Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
99.7K subscribers
23.4K photos
6.31K videos
142 files
13.2K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
«Баркамол авлод» иқтидорли ўқувчилари Бишкекдаги танловда фахрли ўринларни эгаллади

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Иссык-куль собирает друзей - 2021" фестивали доирасида ёш иқтидор эгалари ўртасида санъат турлари бўйича кўрик-танлов ташкил этилди.

Унда Самарқанд вилояти "Баркамол авлод" болалар мактаби ҳамда туманларнинг "Баркамол авлод" болалар мактаблари иқтидорли ўқувчи қизлари муваффақиятли иштирок этишди.

Танлов натижаларига кўра, Нарпай тумани "Баркамол авлод" болалар мактаби ўқувчиси Мадинабону Бунёдова "Эстрада хонандалиги" йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади. Танлов ниҳоясигача вакилларимиз муваффақиятни қўлдан бермади. "Миллий рақс" йўналиши бўйича Самарқанд вилояти "Баркамол авлод" болалар мактаби битта 1-ўринни, иккитадан 2- ва 3-ўринларни эгаллаган бўлса, Пастдарғом тумани "Баркамол авлод" мактаби вакиллари иккита 1-ўринни қўлга киритди.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Facebook.pdf
25.7 MB
Kuni-kecha Ijtimoiy tarmoqlardan maktab jamoasi va o‘qituvchilarining yaxshi tashabbuslari va yutuqlarini yoritishda, aholi bilan bevosita muloqot qilishda zamonaviy instrument sifatida samarali foydalanish hamda turli xil tuhmatlarga va trollarga uchraganda qanday harakatlar qilish bo‘yicha XTV facebook sahifasi orqali jonli efirda batafsil tushuntirgan edik. To‘liq taqdimotni ushbu havola orqali videoning 19:58 daqiqasidan boshlab ko‘rsa bo‘ladi: https://bit.ly/3irDQFj

Jonli efirda ko‘rsatilgan prezentatsiya faylini ko‘pchilik so‘ragani uchun uni telegram kanali orqali yubormoqdamiz.

Qo‘shimcha ravishda prezentatsiya video ko‘rinishiga ham keltirildi, kimgadir video varianti qulayroq bo‘lsa undan foydalanish ham mumkin bo‘ladi.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qo‘shimcha ravishda prezentatsiya video ko‘rinishiga ham keltirildi, kimgadir video varianti qulayroq bo‘lsa undan foydalanish ham mumkin bo‘ladi.
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтга қабул давом этмоқда

Йўналишлар:
🔹 Солиқ ва солиққа тортиш
🔹 Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
🔹 Рақамли иқтисодиёт
🔹 Халқаро солиққа тортиш ва божхона ишини тартибга солиш (РФ Молия университети билан қўшма дастур)

Имтиёзлар:
🔹
камида 600 минг сўм стипендия
🔹 кириш имтиҳонида энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар талабага ДСҚнинг махсус стипендияси
🔹 бепул турар жой
______________________

Продолжается приём в Фискальный институт при Государственном налоговом комитете

Направления:
🔹Налоги и налогообложение
🔹Бухгалтерский учёт и аудит
🔹Цифровая экономика
🔹Международное налогообложение и таможенное регулирование (совместная программа с Финансовым университетом РФ)

Льготы:
🔹минимальная стипендия – 600 000 сумов
🔹специальная стипендия ГНК – для 50 студентов, показавших на вступительных экзаменах наилучшие результаты
🔹бесплатное место в доме студентов (общежитии)

Телефон: 71 274 03 00
Сайт: fiin.uz
Телеграм: https://t.iss.one/fiin2021
Forwarded from IT taʼlim
#Kun_testi
#Olimpiada

20-iyul – Butunjahon shaxmat kuni

Xalq ta'limi vazirligi, Respublika ta'lim markazi va Al Xorazmiy nomidagi Xalqaro olimpiada maktabi hamkorlikda 20-iyul – Butunjahon shaxmat kuni munosabati bilan onlayn olimpiada e'lon qiladi.

Olimpiadada qatnashish uchun @khiso_uz_bot orqali soat 13:00 dan boshlab roʻyxatdan oʻtish zarur!

📌 Olimpiadada yoshi va kasbidan qat’iy nazar barcha qatnashishi mumkin.

