир қатор мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик, амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари билан танишиб чиқди.

Оpenbudget.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятида 83 та мактаблар 15.3 млрд.сўмлик маблағлар ютган бўлса, ушбу кўрсаткич Тошкент вилоятида 86 та мактабларга 34.6 млрд.сўмлик натижани ташкил этган ва айни дамда ушбу мактабларнинг барчасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида инвестиция дастурига кўра 8 та, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурига асосан 29 та мактаблар киритилган бўлиб, ушбу кўрсаткичлар Тошкент вилоятида инвестиция дастурида 37 тани, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурида 17 тани ташкил этиб, бугунги кунда ушбу мактабларининг барчасида қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
70 нафар ўқувчи ва уларнинг 14 нафар устозлари Буюк Британияга таълим саёҳатига борадилар

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-5 август кунлари Тошкент шаҳрида Президент соврини учун ўтказилган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг Республика босқичи ўтказилди.

Пойтахтимиздаги “Симпозиумлар саройи”да мазкур танловнинг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида танловнинг финал босқичида ғолиб бўлган мактабларга белгиланган пул мукофотлари топширилди.

Унга кўра:

1-ўринни эгаллаган Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97- мактаб жамоаси – 500 миллион сўм;

2-ўринни
эгаллаган Бухоро вилояти, Бухоро шаҳридаги 40-мактаб жамоаси – 400 миллион сўм;

3-ўринни
эгаллаган Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридаги 5-мактаб жамоаси – 300 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига эга бўлди.

Шунингдек, танловнинг Республика босқичи иштирокчилари, 70 нафар ўқувчи ва 14 нафар устозларга Буюк Британияга таълим саёҳати йўлланмаси топширилди.
#Матбуот_анжумани

📢 8 август, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган Матбуот анжумани

● Мавзу:
Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 ойлик фаолияти якунлари ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Forwarded from Rustam Karimjonov
💻XALQ TA"LIMI VAZIRLIGINING VEB-SAYTI YANGILANDI!

Vazirlik veb-saytining yangilangan talqinini ishlab chiqishda foydalanuvchilar uchun qulaylik yaratishga asosiy urg‘u qaratilgan.

Sayt dizayni zamonaviy va qulay ko‘rinishga keltirilgan
Ota-ona, o'qituvchi, o'quvchi va boshqa foydalanuvchilar uchun interaktiv va foydali ma'lumotlar bilan to'ldirilgan
1-sinfga qabul, attestat, olimpiada, ta'lim resurlari va boshqa xizmatlarga kirish imkoniyati mavjud
Matnlar oson o‘qish uchun moslashtirilgan

Yangi sayt bilan tanishish uchun havola:
www.uzedu.uz/uz 🔗

Veb-saytni yaxshilash bo'yicha takliflaringiz bo'lsa izohda qoldiring.

Veb
saytga ushbu havola orqali baho berishni unutmang.
https://t.iss.one/rkarimjonov/1307 🇺🇿

Sizning fikringiz biz uchun muhim! 👍