Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.5K subscribers
21K photos
5.96K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Мактабларга психологик хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилади

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва педагогик-психологик Республика ташхис маркази фаолияти билан тубдан танишди.

Марказ ходимлари билан учрашувда мактабларда психологик хизмат ва ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг тақдимоти ўтказилди.

Бугун шиддат билан ўзгараётган замонда ҳар бир ўқувчи ва педагог ходим учун психолог хизмат ўта мухим, шу боис, Республика марказидан тортиб, энг қуйи буғингача психологлар фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун, Республика ташхис марказининг функциялари, мақсад ва вазифалари такомиллаштирилади.

Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида, туман ва шаҳар бўлимларида ҳамда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ходимларнинг лавозим мажбуриятлари қайта кўриб чиқилади.

Психологлар фаолиятини энг қуйи бўғин, мактаб даражасигача тушиб, уларнинг кунлик фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, айниқса, мактабларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Мактаб психологларининг мутахассислиги, касбий лаёқати диагностика қилиниб, уларни малакасини ошириш юзасидан вазифалар белгиланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳеч_ўйлаб_кўрганмисиз

‼️Ота-оналарга кўриш "тавсия этилмайди"!

Аксарият ҳолларда айрим ота-оналарнинг ўқитувчиларни муҳокама қилаётганликлари ҳолатига дуч келамиз, лекин ўзимиз қандай ота-она эканлигимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?

Бугун ўқитувчиларимизнинг ота-оналар тўғрисидаги фикрларига қизиқдик. Хўш, улар бугунги ота-оналар ҳақида нима дейди?

Уларнинг сўзларига қулоқ тутинг, эҳтимол, бу сизга келажагингиз бўлмиш фарзанд тарбиясида йўл қўяётган хатоларингиз устида яна бир бор ўйлаб кўришга ҳамда масъулиятингизни оширишингизга оз бўлсада туртки бўлар.

📹 👉Видеони YOUTUBE (HD)да кўриш.

#фарзанд_тарбияси
#ота_oнa_мажбурияти


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
Ҳурматли мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилар!

Ижтимоий тармоқларда Наврўз байрамлари тадбирларида ўқувчиларнинг юпун кийинган ҳолда турли саҳна кўринишларини ижро этаётганлиги акс этган суратлар тарқалмоқда.

Халқ таълими вазирлиги томонидан аввал ҳам бир неча бор турли маънавий-маърифий тадбирларни об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ўтказиш, болалар билан суратлардаги каби ҳолатлар юзага келишига йўл қўймаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантириш берилган ва бундай ҳолатларга йўл қўйган масъул шахсларга чоралар ҳам қўлланилган.

Шунга қарамай ҳали ҳамон жойларда бундай нохуш ҳолатлар афсуски давом этмоқда.

Айни дамда фотосуратлардаги ҳолатлар қайси мактаб томонидан йўл қўйилганлиги ўрганилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб бошқа мактаблар тегишли хулоса чиқарган ҳолда бундай ҳолатларга йўл қўймасликлари қатъий талаб этилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрами қандай нишонланар эди?

Наврўзи олам халқимизнинг азалий байрами сифатида кўп асрлардан буён катта тантана, хурсандчилик билан нишонлаб келинади. Буюк алломалар Ал-Ҳаким ат-Термизий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд Қошғарий, Алишер Навоий асарларида ҳам Наврўз тарихи ўзига хос тарзда баён этилган.

Улуғ қадриятларимизни ўзида жам этган тинчлик ва эзгулик рамзи бўлмиш бу айёмда халқ сайиллари шодиёна билан ўтказилган.

Ота-боболаримиз кўчатлар экиб, йигитлар эса от чоптириб, улоқ-кўпкари, кураш майдонларида бел боғлаб, қизлар дошқозонлар атрофида сумалак, ҳалим, кўк сомса-ю чучваралар пишириб, болажонлар варраклар учириб, шеър-қўшиқ, тез айтишлар билан миллий урф-одатларимиз ёдга олинган.

