Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.2K subscribers
21.1K photos
5.99K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from 5tashabbus_maktabda via @like
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Last_call
#minnatdorchilik
#videomurojaat
Мана ўқув йили ҳам ўз ниҳоясига етди. Мамлакатимиз мактабларида Онлайн "Сўнгги қўнғироқлар" чалинди, икки ой давомида барча ота - она, ўқитувчи ва ўқувчиларимиз билан елкама-елка келган устозларга ва онлайн мактаб лойиҳаси ижодкорларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Янги ўқув йилида янги ғоялар билан учрашгунча.
Республика таълим маркази томонидан мактаб дарсликларини такомиллаштириш бўйича кенг жамоатчилик фикрини олиш тизими йўлга қўйилди

https://www.uzedu.uz/uz/respublika-talim-markazi-tomonidan-maktab-darsliklarini-takomillastiris-bujica-keng-zamoatcilik-fikrini-olis-tizimi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tatashabbus #5tashabbus #uydaqoling
«Қалбдан чиққан бир ажиб садо» танлови ғолиблари тақдирланди

https://uzedu.uz/uz/kalbdan-cikkan-bir-azib-sado-tanlovi-goliblari-takdirlandi


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Фарзандим “Баркамол авлод” болалар мактабида тўгарак машғулотларига аъзо. Карантин пайтида ҳам машғулот учун пул тўланадими?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 апрелдаги 28-сонли йиғилиш баёни 31-бандига мувофиқ “Баркамол авлод” болалар мактабларида тўгарак машғулотлари (фақат жорий йил 1 апрелига қадар ташкил этилган гуруҳлар учун) масофавий тарзда давом эттирилиши ҳамда 2020 йил 1 апрелга қадар ота-оналар тўлови ундирилиши бўйича тузилган шартномалар учун карантин даврида тўловлар ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.

@xtv_press
Forwarded from Laylo Rustamova
Иқтидорли мактаб ўқувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берадими?

❗️Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида имтиёз тақдим этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.

Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.

@xtv_press
Дунё таълимида халқаро рейтинглар: “Чўққи томон пойга”

https://www.uzedu.uz/uz/dune-talimida-halkaro-rejtinglar-cukki-tomon-pojga

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🏢 Xalq ta’limi vazirligining Fan olimpiadalari bo’yicha iqtidorli o’quvchilar bilan ishlash departamenti umumta'lim maktablarining 10-11-sinf hamda akademik litsey va kasb-hunar kollejlari o'quvchilari o'rtasida informatika va axborot texnologiyalari 💻 fanidan o'z bilimlarini sinab ko'rishlari uchun imkoniyat taqdim etadi.

🗓 Joriy yilning 29-may kuni (juma) soat 11:00da informatika va axborot texnologiyalari fanidan yuqorida qayd etilgan sinflarning o'quvchilari o'rtasida ONLAYN OLIMPIADA o'tkaziladi. Olimpiada topshiriqlari 20 ta test savollaridan iborat bo’lib, bajarish uchun ishtirokchilarga 1 soat vaqt ajratiladi. ⌛️

👨🏻‍💻 Onlayn olimpiadada ishtirok etish uchun o'quvchilar oo.uzedu.uz saytiga belgilangan vaqtda, o‘zlarining login va parollari yordamida kirishlari kerak.

📊O‘quvchilar o'z reytinglarini ko'rishlari va QR-kodli ishtirokchi sertifikatlarini yuklab olishlari mumkin bo'ladi.

Batafsil yo'riqnoma bilan tanishing!

Vebsayt 👉 olympiad.uzedu.uz
Axborot tizimi 👉 oo.uzedu.uz
Telegram 👉 @olimpdep
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги мутахассислари билан битирувчиларни аттестация олиш масаласи бўйича онлайн мулоқот

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Сарҳисоб: Online-maktab лойиҳасининг 1-босқичи муваффақиятли якунланди

https://www.uzedu.uz/uz/sarisob-online-maktab-lojiasining-1-boskici-muvaffakiatli-akunlandi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Миразиз Маҳмудов - Халқ таълими вазирлиги бўлим бошлиғи

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
Бу йил набирам 7 ёшга тўлиб, мактабнинг 1-синфига чиқади, қачон набирамни мактабга жойлаштириш учун олиб чиқсам бўлади?

❗️Амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар республикадаги барча мактабларнинг 1-синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган. Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлаш муаммо юзага келади.

Ушбу масалада ҳам Халқ таълими вазирлиги ўз таклифларирни ишлаб чиқмоқда.

Ўзбекистон республикаси президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган . Бунинг натижасида:

1. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.
2. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

@xtv_press
“Тарбия”да рақобатбардош фуқаро портрети гавдаланади
https://uzedu.uz/uz/tarbiada-rakobatbardos-fukaro-portreti-gavdalanadi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 та саволга 100 та жавоб | Муроджон Қорабоев - Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Бўка тумани ҳокими ўринбосари ўқитувчиларни камситгани ва мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун жарима тўлади

https://www.uzedu.uz/uz/buka-tumani-okimi-urinbosari-ukituvcilarni-kamsitgani-va-mazburij-menatga-zalb-kilgani-ucun-zarima-tuladi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙИЛ ЯКУНИ РАҚАМЛАРДА
Жиззах вилояти бўйича 2019-2020 ўқув йилидаги битирувчилар сони 20 019 нафарни ташкил этади. Шундан Олий таълимга 16 566 нафар, Техникум ва КХКларга 1 364 нафар ва Ҳунар ўрганишга 2 089 нафар битирувчилар истак билдиришди.
“Жиззах вилояти халқ та’лими бошқармаси” матбуот хизмати.
Forwarded from Sherzod Shermatov
Frilans sifatida ishlayotgan yoshlarimizni ko‘paytirish bo‘yicha tashabbusni boshlaganimizda o‘zimning qizim ham upwork.com orqali ro‘yxatdan o‘tib, Payoneer kartasini olish uchun maʼlumotlarni to‘ldirgan ekan, bugun kelibdi (tekinga, hech qanday to‘lovlarsiz). Mana, pandemiya sharoitida internet orqali o‘z halol mehnati bilan qo‘shimcha daromad topish uchun hech qanday sunʼiy to‘siq yo‘qligiga yana bir bor ishonch xosil qildim.

Eng asosiy masala, internetda vaqtni bekor o‘tkazmasdan, o‘z ustida ishlab, harakat qilish kerak.

O‘rganish uchun, internetda juda resurslar ko‘p. O‘zbek tilida esa IT-Park ham yoshlarimizni internet orqali qo‘shimcha daromad olishga qaratilgan yaxshi videodarslarni o‘z kanalida qo‘yib bormoqda (TASIX): https://mover.uz/channel/it-center/

Prezidentimiz tomonidan maktab bitiruvchilariga frilans orqali daromad topishga qo‘shimcha qulayliklar yaratish, jumladan ularni maqsadli o‘qitishga qaratilgan tegishli qaror loyihasi tayyorlash topshirilgan. Uning loyihasini ham ertaga muhokama uchun eʼlon qilamiz.

PS.
Internetda birovni g‘iybat qilish uchun sarflangan shuncha vaqtni to‘g‘ri yo‘nalishga qaratilsa juda yaxshi ish bo‘lar edi. Ham oilaga daromad, ham davlat iqtisodiyotiga qo‘shimcha tushum va eksport. Batafsil: https://bit.ly/3gpUyD0