Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.5K subscribers
21.2K photos
6K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
“КИТОБЛАР КАРВОНИ” НАМАНГАНДАГИ 710 ТА МАКТАБГА 21 МИНГ ДОНА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ТУҲФА ҚИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани” ахборот кутубхона мажмуасида “Китоблар карвони” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, Республика Болалар кутубхонаси директори Дониёр Ўролов, вилоят Халқ таълими бошқармаси, шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб кутубхоначилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида вилоятдаги 710 та умумтаълим мактабларига жами 83 миллион сўмлик 21 минг дона бадиий адабиётлар туҳфа қилинди. 83 миллион сўмлик ваучерни топширган вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ушбу маънавий бойлик эртанги кунимиз эгаларининг камолоти ва тафаккури юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Халқ таълими вазири: “Тўғри танланган касб бу сизнинг эртанги кунингиз, келажагингизни белгилаб берувчи асосий омил саналади”

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 81-сонли мактабда бўлди.

Мактабдаги 11 “А” синф ўқувчиларининг якунланаётган кимё дарси вазир билан мулоқотга уланиб кетди. Ўқувчилар билан суҳбат чоғида уларнинг фанларга оид билимлари, қизиқишлари ҳамда келгуси режалари ҳақида сўз борди.

“Мен республикамизнинг 1700 дан ортиқ мактабига борган бўлсам, ҳар бир мактабнинг битирувчи ўқувчилари билан суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Сабаби сиз битирувчилар мактабнинг якуний маҳсули саналасиз ва сизларнинг билим ва салоҳиятингизга қараб, мактаб фаолияти тўғрисида хулоса қилса бўлади. Кўп ҳолларда синфда 30 дан ортиқ ўқувчилар бўла туриб, улар орасида аксарият ҳолларда саноқли касб эгалари бўлиш нияти борлиги мени хавотирга солади. Нега ўқувчилар касб танлаш масаласига юзаки ёндошишяпти? Ахир тўғри танланган касб бу сизнинг эртанги кунингиз, келажагингизни белгилаб берувчи омил саналади-ку. Шу сабабли ҳар бир инсон касб танлаётганда бугун дунёда тараққий этаётган касблар ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим”, — деди вазир.

Вазир синфнинг фаол ўқувчиларидан бири Абдулбосит Абдуғофуров билан кечган мулоқот давомида унинг билимини синовдан ўтказиш баробарида қизиқишлари юзасидан фикр алмашди.

Бу ҳақда ўқувчининг ўзи шундай дейди:

“Вазир билан учрашув мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бугунги суҳбат мени танламоқчи бўлган касбим ҳақида янада чуқурроқ ўйлаб кўришимга ундади. Фикрлаш доирамизни янада кенгайтиришимиз лозимлигини тушундим. Вазирнинг биз ўқувчиларнинг саволларимизга берган самимий ва дўстона жавоблари бизни янада руҳлантирди. Бизга келажак ҳаётимиз учун фойда берадиган кўплаб маслаҳатлар берилди. Менга тақдим этилган ноутбук эса улкан мотивация бўлди”.


БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/849

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
“Бағрикенглик фестивали” ҳафталигида 2 млн.дан зиёд мактаб ўқувчилари иштирок этди

Жорий йил 14-19 ноябрь кунлари юртимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 5-11-синф ўқувчилари ўртасида “Бағрикенглик фестивали” ўтказилди. Мазкур ҳафталик доирасида ўқувчилар томонидан турли халқ ва миллатлар вакиллари тимсолини, урф-одатларини акс эттирувчи бадиий дастурлар намойиш этилди.

📍Жумладан, “Менинг бағрикенг дунёим” мавзусидаги энг яхши расмлар, “Шеърхонлик кечаси”, “Бағрикенглик менинг наздимда” мавзусидаги энг яхши иншолар, “Миллий либослар намойиши” танловлари ҳамда “Миллий анъана ва удумлар” кўргазмаси, миллий куй, рақс ва қўшиқлар ижроси акс этган гала-концерт тадбирларида 2 млн.дан зиёд ўқувчилар иштирок этди.

Батафсил: 👉https://www.uzedu.uz/y3/news/850

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
#Yashilmakon

“Yashil makon” loyihasi doirasida Hazoraspdagi maktabning shoʻrlangan yeri obod qilinib, “Maktab bog‘i” yaratildi

Hazorasp tumanidagi 2-son umumtaʼlim maktabida “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida mevali va manzarali daraxt koʻchatlarini ekish ishlari amalga oshirildi.

Maktab hududining shoʻrlangan yer qismi obod qilinib, 472 tup mevali, 305 tup manzarali daraxt ko‘chatlari ekildi va “Maktab bog‘i” yaratildi.

Ma’lumot uchun, Xorazm viloyatida umumta’lim maktablari hududiga “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida 77 473 tup manzarali, 49 204 tup mevali, 30 114 tup buta, jami 156 791 tup daraxt ko‘chatlari ekildi.

Maktablarda loyiha doirasida daraxt ko‘chatlari ekish ishlari davom etmoqda.


Xorazm viloyati xalq ta'limi
boshqarmasi Axborot xizmati