Savollar shaxmatga oid qiziqarli ma’lumotlar haqida boʻladi.

📌 Qulaylik uchun olimpiada 20-iyul kuni soat 10:00 dan 22:00 gacha www.khiso.uz saytida oʻtkaziladi.

📌 Barcha ishtirokchilar olimpiada yakunlangach QR kodli sertifikat bilan taqdirlanadi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Universitet #Qabul_2021

📌“Yangi Oʻzbekiston” universitetiga 2021/22 o'quv yili uchun qabul davom etmoqda!

Hujjatlar newuzbekistanuniversity.uz sayti orqali online topshiriladi.

2021-2022 o‘quv yilida Muhandislik fakultetining uch yoʻnalishi bo‘yicha dasturlar taqdim etiladi:
🔹Mexanika muhandisligi -100 ta
🔹Kimyo muhandisligi - 100 ta
🔹Dasturiy ta’minot muhandisligi - 100 ta

Eslatib o’tamiz, “Yangi
O’zbekiston” universitetiga qabul
newuzbekistanuniversity.uz sayti orqali davom etmoqda.

⬇️
Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Ушбу ҳафтада ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли 3 та Халқаро олимпиадада иштирок этади

Ушбу ҳафтада ўзбекистонлик ўқувчилар нуфузли олимпиадалар сирасига кирувчи Халқаро биология (IBO), Халқаро физика (IPhО) ҳамда Халқаро математика (IМО) олимпиадаларида иштирокини бошлади.

32-Халқаро Биология Олимпиадасида (IBO) иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси:

1. Азиза Абдувалиева
— Тошкент шаҳар ТПТИ академик лицейи 1-босқич ўқувчиси
2.Ёрқинбек Турдибоев — Навоий вилояти 11-ИДУМ 11-синф ўқувчиси
3.Ҳумоюн Норбеков — Жиззах вилояти ЖДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
4.Маржона Даминова — Самарқанд вилояти 51-мактаб 11-синф ўқувчиси

Терма жамоа раҳбари:

Гулбахар Умарова
— Ўзбекистон миллий университети доценти.

Халқаро Физика Олимпиадаси (IPhO) терма жамоа таркиби:

1. Раил Хашаев
— Тошкент ш. 71-мактаб, 11-синф ўқувчиси;
2. Мадина Хасанжонова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси;
3. Махбуба Шайхназарова — Тошкент ш. С.Сирожиддинов номидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси
4. Умиджон Мухаммедов — Навоий вилояти, НДПИ академик лицейи 2-босқич ўқувчиси
5. Руслан Алиқулов — Қашқадарё вилояти 68-ИМИ 10-синф ўқувчиси

Терма жамоа раҳбари:

Дониёр Бабажанов
- Тошкент шаҳри Президент мактаби физика фани ўқитувчиси.

62-Халқаро Математика Олимпиадаси терма жамоаси:

1. Дониёр Исмоилов
— Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси
2. Набихон Набихонов — Сирдарё вилояти 23-мактаб 11-синф ўқувчиси
3. Олимжон Олимов — Бухоро вилояти Халқаро математика мактаби 11-синф ўқувчиси
4. Фатхулла Келдиёров — Тошкент шаҳри С.Сирожиддинов номидаги академик лицей
5. Искандар Бўриев — Тошкент шаҳри Аниқ фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси
6. Диёрбек Толипов — Бухоро вилояти 5-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси

Терма жамоа раҳбари:

Носир Ганиходжаев -
В.И.Романовский номидаги Математика институти профессори.

Ўқувчиларимизга мусобақаларда омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити байрами арафасида AҚШнинг етакчи янгиликлар канали CNN Ўзбекистонда мажбурий ва болалар меҳнатига барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида репортаж намойиш этди.

ХМТ мутахассиси Йонас Аструпнинг фикрига кўра, Ўзбекистон тажрибаси мажбурий меҳнатнинг барча турларини йўқ қилиш борасида муваффақиятли мисолдир. Ўтган даврда 2 миллиондан ортиқ болалар ва ярим миллион иқтисодий фаол аҳоли вакиллари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар рўйхатидан чиқарилди. Пахта териш учун иш ҳақи 600%га ошди.

Манба

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ихтисослашган мактабларга қабул имтихонлари 29-30 июль кунлари бўлиб ўтади

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг 5- ва 7-синфларига қабул имтиҳонлари жорий йилнинг 29-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақида
Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори имзоланди.

