Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
107K subscribers
22.3K photos
6.16K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#pisa #pisa2021

PISA тадқиқотига тайёрланамиз: «Келажак велосипеди»
PISA дастурининг креатив фикрлаш йўналишига оид «Келажак велосипеди» номли топшириғи ўқувчиларнинг ижодий-илмий муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини баҳолашга қаратилган. Топшириқ учта саволни ўз ичига олиб, ўқувчиларни бироз фикрлашга, мулоҳаза юритишга ундайди.

Азиз ўқувчилар, мазкур ҳавола орқали «Келажак велосипеди» деб номланган топшириқ билан танишинг ҳамда креатив фикрлашингизни ишга солиб, топшириқни бажаришга уриниб кўринг.

——————————

PISA tadqiqotiga tayyorlanamiz: “Kelajak velosipedi”
PISA dasturining kreativ fikrlash yo‘nalishiga oid “Kelajak velosipedi” nomli topshirig‘i o‘quvchilarning ijodiy-ilmiy muammolarni hal qilish qobiliyatlarini baholashga qaratilgan. Topshiriq uchta savolni o‘z ichiga olib, o‘quvchilarni biroz fikrlashga, mulohaza yuritishga undaydi.

Aziz o‘quvchilar, mazkur havola orqali “Kelajak velosipedi” deb nomlangan topshiriq bilan tanishing hamda kreativ fikrlashingizni ishga solib, topshiriqni bajarishga urinib ko‘ring.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Интервю: Шерзод Шерматов якуний имтиҳонлар ва ўқитувчи тўлдирадиган «мажбурий конспектлар» ҳақида

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Sherzod Shermatov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Karantin vaqtida uyidan oyiga 10 mln. so‘mdan ziyod ishlab topayotgan 25 yoshli hamyurtimiz tajribasini o‘rganish vaqti keldi

Bu ishni hamyurtimiz poytaxtda yoki viloyat markazida emas, balki Peshku tumanida yashab, bemalol amalga oshirayotgan bo‘lsa, unda Siz nega qila olmaysiz? U bunga faqat o‘zining harakati va izlanishi orqali erishgan, alohida universitet yoki institutda ham o‘qimagan!

Shunday ekan, o‘zingizga ishoninig va internetdagi vaqtingizni bekor ketkazmay o‘z bilimingizni oshirishga hamda bu kabi qo‘shimcha daromad olishga harakatdan charchamang!

Upwork orqali o‘z tajribasini videodars sifatida yuborgan birinchi hamyurtimiz tavsiyalarini o‘rganib chiqing va yaqinlaringizga ulashing!

Upwork orqali mehnat qilib, pulingizni olishingiz uchun PayPal o‘rniga bemalol Payoneerdan foydalanish mumkin ekan. Demak, sizning oldingizda hech qanday sun’iy to‘siq yo‘q! Batafsil: https://bit.ly/2XLxPuf
Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi pinned «#pisa #pisa2021 PISA тадқиқотига тайёрланамиз: «Харид қилиш қарори» PISA дастурининг математик саводхонлик йўналишига оид «Харид қилиш қарори» номли топшириғи ўқувчиларнинг таҳлил қилиш, жадвалдаги маълумотларни ўқий олиш, фоизни ҳисоблаш ва таққослаш каби…»
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

1-cавол: Ассалому алайкум, мен мактабда директор ўринбосари лавозимида ишлайман. Хабарингиз бор, ХТВ томонидан 105-сонли буйруқ чиқди. Шу буйруқ бўйича бизларни меҳнат таътилига чиқаришмоқчи. ХТБдан шундай буйруқ бўлган эмиш. Тўғри, 87-сонли буйруқ билан мактаб раҳбарияти ҳам таътилга чиқиши керак эди, лекин 91-сонли буйруқда ходимлар масофадан ишлашга ўтказилсин дейилган. Шу асосида биз ҳам масофадан ишлаяпмиз, район ва мактаб топшириқларини, ўқитувчиларни бошқариб келмоқдамиз. Бизни 105-сонли буйруқ билан розилигимсиз меҳнат таътилига чиқариш мумкинми? Бу нафақат менинг, балки мен ишлаётган тумандаги бошқа мактаб директор ўринбосарларини ҳам ўйлантиряпти.

❗️ Жавоб:
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 82-сонли буйруғи билан ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланган (24 мартдаги 87-сонли буйруқ билан ушбу рўйхат таркибига ўзгартириш киритилган).
Бунда умумтаълим мактабларининг директор ёки ўринбосарларидан биридан ташқари ходимларига, уларнинг хоҳишларига кўра меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ меҳнат таътили бериш тавсия этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91-сонли буйруғида мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш, масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини масофавий иш усулига ўтказиш орқали ташкил этиш, навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддатини йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтириш, қолган ходимларга заруриятга кўра асосий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили бериш белгиланган.
Бундан ташқари, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, давлат бюджети маблағларидан янада самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган Халқ таълими вазирининг жорий йил 13 апрелдаги 105-сонли буйруғига асосан ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб бораётган директор, унинг ўринбосарлари ва бошқалар, халқ таълими бошқаруви органлари ходимларига уларнинг меҳнат таътили даврида ушбу соатлар учун ҳақ тўланмайди.
Шу билан бирга, ушбу буйруқда ходимларни меҳнат таътилига чиқариш бўйича ҳеч қандай топшириқ ёки кўрсатмалар белгиланмаган.
Ушбу ҳолат юзасидан аниқ (манзилли) маълумотлар тақдим этилса, мазкур мурожаат муаллифига ҳолат бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

2-cавол: Ассалому алайкум, мен мактабда психолог лавозимида ишлайман, 9 соат дарсим ҳам бор, бизга умуман аванс тушмади. Энди дарс соатимизга ҳам тўланмас экан. Лекин онлайн ишлаяпмиз. Айтингчи, қайси ҳужжатларга асосан менга бундай иш кўришяпти? Кимга мурожаат қилсам бўлади?

❗️ Жавоб:
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 15 мартдаги йиғилиш баёнига мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2020 йил 17 мартдаги 82-сонли буйруғи билан ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассасалари ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланган (24 мартдаги 87-сонли буйруғи билан ушбу рўйхат таркибига ўзгартириш киритилган).
Бунда умумтаълим мактабларининг директор ёки ўринбосарларидан биридан ташқари ходимларига, уларнинг хоҳишларига кўра меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибга мувофиқ меҳнат таътили бериш тавсия этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 31 мартидаги Халқ таълими вазирининг 91-сонли буйруғида мактаб ўқитувчиларининг иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттириш, масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган ходимларнинг меҳнат фаолиятини масофавий иш усулига ўтказиш орқали ташкил этиш, навбатдан ташқари меҳнат таътилида бўлган ходимларнинг таътил муддатини йиллик асосий меҳнат таътили ҳисобидан узайтириш, қолган ходимларга заруриятга кўра асосий меҳнат таътили ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили бериш белгиланган.
Карантин даври мобайнида иш фаолиятини масофавий тарзда давом эттираётган (меҳнат таътилига чиқмаган ҳолда) психологларга, жумладан, Сизга тақсимланган дарс соатлари белгиланган тартиб бўйича тарификация қилинади ҳамда бунга соатбай асосда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.
Ушбу ҳолат юзасидан аниқ (манзилли) маълумотлар тақдим этилса, мазкур мурожаат муаллифига ҳолат бўйича батафсил ахборот тақдим этилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

3-савол: Ўқувчилар уй вазифаларини қандай юборишлари керак? Кундалик электрон тизими орқалими ёки шахсий хабарлар ёрдамидами?

