Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
106K subscribers
22.4K photos
6.18K videos
141 files
12.9K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
Бир неча кундан буён мактаб ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари карантин туфайли таътилда. Биз уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янги лойиҳага қўл урдик.

Агентлигимиз таркибимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан бирга Телеграмда янги канал очди @kitoboqiuz. Бу ерда ўзбек адабиётининг энг сара асарларини PDF форматда бепул юклаб олишингиз мумкин бўлади.

@saidjanov_dm
ФАРЗАНДЛАРИМИЗ САЛОМАТЛИГИНИ АСРАШ ЭНГ КАТТА БАЙРАМ!
Бугун жонажон юртимизга баҳорнинг қутлуғ шодиёнаси Наврўзи олам кириб келди. Шарқона янги йилнинг илк кунида турибмиз. Кўкламга етганимиз, яна бир баҳорни қарши олаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтамиз.
Мана шундай дамларда барча юртдошларимизни, вилоятимиз аҳлини, халқ таълими соҳасида меҳнат қилаётган барча фидойи ва жонкуяр устоз-мураббийларни, ўқувчиларимиз ва уларнинг ота-оналарини Наврўз байрами билан табриклайман! Ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин! Фарзандларимиз бахту камолини кўриб юриш насиб этсин!
Бугун коронавирус туфайли дунё аҳли, жумладан, халқимиз ҳам синовли кунларни бошдан кечиряпти. Мавжуд ҳолат ҳар биримиздан лоқайдлик ва бефарқликни четга суриб, огоҳ ва эҳтиёткор бўлишни, ҳамжиҳатликни талаб этмоқда.
Айни синовли дамларда Президентимиз бошчилигида давлат ва ҳукумат раҳбарларининг халқпарварлиги, инсонпарварлиги намоён бўлмоқда. Бу офатни ваҳимага берилмасдан, сергак ва ҳамжиҳат бўлиб, талафотларсиз ўтказиб юбориш учун етарлича куч ва маблағлар сафарбар этилмоқда. Ватанимиз чин маънода она бўлиб, ўз халқини ҳимоя қилмоқда. Ушбу жараёнга ортиқча таъриф бермасак-да барчамиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз.
Айни пайтда, карантин эълон қилиниши муносабати билан, аввало, таълим муассасаларидаги талаба ва ўқувчи-ёшларга таътил берилгани халқимизнинг нақадар болажонлигини яна бир бор намоён этди. Узайтирилган таътил кунларида уларнинг билим олишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида онлайн мактаб фаолияти жадал йўлга қўйилди. Фидойи ва жонкуяр устозларнинг онлайн дарс машғулотларини тасвирга олишда фаол қатнашиб, фан ўқитувчиларининг телефон орқали, ижтимоий тармоқлар орқали ўқувчисининг билим олиши, ўз устида мустақил ишлашига ундаб тургани эътиборга молик.
Бир сўз билан айтганда, бугун нафақат болаларимизга, балки, халқимизга ҳар томонлама чексиз ғамхўрлик кўрсатилмоқда.
Аммо бундай саъй-ҳаракатларга бепарво бўлиш, ўзимизни-ўзимиз, атрофдагиларимизни асрашга бефарқ бўлишимиз инсонийликка тўғри келмайди. Фарзандларимизнинг таътил деб, кўча-кўйда, жамоат жойларида, жамоат транспортларида ва дўконларда юриши давлатимиз кўрсатаётган ғамхўрликка хиёнатдир. Уларнинг ўйинқароқлик қилиб, қўни-қўшниларнинг фарзандлари билан ўйнаб юриши бундай хавфли юқумли касалликнинг олдини олмайди. Шу боис, аввало, ота-оналар, маҳалла фаоллари, зиёлилар кўз-қулоқ бўлиб, болаларни уйда, тоза-озодаликка риоя қилган ҳолда, мутахассисларнинг тавсияларига қулоқ тутишса нур устига аъло нур бўларди. Ота-оналар фарзанларининг мустақил дарс тайёралашини назорат қилиб, бунга шароит яратиб беришса, боболар ва момолар набираларга қизиқ-қизиқ китоблар ўқиб беришса, ҳикоялар айтиб беришса таътилнинг мароқли ва фойдали ўтишига муносиб ҳисса қўшган бўларди.
Ушбу холисона айтган фикрларимизни, даъватимизни вилоят халқ таълими тизимида меҳнат қилаётган барча ходимлар, ўқитувчилар имкон қадар ота-оналарга етказишса, болалар тақдирига бефарқ бўлишмаса мақсадга мувофиқ бўларди. Ахир сизу бизнинг бахтимиз ҳам, ҳаловатимиз ҳам, таъбир жоиз бўлса, энг катта байрамимиз ҳам фарзаларимизнинг саломатлиги, шундай эмасми?
Саидаҳмад УСМОНОВ,
вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи
Forwarded from Times.uz
UZ: Ҳозирги кунда мактаб ўқувчиларининг онлайн дарсликлари ишлаб чиқилиб интернетга жойлаштирилмоқда. Шундан келиб чиқиб, интернет тезлиги ва сифатини ошириш бўйича нима ишлар қилинмоқда?

