Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
122K subscribers
21.5K photos
6.04K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#zamonamiz_qahramonlari

Дарс жараёнида ўзи яратган 250 дан ортиқ кўргазмали қуроллардан фойдаланувчи 32 ёшли олий тоифали ўқитувчи

Олий тоифали педагог
ҳар бир дарсида замонавий таълим технологияларидан унумли фойдаланади. Айни пайтда кучли методик тажрибага эга илғор ўқитувчи ёш авлодни баркамол вояга етказиш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда.

Бундан ташқари ўқитувчи болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактабда «Magic English», «Bravo English» каби тўгараклар фаолиятини йўлга қўйган.


БАТАФСИЛ:
https://bit.ly/3c588fn


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайси умумтаълим мактаб директорлари Американинг Шимолий Джоржия Универститети проффессор-ўқитувчиларидан янги билим ва кўникмалар олиб, малакасини ошириш имкониятига эга бўлдилар?

Танишамиз!

🔰А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Американинг Шимолий Джоржия Универститети ҳамкорлигида мактаб раҳбарларининг лидерлик компетенцияларини ҳамда STEAM фанларни мактабларга жорий қилишда раҳбар ҳиссасини оширишга қаратилган 10 ҳафталик курслар ташкил этилди.

Мазкур курсларда Республикамиз ҳудудларидан 2 босқичли суҳбат асосида сараланган 25 нафар мактаб директори ишдан ажралган ҳолда ўқув жараёнларини бошладилар.

Курс февраль-апрель ойларида олиб борилади ва курс сўнгида директорлар ўз мактабини бошқаришнинг ноанъанавий усулини ишлаб чиқадилар. Джоржия Универститети проффессор-ўқитувчилари директорлар билан юзма-юз кўришиб, ишлаб чиқилган режаларни жорий этишда амалий ёрдам кўрсатадилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Telegram |Facebook |Website
📚МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН СТАТИСТИКА

🏢 Давлат статистика қўмитаси томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун мўлжалланган “Мактаб ўқувчилари учун статистика” номли тўплам нашр қилинмоқда.

Мазкур тўплам биринчи расмий нашр ҳисобланади.

📌 Ушбу статистик нашрнинг мақсади — ёш фойдаланувчиларга рақамлар тилида Ўзбекистон Республикаси, унинг ҳудудлари, иқтисодиётнинг айрим тармоқлари ва жамият соҳаларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид статистик кўрсаткичлар орқали қисқача тушунтириш беришга қаратилган.

➡️ Каналга уланинг
👉 @usmonabdurasulov 👈
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ БУХОРО ВИЛОЯТИГА ТАШРИФИ ДОИРАСИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ ТУМАНБАЙ ВА МАКТАББАЙ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

🔹Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг Бухоро вилояти туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари иштирокидаги йиғилишида Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида белгилаб берган вазифаларини туманбай ва мактаббай ижросини таъминлаш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Батафсил 👉https://telegra.ph/buxoro-vxtb-uz-01-25-2

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг👇👇👇

Telegram |Facebook |Website
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 25 январь куни “Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (ПҚ–4963, 25.01.2021) қарор имзоланди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website
SAMARQANDDAGI 20 TA MAKTAB “PIRLS-2021” XALQARO TADQIQOTLARIDA QATNASHADI

Jomboy tumanidagi 51-umumiy o‘rta ta’lim maktabida “PIRLS-2021” xalqaro tadqiqotlariga tayyorgarlik ko‘rish bo‘yicha o‘quvchilarning o‘qish savodxonligini oshirish yuzasidan “PIRLS savollari asosida mashq daftarlari bilan ishlash ko‘nikmalari” mavzusida viloyat amaliy-seminari bo‘lib o‘tdi.

Batafsil:
telegra.ph/PIRLS-01-25
__________
📌 Samarqand viloyati xalq ta’limi boshqarmasining rasmiy kanallari:
Telegram: 👉
t.iss.one/samarqandvxtb
Facebook
: 👉 www.facebook.com/SamarqandVXTB
Бугун Хоразм вилояти Шовот туманидаги Ал-Хоразмий номидаги Халқаро физика ва математика мактаб-интернатида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев раҳбарлигида мактаб-интернати педагог ходимлари учун аттестация жараёнлари бўлиб ўтмоқда

👉БАТАФСИЛ

Телеграм /Youtube /Facebook
ПҚ-4963-сон қарорга мувофиқ👆🏻👆🏻

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇👇

Telegram |Facebook |Website
#Биласизми

1-синфга болалар етти ёшга тўладиган йилида қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 9-моддасига мувофиқ умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгилаб қўйилган.

Келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.
#Знаете_ли_вы

В 1-класс дети принимаются в год исполнения им семи лет

Согласно статье 9 новой редакции Закона «Об образовании» от 23 сентября 2020 года в первый класс общей средней образовательной организации дети принимаются в год исполнения им семи лет.

В следующем 2021/2022 учебном году дети, поступающие в первый класс, должны достичь семи лет к 31 декабря 2021 года, то есть дата рождения должна быть до 31 декабря 2014 года.