❗️ Жавоб:
Кундалик электрон тизими Тошкент шаҳрида жорий этилмоқда. Тошкент шаҳрида таҳсил оладиган ўқувчилар Кундалик электрон тизимидан фойдаланишлари лозим. Шу билан бирга, тизимда муаммо бўлса ёки катта ҳажмдаги файллар бўлса, бошқа тизим имкониятларидан фойдаланса бўлади.
Ҳудудларда эса Кундалик электрон тизими жорий этилмагани туфайли улар бошқа тизимлардан фойдаланиши керак.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

4-савол: Босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

❗️ Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.
Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришни тавсия қиламиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

5-савол: Ҳозир таътилга чиқиб кетсак. 20 кундан кейин отпускамиз тугайди, ўша пайт карантин тугамаган бўлса, бизни ўз ҳисобимиздан яна таътилга чиқарадими?

❗️ Жавоб:
Навбатдаги меҳнат таътилидан фойдаланган ҳамда иш жараёнини масофавий тарзда, мослашувчан иш графиги асосида ташкил этиш имкони бўлмаган ходимларга тўловларни амалга ошириш бўйича қисқа муддатда таклиф ишлаб чиқиш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Республика махсус комиссияси томонидан юклатилди. Бу масала бўйича қўшимча ахборот берилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
⚡️ Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров иштирокида брифинг

6-савол: Ассалому алайкум. Мен мактабда 8 йил мобайнида педагог вазифасида ишладим. 2019 йилнинг октябридан директор ўринбосари вазифасини бажариб келяпман. Карантин даврида туман ХТБ ходимлари уйимга асоссиз мени ишдан бўшатиш мазмунидаги огоҳлантириш хатини ташлаб кетишди. Карантин даврида давлат ходимларини ишдан бўшатиш ёки уларга ишдан бўшатиш мазмунида огоҳлантириш хати бериш мумкинми?

❗️ Жавоб:
Мурожаатчи ўз мурожаатида бу ҳолат қайси туманда бўлгани ёки исми-шарифини ёзмаган. У нима учун огоҳлантириш хати олганини ҳам кўрсатилмаган. Агар мурожаатчи халқ таълими бўлимининг ҳаракатидан норози бўлса, Меҳнат инспекцияси, прокуратура ёки судга ариза билан мурожаат қилишини сўраймиз.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Халқ таълими вазирлиги брифингидан
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Xaridor kerakli mahsulotlarni qaysi supermarketdan olgani foydaliroq?
Anonymous Quiz
49%
“SUPERMARKET 1”
32%
“SUPERMARKET 2”
20%
“SUPERMARKET 3”
Rus tili bo‘yicha o‘tkazilgan olimpiadada 300 nafar ishtirokchilarni uchta auditoriyaga joylashtirildi. Birinchi ikki auditoriyada 120 tadan ishtirokchi, qolganlari boshqa binodagi auditoriyaga o‘tkazildi.
Ixtiyoriy ravishda tanlangan ishtirokchi uchinchi auditoriyaga tushish ehtimolligini toping.
Anonymous Quiz
25%
0,2
35%
0,3
30%
0,6
10%
0,4
1-savol:
Aksiyalarning 1 sentabrdagi narxini aniqlang.
Anonymous Quiz
32%
550
26%
700
22%
500
20%
600
2-savol:
Aksiyalarning 10 sentabrdagi narxini aniqlang.
Anonymous Quiz
31%
400
31%
500
20%
300
18%
600
3-savol:
Qaysi kuni aksiyalarning narxi eng yuqori bo‘lgan?
Anonymous Quiz
30%
4-kun
39%
5-kun
14%
6-kun
16%
14-kun
4-savol:
3 sentabr kuni tadbirkor 10 ta aksiya sotib oldi. Ularning 6 tasini 10 sentabrda, qolganini 12 sentabrda sotdi. U foyda ko‘rdimi? Qancha? Yoki zarar ko‘rdimi? Qancha?
Anonymous Quiz
33%
Zarar ko‘rdi, 3200 zed
40%
Foyda ko‘rdi, 1200 zed
17%
Zarar ko‘rdi, 3000 zed
11%
Foyda ko‘rdi, 2200 zed