Ушбу видеода Наврўз анъаналари акс этган.
#Сўровнома

Синфингизда ўтказиладиган ота-оналар мажлисида уларнинг неча фоизи иштирок этади?
Anonymous Poll
42%
30 – 50 %
27%
50 – 70 %
23%
70 – 90 %
8%
100 %
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳудудларимиздаги мактабларга амалга ошираётган сафарларим давомида кўп ҳолларда ҳар доим ҳам таълим сифати мактабдаги моддий-техник базага боғлиқ эмаслигига гувоҳ бўляпман. Кўп ҳолларда ҳудудларда барча шароитларга эга замонавий мактабларга кирганимда у ердаги носоғлом муҳит, таълим сифатининг пастлигига, бунинг акси ўлароқ, айрим таъмирталаб мактабларга кирганимда эса, жамоадаги ички муҳит, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни, бирдамлик, мактабдаги шароитларни яхшилашга бўлган жонкуярликка гувоҳ бўламан. Албатта, бу билан ҳаммани бир қолипга солиб, мактаб инфратузилмасини ўз ҳолига ташлаб қўйиш керак ёки керакли моддий-техник шарт-шароитларни яратиш мактабларнинг зиммасида деган фикрдан йироқман.

Президентимизнинг ташаббуслари ва таълим тизимига бўлган эътиборлари туфайли мамлакатимизда мактабларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилаётгани сўзларимнинг исботи. Мен бошқа нарсага, яъни Халқ таълими вазирлиги ва тизими олдида турган устувор вазифага эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу ҳам бўлса, бугун бизнинг олдимизда турган асосий вазифа - келажагимиз учун ҳар томонлама мукаммал бўлган шахсларни жамиятимиз учун етиштириб бериш.

Зеро биз бу Ватанни аждодларимиздан мерос сифатида эмас, келгуси авлодлардан омонат сифатида олганмиз ва бизнинг бурчимиз — бу Ватанни келгуси авлодга авайлаб-асраб, янада мукаммал қилиб топширишдир.

Бу йўналишда нафақат мактаб жамоаси, балки ота-оналарнинг ҳам ўрни муҳим аҳамият касб этади. Афсуски, кўп гувоҳи бўлганимиздек, айрим ота-оналар зиддиятли вазиятларда мактабга келиб, ҳолатнинг туб маъносини англамай туриб, фарзандини ёнини олиб, устозларга ҳурматсизлик қилиш ҳолатлари кузатилади. Устоз ҳурмати бўлмаган жамият инқирозга йўл тутади. Шундай экан, ота-оналардан ҳар куни мактабга фарзандини кузатаётганда “Болам, мактаб илм маскани, дарс муқаддас, келажагинг, бахтли бўлишинг — шу даргоҳга ва ундаги устозларингга боғлиқ. Бу масканда устоз сен учун энг ҳурматли инсон бўлиши керак! Уни ҳурматини қилиб, муҳаббатини қозонгин. У ерда ўтган ҳар онингдан фойдаланиб, келажагинг учун бирор бир янги нарса ўрганиб қайтгин” деган фикрларни айтишларини истаган бўлардим. Зеро, боланинг қалбидаги илк қадриятлар ва атрофдагиларга, хусусан устозларга бўлган ҳурматнинг уруғи айнан кичиклигидан оилада, ота-оналар томонидан экилади.

Бугун биз, ота-оналар фарзандимиз таълим-тарбиясига бефарқ бўлсак, келажакда бу ҳолат унинг тақдирига салбий таъсир қилади. Албатта, мактабда жонкуяр устозларимиз ҳар бир болага нафақат илм, балки тарбия бериш учун бор имкониятини ишга солмоқда, лекин ота-она томонидан кўрсатиладиган эътиборсизлик оқибатида боладан биз кутаётган буюк авлод етишиб чиқиши даргумон.

Агар ўқитувчи ва ота-она масъулиятни бирдек ҳис қилиб, ўзаро ҳамкорликда боланинг таълим-тарбияси устида иш олиб борса таълим соҳасида натижа ижобий бўлади.

Сўзларимнинг исботи сифатида, буюк бобомиз Ҳазрат Навоийнинг сатрларидан иқтибос келтирсам:

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганж ила

Шу боис, мен шу тизим раҳбари сифатида ўқитувчи ва ота-оналардан бола қалбида илмга, китобга, дарсга муҳаббат туйғуларини уйғотишларини сўраб қолган бўлардим. Бола мактабдан устозидан дакки эшитгани ҳақида гап олиб келганида дарҳол боланинг эмас, балки устознинг ҳимоясига эътибор қаратсак, кўзланган мақсадга эришамиз.

Албатта, ўз касбига масъулият билан ёндашмаётган устозлар ҳам бор, минг афсус. Ҳамма ўқитувчиларни бирдек масъулият билан ўқувчига етарли даражада сифатли билим беряпти, дея олмаймиз. Аслида педагог ўқувчи билан ишлар экан, у боланинг келажагига масъуллигини унутмаслиги лозим.

Мактаб инсон камолоти шаклланадиган муқаддас даргоҳ, фарзандларимизнинг энг беғубор орзулари шу остонада куртак ёзади. Шундай экан, мактаб ва ота-она ҳамоҳангликда фарзандларимизга бўлган меҳримиз, ҳалол ва машаққатли меҳнатимиз, бағри кенглигимиз билан намуна бўлишимиз лозим.

Шу ўринда фарзандларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ота-оналар ва устозларимизга миннатдорлик билдираман.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчиларни касбга йўналтиришни тўғри ташкил этишда нималарга аҳамият бериш лозим?

Ҳозирги рақамлашган глобал даврда қайси соҳа мутахассисларига эҳтиёж юқори?

Яқин келажакда қайси соҳалар жадал ривожланиб, қайси касблар йўқолиши мумкин?

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан бу борада ҳам изланишлар олиб борилиб, «Сколково» ва «Microsoft ва The Future Laboratory» базалари асосида истиқболли касблар рўйхати тузилди.

👆Юқоридаги видеороликда батафсил танишамиз.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇
Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣”Navroʻz Doʻppi Challenge”ga chorlaymiz!

🎉
Barchani kirib kelayotgan Navroʻz bayrami bilan chin dildan tabriklagan holda, yuqoridagi videoni ulashmoqchiman. Oʻylaymanki ushbu video Sizga bayramona kayfiyat bagʻishlaydi.

Siz ham shu kabi video tayyorlab Telegram orqali quyidagi manzilga joʻnating👉🏼@navruzchallenge va challengeda ishtirok eting!

Eng kreativ va qiziqarli videolar ushbu kanalga joylab boriladi.

Facebook | Telegram | Web-site
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
👩🏻‍🏫 O‘qituvchilar uchun navbatdagi olimpiada

🗓 20-mart kuni soat 11:00 dan 22:00 ga qadar www.khiso.uz platformasida quyidagi fanlardan o‘tkaziladi:

📐 Matematika
🧲 Fizika
🧪 Kimyo
🦠 Biologiya
🖥 Informatika
📝 Ona tili va adabiyot
🇬🇧 Ingliz tili
🇷🇺 Rus tili
🇩🇪 Nemis tili
🇫🇷 Fransuz tili
⚔️ Tarix
🕵🏻‍♀️ Boshlang‘ich ta’lim
⚖️ Huquq
✏️ Tasviriy san’at va chizmachilik
📖 Tarbiya
⚙️ Texnologiya (Servis va Dizayn)
🎼 Musiqa

🔖
Soat 22:00 da barcha o‘qituvchilar QR kodli sertifikat yuklab olishadi.
🔠 Testlar soni 20 ta bo‘lib, oson-o‘rtacha-qiyin tartibda tuzilgan.
📈 Ishtirokingizga mos reyting ballariga ham ega bo‘lasiz.

💡Iltimos, saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Азиз юртдошлар,

Сизларни она заминимизнинг уйғониш, янгиланиш ва яшариш фасли баҳор, меҳр-мурувват тимсоли бўлмиш Наврўз айёми билан самимий муборакбод этаман.

Тинчлик ва эзгулик рамзи ҳисобланмиш бу айём халқимизнинг азалий байрами сифатида ҳар йили катта шодиёна билан нишонланиши бежиз эмас, албатта. Кеча ва кундуз тенглашган кун 21 март - асрлар оша миллатимизнинг бетакрор қадрият ва анъаналарини ўзида мужассам этиб, ўзаро меҳр-оқибат ва саховат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб келмоқда.

Шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз "Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз", дея ўз асарларида мадҳ этган. Дарҳақиқат, қадимдан ота-боболаримиз дала-даштларда Наврўз муносабати билан турли сайл, томоша, байрам тадбирлари ўтказиб, инсонлар ўртасида меҳр-оқибат туйғусини уйғотиб келган. Бу гўзал анъаналарга сумалак сайли, баҳру байт айтиш, кўпкари мусобақалари каби маросимларимиз уланиб кетиши байрамни янада жозибали ўтишига ўз ҳиссасини қўшган. Шу куни ёши улуғ, эътиборга муҳтож кишиларга ҳурмат кўрсатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниши бугунга қадар аждодларимиздан бизга мерос бўлиб келмоқда.

Бугун мана шундай қадриятларимизга ҳамоҳанг тарзда ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, бағрикенглик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилни "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб номланиши амалга ошириладиган устувор вазифалар замирида ҳам энг аввало, инсон қадри, унинг манфаати ҳамма нарсадан устун эканлигига яққол мисол бўла олди.

Она заминимизга янги ниҳол, уруғ экиладиган Наврўз кунида инсонлар жамоа бўлиб ҳашарларда иштирок этган. Мана шу нозик ниҳолларни бугун мактабда билим олаётган мурғак ёшларга қиёслайман. Шундай экан, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида олиб борилаётган, инсон қадрини эъзозлаш, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилган улуғ мақсадлар, хусусан, мактаб таълимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларингизда муваффақият тилайман.

Қадрли юртдошлар!

Барчангизни Ўзбекистонимизга кириб келган Шарқона янги йил билан яна бир бор муборакбод этаман!

Қалбларимиз шодлик ва қувончга тўлган мана шу қутлуғ лаҳзаларда хонадонингизни бахт, тинчлик-тотувлик тарк этмаслигини тилаб қоламан.

Наврўзи олам юртимизга тинчлик, омонлик, бахт-саодат, қут-барака олиб келсин!
 
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бошқарма бошлиғи ва 1 та бош мутахассис лавозимларига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 1 та бўлим бошлиғи, 1 та етакчи мутахассис, 2 та ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи, 9 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бошқарма бошлиғи лавозимга ҳужжат топширган номзодларнинг малака талабини ўрганиш, 2 та бошқарув ходими, 3 та ҳудудий бошқарма бўлим бошлиғи ҳамда 3 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимга ариза топширишлари мумкин:

Таълимни рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи;

Таълим муассасаларида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

Ўқувчиларни касбга йўналтириш ва меҳнат бозорига тайёрлаш бўлими бошлиғи;

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 204 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 17 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 89 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Edu Kids
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Edukids #Yangi_dayjest


🔹🎊 Qadrli bolajonlar! Edukids jamoasi barchangizni Navro'z ayyomi bilan samimiy muborakbod etadi!
🎁 Bayram sovg'asi sifatida e'tiboringizga Navro'z bayrami haqidagi dayjestimizni taqdim etamiz.
🔸 Ushbu dayjestda Navro'z bayramining kelib chiqish va rivojlanish tarixi, shuningdek, mazkur bayram bilan bog'liq urf-odatlar, o'ziga xos an'analar bilan tanishasiz!

🔷Yaqinlaringiz bilan bo'lishishni unutmang!

Website I Youtube I Telegram I Instagram I
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
🌸Navro‘z olimpiadalar marafoni: 7 ta fandan 4 kunlik olimpiadalar marafoni!

🏆 Respublika ta'lim markazi, Yoshlar ishlari agentligi Xorazm viloyati boshqarmasi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida navbatdagi olimpiadalar marafoni!

Marafon 22-25 mart kunlari soat 11:00 dan 21:00 gacha o‘quvchilar, talabalar va o‘qituvchilar o‘rtasida khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida bo‘lib o‘tadi.

🗓 Olimpiadalarning o‘tkaziladigan fanlar roʻyxati: 👉 bit.ly/3tmRVdH

📝
Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.