Қаҳрамон Юлдашев, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари:
Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тайёрланаётган видеодарслардан бемалол фойдаланиш учун интернет провайдерлар ва мобиль алоқа операторлари томонидан жорий йилнинг 1 май кунига қадар https://eduportal.uz, https://kitob.uz, https://edumarket.uz, https://online-maktab.uz, https://talim.uzedu.uz, https://utube.uz, https://itschool.uz/, https://coronavirus.uz веб-сайтларга киришни (доступ) бепул амалга оширилиши таъминланди.

Карантин даврида Интернет трафик, мобиль ва телефон алоқа трафиги ўзгаришлари доимий назоратга олинган. Юкланиш ўта юқори даражада ошиб кетадиган ҳолатларда амалга ошириладиган ишларнинг режалари тайёрланган.

Яна шуни айтиш жоизки, Интернет хизмати тезлиги фойдаланилаётган технология билан чамбарчас боғлиқдир. Яъни оптик толали алоқа линиялари орқали хизмат тақдим этилган ҳолларда компания юқори тезликларда яъни 100 Мбит/секундгача тезликда интернет хизматини кўрсатиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, абонентлар фойдаланаётган тариф режаси ҳам интернет тезлигига чамбарчас боғлиқ. Яъни 4 Мбит/сек тезликда интернет хизмати тақдим этиладиган тариф режасида ундан катта тезликда интернетдан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Мурожаат

Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Еще один сайт открыл бесплатный доступ к своим ресурсам.

Prep.uz, на базе которого имеется более 2200 видеоуроков, предлагает все видео уроки бесплатно. Ученики школ, колледжей и лицеев могут обучаться онлайн и осваивать нужные темы.

Мобильное приложение Prep.uz для Android позволяет скачивать видеоуроки и смотреть их даже в тех местах, где нет интернета.

📲 Скачать приложение Prep.uz
Forwarded from Times.uz
Яна бир сайт ўз ресурсларига бепул кириш имконини тақдим этди.

2200дан ортиқ видео дарслар мавжуд бўлган Prep.uz барча дарсларни бепул тақдим этади.

Мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари онлайн тарзда бепул таълим олишлари ва керакли мавзуни ўзлаштиришлари мумкин.

Android учун Prep.uz мобил илова видео дарсларни юклаб олиш ва уларни интернет йўқ ерларда ҳам томоша қилиш имконини беради.

📲 Prep.uz иловасини юклаб олиш

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Ҳаммамизга маълумки, карантин сабабли онлайн дарслар ўтказиляпти. Нима учун имконияти чекланган, кўзи ожиз, кар ва соқовлар учун дарслар ташкил қилинмаяпти?

Жавоб: Хабарингиз бор, 2020 йил 16 мартдан умумтаълим мактаб ўқувчилари учун таьтил эълон қилинди. Ўқувчиларимизнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш ва ўқув дастурда белгиланган билимларни ўз вақтида ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда телевизион дарсларни тасвирга олиш ишлари бошланган.

Маълумот учун айтиб ўтиш керак, телевизион дарсларни миллий телерадиокомпания таркибидаги 4 та каналда намойиш этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Ёшлар телеканалида — 1-4-синф, “Оилавий” телеканалида — 5-8-синф, ва “Маданият ва маърифат” телеканалида — 9-11-синф ўқувчилари учун, “Дунё бўйлаб” телеканалида барча амалий фанлардан маҳоратли ўқитувчилар томонидан телевизион дарслар олиб борилади. Телевизион дарсларни тасвирга олишда имконияти чекланган болаларни ўқитиш ҳам инобатга олинган.

Барча дарс машғулотлари кар ва заиф эшитувчи болажонларга ҳам тушунарли бўлиши учун сурдопедагог ҳамда сурдотаржимонлар томонидан синхрон равишда таржима қилинмоқда. Кўзи ожиз болалар эса телевизион дарс машғулотларини овозли эшитиб, тушуниб олишларига имкон яратилади. Бу жараёнга соҳа мутахассислари жалб этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Карантин туфайли маълум вақтга мактаблар ёпилди. Қайта очилгандан сўнг ўқиш даври узайтириладими, яъни ёзда ўқиш бўладими?

Жавоб: Кўпчиликнинг хабари бор, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган Республика Махсус комиссияси қарори билан 16 мартдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб ва олий таълим муассасалари ўқувчилари учун таътил эълон қилинган.

Албатта, таътилнинг давомийлиги тиббий профилактика (карантин) жараёнларининг давом этишига боғлиқ. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Республика Махсус комиссиясининг топшириғига асосан жорий йилнинг 26 март куни Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда эпедимиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда таътилни давом эттириш ёки эттирмаслик зарурияти юзасидан Махсус ишчи гуруҳига таклиф киритади.

Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, таътил вақтида белгиланган ўқув дастурлар (билим) телевизион дарслар орқали ўқувчиларимизга етказилади. Ҳозирча ёзги таътил даврида ўқишни давом эттириш режалаштирилмаган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Битирув имтиҳонлари қачон ўтказилади, ҳарбий институтга топширмоқчиман у ерга медосмотр ва имтиҳон олдинроқ топширилади энди нима бўлади ёки кейинга сурилиши мумкинми?

Жавоб: Амалдаги тартибга кўра, ўқув йили 25 майда якунланади. 26 майдан 15 июнга қадар 9-11-синфларда битирув имтиҳонлари ўтказилади.

Ҳозирча, битирув имтиҳонлари муддатини узайтириш режалаштирилмаган.

Халқ таълими вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар (ОТВ, Мудофаа, ДТМ) билан келишган ҳолда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишларига тўлиқ имконият яратилишига барча чораларни кўради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Ўқитувчиларга вирус сабабли отпуска беришди. Аммо нега уларни мажбуран электрон журнал тўлдириш учун мактабларда ушлаб ўтиришибди? Нега карантинга амал қилишмаяпти? Журналлар қочиб кетадими? Қани соғлиқ ҳақида қайғуриш? Карантин қилиб нима қилишарди? Ким буни назорат қилади?

Жавоб: Республикамиздаги барча педагоглар жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилди. Бу ҳақда вазирликнинг тегишли буйруғи ҳам қабул қилиниб, жойларга етказилди.

Шундай бўлса ҳам ҳудудларда таътил вақтида ўқитувчиларни турли тадбирлар (мажлис, йиғин, учрашув)га жалб этилаётганлиги ёки ишга чақириб қандайдир ишларни бажариш мажбурланаётганлиги ҳақида хабарлар келмоқда.

Вазирлик томонидан бундай ҳолатлар тезкор ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, таътил вақтида педагогларни ҳеч қандай ишларга жалб этмаслик тўғрисида вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқлари, веб-сайти орқали мурожаат билан чиқилган. Саволда аниқ манзил (қайси вилоят, туман, мактаб) кўрсатилмаган экан, агар бу ҳақда тўлиқ маълумот берилса, албатта бунга чора кўрилади.

Шу билан бирга, таътилда белгиланган педагогик юкламаларни онлайн, яъни масофадан туриб бажариш имконияти яратилади.

Электрон кундалик масаласига келсак, биз телевизион дарсларни электрон кундалик орқали ҳам етказиш, яъни уйга берилган топшириқларни ўқитувчилар орқали ота-оналарга етказиш ва ўқувчиларни баҳолаш режалаштирилган. Бунинг учун ўқитувчи ишга бориши шарт эмас, уни мобил телефон орқали уйда туриб ҳам бажариши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Телеканаллар орқали эфирга узатиладиган дарслар давлат тилидан ташқари бошқа тилларда ҳам ўтиладими? Масалан, рус, қозоқ, тожик, қирғиз, туркман тилларидаям дарслар ўтказиладими?

Жавоб: ЎзМТРК телеканалларида телевизион дарслар 2 тилда (ўзбек ва рус тилларида) тасвирга олинмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий телеканали орқали қорақалпоқ тилида телевизион дарслар ҳам тайёрланмоқда.

Қолган тилларда (қозоқ, қирғиз, туркман, тожик) зарурат туғилганда албатта маҳаллий телеканаллар билан ҳамкорликда телевизион дарслар тайёрланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларининг дарс қилаётган расмларини отчет қилиб юборишларини талаб қилмоқда. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Вазирлик томонидан ўқитувчилардан ёки ота-оналардан уйда дарс тайёрланаётгани ҳақида ҳисобот (фотосурат) юборишлари ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

Фурсатдан фойдаланиб, барча ота-оналарга, педагогларга мурожаат қилиб айтмоқчимиз, ҳеч қандай ортиқча ҳисобот, қоғозбозлик ёки фотосуратлар талаб этилишига йўл қўйилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Нима учун директор, унинг ўринбосарлари ва яна бир гуруҳ ходимлар карантин пайтида ҳам фаолиятини давом эттириши керак?

Жавоб: Ўқувчилар учун қўшимча эълон қилинган таътил даврида масофадан туриб ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим муассаса ва ташкилотларнинг бино ва иншоотларини самарали сақлаш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида ўз фаолиятини иш жойида амалга оширадиган раҳбар ва ходимлар рўйхати тасдиқланди.

Яъни, мактаб ва мактаб интернатларда директор, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (ёки хўжалик ишлари мудири) , психолог, ёшлар етакчиси, фаррош (ҳовли супурувчи), ишчи, қоровул.

Масалан, ҳозирги кунда жойларда СЭС ходимлари билан биргаликда таълим муассасаларимизда тозалаш дизенфекция ишлари амалга оширилмоқда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Мактабгача ёки бошланғич таълим ёшидаги фарзанди бор директор, унинг ўринбосарлари ёки карантин пайтида ишлаши керак бўлган ходимларга ҳам таътил бериладими?

Жавоб: Албатта, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармонида ҳам белгилаб берилганидек, боғча ёки бошланғич синф ёшида бўлган фарзандларига уйда қараб туришлари учун лавозимидан қатъий назар меҳнат таътили берилади, бунинг учун уларга барча шароитлар яратилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтмоқда.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Савол: Интернетда турли онлайн видеодарслар эълон қилинмоқда. Вазирлик томонидан тайёрланаётган видеодарсларни қаердан олишимиз мумкин?

Жавоб: Бу ҳам муҳим савол, вазирлик томонидан телевизион дарслар тайёрланаётганлиги ва бу дарслар интернет тармоқларига онлайн шаклда жойлаштирилиши ҳақида хабар тарқатилганидан сўнг, айрим чаққон таълим муассасалари раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар томонидан онлайн дарслар тайёрлашга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар келиб тушди. Бу ҳолатга тезкорлик билан муносабат билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, телевизион дарслар миллий телерадиокомпаниянинг 4 та каналида эфирга узатилиши режалаштирилган: 1-4-синф “Ёшлар” телеканалида, 5-8-синф “Оилавий”, 9-11-синф “Маданият ва маърифат”, амалий фанлар ва 5 та муҳим ташаббус билан боғлиқ машғулотлар “Дунё бўйлаб” телеканаллари орқали эфирга узатилади. Интернет тармоғида эса вазирликнинг расмий веб-сайтида, kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан брифинг.

1-Савол. Онлайн дарслар нима учун имконияти чекланган, кщзи ожиз, кар-соқов болалар учун ҳам ташкиллаштирилмаяпти?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан брифинг.

2-Савол. Карантин тугагач, мактаблар очилиб ўқиш даври узайтириладими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан брифинг.

3-Савол. Битирув имтиҳонлари қачон бошланади? Ҳарбий билим юртига топширмоқчиман, улар кечиктираладими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Times.uz
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев билан онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг "УзРепорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Савол: Ўқувчи уйда мустақил тарзда тайёрланаётган пайтида мавзу бўйича ёрдам керак бўлса, мавзу бўйича маълумот олиш учун кимга мурожаат қилса бўлади?

Жавоб: Ўқувчиларимиз уйда мустақил дарс тайёрлаётган вақтларда мавзуларни ўзлаштириш бўйича саволларга жавоб олишлари учун биринчи навбатда ўзларининг устозларига, яъни фан ўқитувчиларига мурожаат этишлари мумкин.

Бундан ташқари, маҳоратли фан ўқитувчилари психологлар ва методистлар томонидан ҳам маслаҳат бериб боришлари йўлга қўйилади. Вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқдаги каналлари ва сайти орқали ҳам мутахассис маслаҳатлари бериб борилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники