Ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабабли мактаб дарсларини сабабсиз қолдириб келган 2 072 нафар ўқувчи аниқланди
💠 Ўқувчиларнинг мактаб дарсларида мунтазам қатнашишларини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида турли ножўя ва улар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи одатларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан доимий назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
‼️ Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Халқ таълими, Ички ишлар, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган мазкур турдаги профилактик тадбирлар давомида дарсларни сабабсиз қолдириб келган 2 072 нафар ўқувчи аниқланди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/845
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram

Forwarded from Respublika bolalar kutubxonasi/Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#challenge
#Respublika_bolalar_kutubxonasi
📚"KITOB SOVG‘A QIL VA MA’NAVIYAT ULASH"
✅Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi yurtimiz kelajagi boʻlmish farzandlarimizning maʼnaviy sogʻlom boʻlishlarini taʼminlash maqsadida Toshkent shahridagi bir qancha maktablar va Respublika Bolalar onkologiyasi, gematologiyasi va klinik immunologiyasi markazi ichida faoliyat yuritayotgan Xalq ta'limi vazirligi huzuridagi "Mehrli maktab" kutubxonasiga kitoblar sovg‘a qildi.
📚Siz-chi? O‘z o‘qigan maktabingizga kitob sovg‘a qildingizmi?
📌Birgalikda siz azizlardan ushbu loyihada faol ishtirok etib, farzandingiz va yaqinlaringizga dunyodagi eng qimatbaho xazina, sodiq doʻst – kitob bilan doʻstlashishini yo‘lga qo‘yish maqsadida yurtimizda chop qilingan bolalar adabiyotlaridan sovgʻa qilishingizni soʻraymiz.
❗️Bolalarga ma’naviyat ulashishda Siz ham o‘z hissangizni qo‘shing!
👉Respublika bolalar kutubxonasi Axborot xizmati
Telegram|You tube|Facebook|Instagram|Web site

Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳининг ҳамкорлик режалари белгилаб олинди
✅ Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Таълим секторини мувофиқлаштириш маҳаллий таълим гуруҳининг навбатдаги мулоқот учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги таълим соҳасига тегишли қатор вазирлик ва давлат идоралари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
💠 Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, Таълим бўйича глобал ҳамкорлик ташкилотининг мамлакат гуруҳи раҳбари Лина Бенет, А.Авлоний номидаги миллий тадқиқот институти ректори Аюбхон Раджиев, Халқ таълими вазирлиги Таълим сифатини жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори Лазиз Хўжақуловлар мавзуга доир ўз таклифларини билдирди.
Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/847

Forwarded from Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY (MARDON)
“КИТОБЛАР КАРВОНИ” НАМАНГАНДАГИ 710 ТА МАКТАБГА 21 МИНГ ДОНА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ТУҲФА ҚИЛДИ
Халқ таълими вазирлиги томонидан Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани” ахборот кутубхона мажмуасида “Китоблар карвони” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов, Республика Болалар кутубхонаси директори Дониёр Ўролов, вилоят Халқ таълими бошқармаси, шаҳар ва туманлар халқ таълими бўлими мудирлари, мактаб кутубхоначилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир доирасида вилоятдаги 710 та умумтаълим мактабларига жами 83 миллион сўмлик 21 минг дона бадиий адабиётлар туҳфа қилинди. 83 миллион сўмлик ваучерни топширган вазир ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ушбу маънавий бойлик эртанги кунимиз эгаларининг камолоти ва тафаккури юксалишига хизмат қилишини таъкидлади.
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Халқ таълими вазири: “Тўғри танланган касб бу сизнинг эртанги кунингиз, келажагингизни белгилаб берувчи асосий омил саналади”
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 81-сонли мактабда бўлди.
Мактабдаги 11 “А” синф ўқувчиларининг якунланаётган кимё дарси вазир билан мулоқотга уланиб кетди. Ўқувчилар билан суҳбат чоғида уларнинг фанларга оид билимлари, қизиқишлари ҳамда келгуси режалари ҳақида сўз борди.
“Мен республикамизнинг 1700 дан ортиқ мактабига борган бўлсам, ҳар бир мактабнинг битирувчи ўқувчилари билан суҳбатлашишга ҳаракат қиламан. Сабаби сиз битирувчилар мактабнинг якуний маҳсули саналасиз ва сизларнинг билим ва салоҳиятингизга қараб, мактаб фаолияти тўғрисида хулоса қилса бўлади. Кўп ҳолларда синфда 30 дан ортиқ ўқувчилар бўла туриб, улар орасида аксарият ҳолларда саноқли касб эгалари бўлиш нияти борлиги мени хавотирга солади. Нега ўқувчилар касб танлаш масаласига юзаки ёндошишяпти? Ахир тўғри танланган касб бу сизнинг эртанги кунингиз, келажагингизни белгилаб берувчи омил саналади-ку. Шу сабабли ҳар бир инсон касб танлаётганда бугун дунёда тараққий этаётган касблар ҳақида маълумотга эга бўлишлари лозим”, — деди вазир.
Вазир синфнинг фаол ўқувчиларидан бири Абдулбосит Абдуғофуров билан кечган мулоқот давомида унинг билимини синовдан ўтказиш баробарида қизиқишлари юзасидан фикр алмашди.
Бу ҳақда ўқувчининг ўзи шундай дейди:
“Вазир билан учрашув мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бугунги суҳбат мени танламоқчи бўлган касбим ҳақида янада чуқурроқ ўйлаб кўришимга ундади. Фикрлаш доирамизни янада кенгайтиришимиз лозимлигини тушундим. Вазирнинг биз ўқувчиларнинг саволларимизга берган самимий ва дўстона жавоблари бизни янада руҳлантирди. Бизга келажак ҳаётимиз учун фойда берадиган кўплаб маслаҳатлар берилди. Менга тақдим этилган ноутбук эса улкан мотивация бўлди”.
БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/849