Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
123K subscribers
21.5K photos
6.04K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Диққат, эълон!

Фуқаролар иштирокида оммавий қабул ўтказилади

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқаролар муаммолари билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш, таълим соҳасида ечимини кутаётган масалаларни ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида Халқ қабулхоналари, вазирлик, идора ҳамда маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилмоқда.

2022 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Миллий университети боғи ҳудудида мазкур турдаги навбатдаги фуқаролар қабули бошланади. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда таълим тизимига доир қатор вазирлик ва ташкилотлар мутассадди вакилларининг иштирок этиши режалаштирилган.

🏫Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани Талабалар шаҳарчаси.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_tanlov
Tanlovning maktab bosqichiga start berildi

Xalq ta’limi vazirligi maktablarda o‘zbek tilining davlat tili sifatidagi nufuzini oshirish maqsadida “Ma’rifatli jamiyat – Uchinchi Renessans bunyodkori” esselar tanlovini o‘tkazmoqda.
Bugun tanlovning maktab bosqichiga start berildi.

Kanalga obuna bo'lish:👇👇👇
Telegram | Facebook | Instagram | You Tube | Twittter
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА МАКТАБ ДИРЕКТОРЛАРИНИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА ҲАМКОРЛИККА ЧАҚИРАДИ!

Ҳурматли халқ таълими тизимидаги мактаб раҳбарлари!

Хабарингиз бор, бугунги кунда мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилиб, давлат ташкилотлари халқ учун хизмат қилиши бугунги давлат сиёсатининг энг устувор вазифаси бўлмоқда.

Халқ таълими энг катта тизимлардан бири бўлиб, 10 мингдан ортиқ мактабда 700 мингдан ортиқ соҳа ходимлари фаолият юритади. Қарийб 6,4 млн ўқувчи таълим олади, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг кўлами ҳам шунга мос равишда жуда кўп.

Албатта, Халқ таълими вазирлиги ҳар бир мактабга бир вақтнинг ўзида бориб, муаммоларни ҳал этиши имконсиз.

‼️Шу боис, республикадаги 10 мингдан ортиқ мактабларда мавжуд тизимли ёки ўзига хос бўлган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали мактабларда таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус бот @direktor_murojaati_bot ташкил қилинди.

Ушбу Телеграмм-бот орқали Сиз раҳбарлик қилаётган мактабингиздаги таълим, тарбия, кадрлар масаласи, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, маҳаллий ҳокимлик ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги масалалар юзасидан мурожаат этишингиз, соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар беришингиз мумкин.

Вазирлик мутасаддилари Сизнинг муаммо ва таклифларингизни кўриб чиқиб, ечимини топиш учун тегишли чораларни кўради.

Халқ таълими вазирлиги барча мактаб директорларини ҳамкорликда таълим тизимини ривожлантиришга фаол бўлишга чақиради!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

“14 ЯШАР ЎҚУВЧИНИНГ БИР ОҒИЗ ГАПИНИ ИНОБАТГА ОЛИБ, УНГА ИШОНЧ БИЛДИРГАН УСТОЗЛАРИМ БИР УМР ЁДИМДА”

Темуржон КОМИЛОВ, Халқ таълими вазири ўринбосари:

— Ҳали мактабга бормасимдан, эсимни таний бошлаганимдан менга биринчи устозлик қилган - асосий мотиваторим онам бўлган!

Болалик давримдаги ҳар бир майда “ютуқчам” онам томонидан байрам сифатида қабул қилиниб, рағбатлантирилар эдим.

Кейинчалик эса “класском”, “доска почёта”дан тушмайдиган аълочи ўқувчи, радио ва телевизорда чиқиб онам фахрланадиган фарзанд, институтда “староста” бўлишим лозимлиги ҳар соат онам томонидан қулоғимга қуйиб келинарди.

Онам ҳар куни мактабга бориб, менинг ўқишим, хулқим ва ўзимни тутишим юзасидан барча устозларим билан соатлаб гаплашарди. Очиғи, мактабда ёмон иш қилишга роса қўрқардим, чунки, узоғи эртаси куни бундан онам хабар топарди.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/731


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Мактаб директорлигига номзодлар махсус сертификатга кўра тайинланади

Эндиликда мактаб директори лавозимига тайинланадиган янги номзодлар, директорларни ўқитиш махсус курсида ўқиган ва якуний имтиҳондан ўтиб, менежерлик сертификатини олган бўлиши лозим.

Яъни, Халқ таълими вазирлиги, Миллий-тадқиқот институти томонидан мактаб директори лавозимига номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим, кўникмалари баҳоланиб, натижаси бўйича менежерлик сертификати берилади.

👉Батафсил

Бу тўғрида ОАВларда

Янги Ўзбекистон
УзА

❗️А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
#Respublika_bolalar_kutubxonasi

📚KITOBXON O‘QUVCHILAR TAQDIRLANDI

Bugun O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi faollar zalida Xalq ta’limi vazirligi huzuridagi Respublika bolalar kutubxonasi, O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi hamkorligida "Yoz-2022" ta’til vaqtida o‘quvchilarning bo‘sh vaqtini mazmunli tashkil etish, ijodkor o‘quvchilarni qo‘llab-quvvatlash va kitobxonlik madaniyatini oshirish maqsadida “Yil hikoyasi”, “Yilning eng iste’dodli yosh shoiri”, “Eng iste’dodli kitobxon” va “Mustaqillik madhi-bolalar ijodida” kabi mavzularda o‘tkazilgan 10 ta ko‘rik-tanlovlarning g‘olib va sovrindorlarini taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.

🔰Tadbirda kitobxonlik ko‘rik-tanlovlarida g‘oliblikni qo‘lga kiritgan o‘quvchilar taqdirlandi.

San’atkorlar tomonidan ijro etilgan kuy-qo‘shiqlar bayramga o‘zgacha shukuh baxsh etdi. Ushbu taqdirlash marosimi ko‘tarinki ruhda o‘tib, unutilmas taassurotlarga boy bo‘ldi.

🔗Respublika bolalar kutubxonasi Axborot xizmati

Telegram|You tube|Facebook|Instagram|Web site
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

Ўқитувчи энг масъул вазифани адо этади - у инсонни шакллантиради

Машҳур француз ёзувчиси Жорж Дантоннинг хазинага тенг фикрларида айтилишича: “Инсон учун нафас олишдан кейинги амал - бу билим олишдир. Билим уруғи эса, албатта, устоз - мураббийлар томонидан сочилар”.

Дарҳақиқат, ўқитувчи энг масъул вазифани адо этади - у инсонни шакллантиради. Машаққатли йўлдан борар экан, Устоз деган улуғ ва шарафли номни оқлаш учун тинмай изланади. Биламизки, ҳар қандай таълим ва тарбияда энг асосий жиҳат муаллимнинг тафаккур дунёсидир. Шундай экан, ўз шогирдларида илм ва билим олишдан завқланиш хислатларини уйғота билган азиз ҳамда қадрли устоз - мураббийлар шон-шарафларга лойиқ.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/732

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Таълим_фидойилари

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

Юлия Мусурманова Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги 5-мактабда ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ беради.

Тажрибали педагог умумтаълим мактабларининг 6-,10-,11-синфлари учун тайёрланган “Рус тили” дарсликлари муаллифларидан бири. Шу билан бирга имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабларнинг 4-, 5-синфлари учун тайёрланган “Рус тили” дарсликлари муаллифи ҳамдир.

Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар учун ишлаб чиқилган қатор фан дарсликларини тайёрлашда фаол иштирок этган.

Унинг самарали меҳнатлари давлатимиз томонидан муносиб эътироф этилиб, 2021 йилда II даражали “Соғлом авлод учун” ордени, шунингдек, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“5 ташаббус – санъат билан” фестивали ғолиблари аниқланди

Мазкур фестиваль доирасида умумий ўрта таълим муассасаларидаги “Ёшлар театр студиялари” ўртасида фейсбук ижтимоий тармоғидаги “5 ташаббус мактабда” гуруҳида “Сариқ девни миниб”, “15 ёшли капитан”, “Меҳробдан чаён”, “Алишернинг ёшлиги”, “Онамнинг эртаклари”, “Падаркуш”, “Робот бола”, “Қисқа масаллар”, “Юрт соғинчи” ҳамда “Замонавийлик иллати” пьесалар асосида тайёрланган видеороликлар қабул қилинди.

Фестивалда 42 та мактабнинг ишлари ғолиб ва совриндор, деб топилди.

Ғолиб бўлган мактаблар жорий йил октябрь ойининг охирги 10 кунлигида вазирлик томонидан махсус диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

“Ёшлар театр студиялари” фестиваль-танлов ғолиб ва совриндорлари билан қуйида танишишингиз мумкин.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/733

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
Xorijiy til o'qituvchilari hamda o'rganuvchilar uchun doimo yangilik zarur!

🔥 Agentlik hamkori Cambridge Assessment tashkilotidan ajoyib imkoniyat — Cambridge Live 2022!

Joriy yilning 3-6-oktabr kunlari tashkil etiladigan 4 kunlik onlayn seminarda ishtirok eting.

Dunyo bo'ylab 50 nafar ekspertlar mezmonlik qiladigan treningda dars davomida qo'llash uchun amaliy tavsiyalar, professional va shaxsiy rivoj uchun maslahatlar oling, shuningdek, interaktiv suhbatlar va workshoplarda qatnashish imkonini qo'lga kiriting.

Ro'yxatdan o'tish va qo'shimcha ma'lumotlarga ega bo'lish uchun 👉 LINK

Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | 🌐
1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбири Самарқанд халқаро туристик марказида бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан умумхалқ байрамининг асосий тадбири бўлиб ўтади.

Тадбирда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим, Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган республикамизнинг 700 нафар устоз-мураббийлари иштирок этади.

Ўқитувчилар икки кун давомида «Боқий Самарқанд» мажмуасига ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларига саёҳат қилади.

Айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази илк бор дунёнинг 14 давлати раҳбаридан иборат Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзолари кенгашига мезбонлик қилган эди. Мазкур мажмуада юксак даражада ўтказилаётган навбатдаги тадбир айнан ўқитувчи ва мураббийларнинг касб байрами муносабати билан бўлиб ўтмоқда.

Айни дамда Самарқандда тантанали тадбирга тайёргарлик жараёни кечмоқда.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍https://uza.uz/uz/posts/411530

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube‌‌