Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
104K subscribers
22.6K photos
6.2K videos
141 files
12.9K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ИШТИРОКЧИЛАРИ ФАРҒОНАДА "ОЛИМПИАДА БОҒИ"НИ БАРПО ЭТДИЛАР

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари белгилаб берган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Халқ таълими вазирлиги томонидан "Мактабларни яшил масканга айлантирамиз!" акцияси эълон қилинган эди.

Бугун мазкур акция доирасида Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси иштирокчилари ҳамда Халқ таълими вазирлиги ходимлари Қувасой шаҳридаги 6-умумтаълим мактабида бўлиб, 120 тупдан ортиқ каштан, сирен, павлония каби кўргазмали дарахт кўчатларини ўтказишди.

Олимпиада иштирокчилари томонидан барпо қилинган мазкур боғга "Олимпиада боғи" номи берилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлигининг Ҳайъат йиғилишида бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ташкил қилиш ва камчиликларни олдини олиш масалалари танқидий муҳокама қилинди

Жорий йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида тизимига ажратилаётган бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини ташкил қилиш ва хатоликларни олдини олиш масалалари тўғрисида навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур Ҳайъат йиғилишида тизимдаги молиявий хатоликлар, хусусан Андижон шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларда ўтказилган назорат тадбири натижалари муҳокама қилинди.

Ушбу назорат тадбири натижаларидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасиниг кўрсатмасидан келиб чиқиб, мазкур ҳолатларни келгусида такрорланмаслик ва олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Жумладан:

камчиликларга йўл қўйган ходимларга лавозимидан озод этишгача бўлган тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш;

халқ таълими тизими бўйича, айниқса, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимида масъул ходимларнинг алоқадорлиги ёки ҳаракатсизлиги юзасидан хизмат текширувини ўтказиш;

бюджет маблағларининг ноқонуний сарфланиши ва талон-торож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олиш йўналиши бўйича чораларни кучайтириш;

ноқонуний харажатларни амалга ошириш хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар бўйича алоҳида “қизил” рўйхатни шакллантириш ҳамда уларни доимий назорат ва кузатувга олиш юзасидан амалий ишларни йўлга қўйиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Ҳайъат йиғилиши қарори билан Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбарига тегишли интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Xalqaro_olimpiada_2021

Халқаро олимпиада иштирокчилари Қўқон шаҳрига саёҳат қилдилар

8 ноябрдан буён Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси иштирокчилари жаҳон ҳунармандчилик маркази бўлган Қўқон шаҳрига саёҳат қилдилар.

Саёҳат давомида ўқувчиларга қадимги хонлик тарихи давридаги музей, асори-атиқалар, миллий ҳунармандчилик намунлари таништирилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни пойтахтимиздаги 110-сонли умумтаълим мактабида “Йилнинг энг яхши ўзбек тили ўқитувчиси” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Танловнинг республика босқичи ғолиблари қуйидаги миқдорда пул мукофотлари билан тақдирланди:

1-ўрин учун —
30 млн. сўмдан,

2-ўрин учун — 20 млн. сўмдан,

3-ўрин учун — 10 млн. сўмдан пул мукофотлари ҳамда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/30bOPgD


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Zamonaviy_maktab
#Maktablarga_yordam_beraylik

Бўстонлиқда 320 ўринли мактаб мукаммал таъмирдан сўнг замонавий қиёфага кирди

Бўстонлиқ тумани «Чимбойлиқ» маҳалласида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактаби 1991 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда бу ерда 256 нафар ўқувчи таҳсил олади.

“UMG CONSTRUCTIONS" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирдан чиқарилган 320 ўринли мактаб биноси куни кеча тантанали равишда ўз эгаларига фойдаланишга топширилди.

Эндиликда таълим муассасасида мактаб ўқувчиларининг замон талаблари асосида таълим олишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Online
#Xalqaro_olimpiada_2021

Айни дамда 8 ноябрь куни Фарғона вилоятида старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтмоқда 👇👇

https://www.facebook.com/uzedu/videos/407318094374923
#ХУШХАБАР

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза соҳиби бўлди

Фарғона вилоятида 8 ноябрь куни старт олган Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Дунёнинг 18 та давлатидан 130 нафар ўқувчи иштирок этган Олимпиада бугун ўз ғолибларини аниқлади. Танлов натижаларига кўра дунёнинг турли давлатларидан қатнашган 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди.

Халқаро физика олимпиадаси ғолибларининг тўлиқ рўйхати: 👉https://bit.ly/3wzozIU


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram