Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.4K subscribers
21.4K photos
6.02K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Ёз_2021

МАКТАБЛАР ҚОШИДА 1900 ТАГА ЯҚИН БЕПУЛ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

Ёзги таътил давомида болаларни дам олдириш, соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш мақсадида бугундан 762 та мактаблар қошида бепул соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

❇️ Мазкур майдончаларда биринчи кунданоқ 1 240 нафар педагоглар ҳамроҳлигида 80 минг нафарга яқин ўқувчилар мароқли дам олишди.

Соғломлаштириш майдончалари 15 июндан 15 августгача ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 13:00га қадар фаолият юритади.

Мактабларда ёзги мавсум давомида
1 900 тага яқин соғломлаштириш майдончалари ташкил этилади.

Батафсил: https://bit.ly/3xpdOIA


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1-СИНФГА ОНЛAЙН-ҚAБУЛ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛДИ!

Ҳурматли ота-оналар!
2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Қабул учун аризаларни my.maktab.uz электрон платформаси орқали топширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хизмат Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги умумтаълим мактаблари учун мавжуд.

Бириктирилган микроҳудуддан ташқари танланган иккинчи ва учинчи мактабларда, мактаб сиғимидан келиб чиқиб, бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда қўшимча ўқувчилар ўрни (квота) ажратилади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
ЗАПУЩЕНА СИСТЕМА ОНЛАЙН-ПРИЕМА В ГОСУДАРСТВЕННЫЕ ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ ШКОЛЫ!

Уважаемые родители!
Информируем вас о том, что начался процесс регистрации и подачи заявки на онлайн-приём в первые классы общеобразовательных школ на 2021-2022 учебный год.

Вы можете подать заявку через электронную платформу my.maktab.uz.

Напоминаем, что услуга пока доступна для подачи документов в школы, которые находятся в городе Ташкент, Республике Каракалпакстан, а также центрах областей.

Дополнительная квота для вторых и третьих школ, выбранных вне своего микроучастка, будет выделена в зависимости от вместимости школы и при наличии свободных мест.

Более подробную информацию о приеме можете узнать на официальном Telegram-канале @mymaktab_uz или по телефону ☎️ 71 203 07 04.

🌐 mymaktab_uz
Forwarded from Xorijiy tillar
📣Шошилинг!

🔴МАКТАБ ЎҚИТУВЧИЛАРИ учун қулай имконият!

Сиз мактабда инглиз тилидан дарс берасизми?

Ўз билимингизни мустаҳкамлаш учун 1-2 ойлик БЕПУЛ малака ошириш курсларида ўқишни истайсизми?

☝️Унда бу имкониятни қўлдан бой берманг!

🔰Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, А.Авлоний номидаги илмий тадқиқот институти ва Тошкент шаҳридаги тажрибали Нодавлат таълим марказлари билан ҳамкорликда «CONNECT» лойиҳасини эълон қилади.

Мазкур лойиҳада иштирок этиш учун:

🔺инглиз тили фанидан мактабда таълим беришингиз,

🔺инглиз тилини билиш даражангиз A1-B2 ўртасида бўлиши лозим.

Лойиҳада иштирок этиш учун қуйидаги
👉 ҲАВОЛА орқали рўйхатдан ўтинг.

🔴 Рўйхатдан ўтиш муддати 1 ИЮЛГА қадар.

📢💬Шошилинг, ажратилган ўринлар сони чекланган! Мақсадингиз сари ҳаракатни бошланг!

Яна кўплаб фойдали ва қизиқарли лойиҳалар учун каналга аъзо бўлинг!👇

КАНАЛГА УЛАНИШ

Telegram
| Instagram | Facebook | 🌐
НАМАНГАНЛИК 9-СИНФ ЎҚУВЧИСИ IT ЛОЙИҲАЛАРИДАН ОЛГАН ДАРОМАДИДАН ОИЛАСИ УЧУН "ЖЕНТРА" АВТОМОБИЛИ ОЛИБ БЕРГАН

У яратаётган лойиҳалар буюртмачилари, асосан, Россия Федерациясида. Қолаверса, айни пайтга қадар Америка Қўшма Штатларидан тушган битта, Жанубий Кореядан тушган 2 та буюртма бўйича сайтни такомиллаштириш ва янгидан яратиб беришни самарали бажарган ёш дастурчига йирик лойиҳалар бўйича ҳам ҳамкорлик таклифлари бўлиб туради.

Хусусан, Россиядаги туристик агентлик буюртасига кўра у яратган муваффақиятли лойиҳа учун буюртмачилар томонидан 6700 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўланган.


БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3vvl7gu

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_Ochiq_muloqot

ОИЛАДА ХОТИН-ҚИЗЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИКЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНАДИ

👩‍🏫Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи ва педагог ходимларнинг кўп қисми аёллардан ташкил топганлигини инобатга олиб, "Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида "Оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш" мавзусида Онлайн Очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда хотин-қизларга зўравонликдан ҳимояланиш, уни олдини олишнинг норматив-ҳуқуқий, ижтимоий-психологик асослари ҳақида экспертлар томонидан жавоб берилади.

‼️Очиқ мулоқотда Ички ишлар вазирлигинининг масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари ва психолог экспертлар иштирок этади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июнь
соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣

Очиқ мулоқот ўтказилиш жойи: Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси


Ўтказиб юборманг!
Халқ таълими вазири Андижонда ўқувчиларнинг оналарига чет тилини ўргатиш учун йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Избоскан туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб, унда ўқувчи ҳамда педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Дастлаб, мактаб маъмурияти томонидан таълим сифатини яхшилаш, битирувчиларни ОТМга жалб этиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, вазир мактаб ўқувчиларининг оналарига чет тилларини ўргатиш мақсадида йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида ҳам иштирок этиб, андижонлик оналар билан инглиз тилида суҳбатлашди.

Суҳбат давомида вазир келажак авлодни ақлан баркамол этиб тарбиялашда ота-оналарнинг ролига алоҳида тўхталди. Мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёти бестселлерларини ҳадя этди.
#кунлик_статистика

📑 my.maktab.uz электрон платформаси орқали келиб тушаётган аризалар бўйича кўрсаткичлар:

📊 1-синфга қабул бўйича келиб тушган аризалар сони - 3863 та
📈 Ихтисослаштирилган мактабларга (5-синф) келиб тушаётган аризалар сони - 10 731 та
📊 Ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга (7-синф) келиб тушаётган аризалар сони - 7204 та

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

#ежедневная_статистика

📑 Показатели по заявкам, полученным через электронную платформу my.maktab.uz:

📊 Количество заявлений о приеме в 1 класс - 3863
📈 Количество поступивших заявок в специализированные школы (5 класс) - 10731
📊 Количество поступивших заявок в специализированные школы-интернаты (7 класс) - 7204

Более подробную информацию о приеме можно узнать на официальном Telegram-канале @mymaktab_uz или по телефону ☎️ 71 203 07 04.

🌐 mymaktab_uz
ПЕДАГОГ- ХОДИМЛАР ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАРДАН ОЗОД ЭТИЛГАН?

Сўнгги 3 йилда халқ таълими муассасалари педагог ходимлари ортиқча ”қоғозбозлик”лардан халос этилиб, асосий вақтларини ўзларининг касбий маҳоратини оширишга, дарсларни сифатли ташкил этишга эътибор қаратишлари белгиланди.

Бироқ, жойларда ҳозиргача педагог-ходимлардан ортиқча ҳисоботлар ва ҳужжатлар талаб этиш ҳолатлари учрамоқда.

Мактабларда юритиладиган ҳужжатлар сони қуйидагича қисқарган:

✔️ Ўқитувчиларники 7 тадан 1 тага

✔️ Синф раҳбарлариники 10 тадан 2 тага

✔️ ММИБ директор ўринбосарлариники 19 тадан 4 тагача

✔️ Психологларники 27 тадан 8 тага

✔️ Метод бирлашмалариники 6 тадан 3 тага қисқартирилди. Методик кенгаш, Васийлик кенгаш каби жамоатчилик асосида ташкил этилган ташкилотлар фаолияти тугатилган.

‼️Шулардан бошқа юритиладиган мажбурий ҳужжатлар йўқ.

Халқ таълими вазирлиги барча педагог-ходимлардан келтирилган рўйхатдан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ҳолатлари ҳақида вазирликнинг ишонч телефонига (71) 202-09-09 хабар беришлари сўралади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АСОСИДА ЎЗ ТАДБИРКОРЛИГИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИБ, ДАРОМАД ТОПАЁТГАН МАКТАБ БИТИРУВЧИСИ УСТАХОНАСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Андижон вилояти Избоскан туманида бўлиб, тумандаги 24-умумтаълим мактабининг собиқ битирувчиси, ҳозирги кунда ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган Бехзодбек Ғуломовнинг устахонасига ташриф буюриб, ёш тадбиркор билан суҳбатда бўлди.

Суҳбат давомида ёш тадбиркор томонидан мазкур устахона имтиёзли кредитлар асосида ўз фаолиятини йўлга қўйилганлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг харидоргирлиги сабаб кредит маблағларининг учдан икки қисми қопланиб янада фаолиятни кенгайтириш режалаштирилаётганлиги таъкидланди.

Халқ таълими вазири томонидан ёш тадбиркорга келажакдаги ишларига омадлар тиланиб, тадбиркорлик сирларига оид бестселлер китоблар жамланмалари топширилди.

Андижон вилояти ХТБ Ахборот хизмати
🏆 Олимпиадада ғолиб бўлиб NEXIA-3 ютиб олинг!

Жиззах вилояти ҳокими "Жиззах Математика олимпиадаси" ғолибига NEXIA-3 автомобили совға қилади.

🏢 "Ёшлар ойлиги" доирасида Жиззах вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, KHISO олимпиада мактаби ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Жиззах Математика олимпиадаси" ташкил этилмоқда.

🚘 БОШ СОВРИН - NEXIA-3 автомобили!

📌Олимпиадада Жиззах вилоятида таълим олувчи ва жорий йил 9-10-синфларни тугатган ўқувчилар иштирок этиши мумкин.

📲 Олимпиадада қатнашиш учун @jizzax_olimpiadasi_bot орқали рўйхатдан ўтиш лозим!

📌Батафсил маълумотлар олимпиаданинг @jizzax_olimpiadasi расмий телеграм канали орқали бериб борилади.