Саралаш танловлари очиқ катта павильон (ҳиёбон, майдон)ларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.

Ҳар бир фан йўналишида жами 30 тадан тест саволлари берилади ва 60 дақиқа вақт ажратилади. Шунингдек, тест синовлари бошлангунига қадар қўшимча 20 дақиқа вақт тушунтириш учун ажратилади.

Саралаш танловлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги асосида белгиланган квота доирасида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги саралаш танловларида 106 мингдан ортиқ талабгорлар иштирок этади ва танлов натижаларига кўра 34050 нафар иқтидорли ўқувчилар ихтисослашган мактабларга қабул қилинади.

Ихтисослашган мактабларга қабул тартиби ҳақида қуйидаги хавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.
#Diqqat_Ochiq_muloqot

МАКТАБЛАРГА OPENBUDGET.UZ ОРҚАЛИ ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда Openbudget.uz портали орқали таълим муассасаларига қўшимча маблағ жалб этиш, улардан фойдаланиш, порталдан фойдаланиш имкониятлари юзасидан вазирлик мутахассислари томонидан таълим муассаса раҳбарларини қизиқтирган саволларга жавоб берилади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

23 июль соат 11:00

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
Forwarded from IT taʼlim
Olti oy ichida egallash mumkin bo'lgan kasblar

Butun dunyoda mehnat bozori shiddat bilan oʻzgarib bormoqda.
Shunday kasblar borki, ularni qisqa fursat ichida o'rganish, yaxshi daromad topish, masofadan ishlash mumkin.

Xo'sh, bu kasblar — qaysilar? Ularni o'rganishni boshlash uchun qanday ko'nikmalar talab qilinadi?

Batafsil: https://telegra.ph/Olti-oy-ichida-egallash-mumkin-bo%CA%BBlgan-kasblar-Masofadan-ishlash-yoki-o%CA%BBz-ishingizni-boshlash-imkoniyati-bilan-07-19

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
@edurtm_uz
#Хушхабар

10-СИНФ ЎҚУВЧИСИ FIDE-2021 ЖАҲОН КУБОГИ МУСОБАҚАСИДА НИДЕРЛАНДИЯЛИК МАШҲУР ГРОССМЕЙСТЕРНИ МАҒЛУБ ҚИЛДИ

Яшнобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 152- сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE-2021 Жаҳон кубоги мусобақасида ўзидан 10 ёш катта бўлган нидерландиялик машҳур гроссмейстер Аниш Гирини 3-1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди.

Шахмат бўйича жаҳон Кубоги Россиянинг Сочи шаҳрида 12 июлдан 5 августига қадар давом этади.
🔺22 июль ҳолатига кўра Республика бўйича эмлаш жараёнлари аҳоли қатламлари кесимида қуйидаги кўринишга эга:

65 ёшдан ошган фуқаролар - 4 925 доза;

тиббиёт ходимлари - 1 567 доза;

мактаб ўқитувчилари - 4 030 доза;

мактабгача таълим муассасалари ходимлари - 1 730 доза;

сурункали касаллиги бор фуқаролар - 10 989 доза;

қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари - 672 доза;

бошқалар - 53 207 доза.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

▶️@sanepidxizmat
#Diqqat_Ochiq_muloqot

САНОҚЛИ ДАҚИҚАЛАРДА!

‼️МАКТАБЛАРГА ҚЎШИМЧА МАБЛАҒ ЖАЛБ ЭТИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

👩‍🏫 Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Очиқ бюджет” портали Openbudget.uz орқали халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларига қўшимча маблағ ажратиш имкониятлари мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси

Ўтказиб юборманг!
​​⚡️⚡️⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021 йил 20 июлдан 272 ўринга мўлжалланган 3-очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

❗️❗️❗️Мамлакатнинг инновацион салоҳиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига!

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун 69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун 91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратишини маълум қилади.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠Саралаш танловига оид барча маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

@elyurtumidifoundation
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Budjet jarayonlarida fuqarolar ishtirokini oshirish hamda budjet ma'lumotlari ochiqligi va shaffofligini ta'minlashga qaratilgan "Ochiq budjet" axborot portali faoliyati yuzasidan animatsion videolavha