📌 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

💡
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnomalar bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA

Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso
👨‍👩‍👧‍👦 ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШ УЧУН ОТА-ОНАЛАРГА ТАВСИЯЛАР:

🎬фарзандларингиз севимли фильмини улар билан бирга томоша қилинг;

🎡истироҳат боғларида сайр қилинг;

📸болалар билан фотосессия ўтказиб, болалик дамларини тарихга муҳрланг;

🏓стол ўйинлари ва жисмоний ўйинларни биргаликда ўйнанг;

📖севимли асарларни биргаликда мутолаа қилинг;

🫕барча оила аъзолари билан биргаликда мазали ва фойдали таомлар тайёрланг,

🏛музейга бориб, болалар билимини бойитинг,

🎨биргаликда расм чизиб, бола онгини ривожлантиринг,

☀️табиат қўйнида ҳордиқ чиқаринг,

🥁бола қизиқишлари ҳақида суҳбатлашинг,

🎁кичик совғачалар билан болани рағбатлантиринг,

📚тарбиявий аҳамиятга эга эртак ва ривоятлар айтиб беринг,

💃бирга рақсга тушиб, кайфиятни кўтаринг,

🧩бошқотирмаларни биргаликда ечинг...

Халқ таълими вазирлигининг Фейсбук саҳифасидаги ушбу 👆тавсиялар остидаги изоҳларда ҳордиқ онларингиз акс этган фотосуратлар билан бўлишинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Qorakoʻl Ziyo» ўқув маркази Юнусобод туманида ўзининг янги филиалини очди.

Xалқаро ва республика олимпиадалар совриндорлари томонидан:
☑️ 3-11 синфларга математика
☑️ Президент мактабларига тайёрлов
☑️ Аттестацияга тайёрлов курслари
☑️ Дастурлаш курслари
☑️ Дастурчилар учун махсус мукаммал билим берилмоқда.

☎️ 555002777
☎️ 999464400
☎️ 999484400
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
❇️BUXOROLIK O‘QUVCHI TENGDOSHLARI UCHUN XALQARO OLIMPIADALARGA TAYYORGARLIK KO‘RISHGA MO‘LJALLANGAN QO‘LLANMA YARATDI

🔹Diyorbek Rajabov Gʻijduvon tumanidagi 5-ixtisoslashtirilgan davlat umumta’lim maktabining 11-sinfida tahsil oladi. Xalqaro fan olimpiadalarida matematika fanidan bir necha bor mamlakatimiz sharafini himoya qilgan ushbu iqtidorli o‘quvchi yaqinda tengdoshlari uchun xalqaro olimpiadalarga tayyorgarlik ko‘rishga mo‘ljallangan qo‘llanma yaratdi. Ushbu qo'llanma yaqinda nashrdan chiqadi.

Batafsil👉https://telegra.ph/buxvxtbuz-03-18-4

Buxoro viloyati xalq ta’limi boshqarmasi kanallariga a’zo bo‘ling:👇
Telegram |Сайт | Facebook |
АКАДЕМИК ТОШМУҲАММАД САРИМСОҚОВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАБ ФАН ОЛИМПИАДАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Хабарингиз бор, Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан анъанавий тарзда вилоятимиздан етишиб чиққан академик, профессор ва фан докторлари шарафига фан олимпиадалари ташкил этилиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳанинг ушбу ўқув йилида ҳам давомийлигини таъминлаган ҳолда жорий йилнинг 18 март куни Шаҳрихон туманидаги 18-умумтаълим мактабида академик Тошмуҳаммад Саримсоқов хотирасига бағишланган математика фан олимпиадаси бўлиб ўтди.

Ушбу олимпиаданинг туман, шаҳар босқичларида 2 мингдан зиёд тенгдошлари ичидан сараниб вилоят босқичига йўлланма олган 150 нафар ёш математик ўзаро беллашдилар.

Тадбир якунида бошқарма бошлиғи томонидан мазкур лойиҳалар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилганлиги ва бундай олимпиадалар бардавом ўтиши режалаштирилганлиги таъкидланди.

Якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган 9 нафар иқтидорли ўқувчилар бошқарма томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.