Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
108K subscribers
22.2K photos
6.14K videos
141 files
12.8K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Қорақалпоғистонда вариатив ўқув режаларининг жорий қилиниши бўйича семинар ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/qoraqalpogistonda-variativ-oquv-rejalarining-joriy-qilinishi-boyicha-seminar-otkazildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус” фестивалининг Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ғолиб мактабларини тақдирлаш маросими

https://www.facebook.com/story.php?story_fbid=196873068125376&id=1826609337614350
#5tashabbus #5tatashabbus
5 ташаббус: Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги мактабларга ўқув жиҳози ҳамда ускуналар топширилди
Фестиваль ғолиб ва совриндорлари рақамли фортепиано, овоз кучайтиргич колонкаси билан, мусиқа асбоблари, спорт экипировка (машғулот формаси, накидка), футбол, волейбол, баскетбол тўплари, гимнастика мати, компьютер, принтер (рангли), проектор, робототехника тўплами, ноутбук, компьютер, принтер (3+1), китоблар тўплами, тикув машинаси, ошхона комбайни, электр печ, сартарошлик жиҳозлари, дазмол ва дазмоллаш доскаси билан тақдирланди.
https://www.uzedu.uz/uz/sirdaryo-toshkent-viloyati-Toshkent-shahridagi-maktablarga-jihoz-uskunalar-topshirildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вазирнинг биринчи ўринбосари Тошкент шаҳри мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича топшириқлар берди
https://www.uzedu.uz/uz/maktablarda-talim-sifatini-oshirish

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Вариатив ўқув режани жорий қилиш билан боғлиқ саволларга жавоблар
https://www.uzedu.uz/uz/variativ-oquv-rejani-joriy-qilish-bilan-bogliq-savollarga-javoblar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#5tashabbus #5tatashabbus
Фарғона мактабларида ʼʼБайроғимиз — фахримизʼʼ шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/bayrogimiz-faxrimiz-shiori-ostida-tadbirlar

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Шеробод тумани мактабларида вариатив ўқувларни ташкил этиш бўйича семинар ўтказилди
https://www.uzedu.uz/uz/serobod-tumani-maktablarida-variativ-ukuvlarni-taskil-etis-bujica-seminar-utkazildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#сўраган_эдингиз

Жисмоний тарбия ўқитувчилари учун малака ошириш курслари нима учун бошқа вилоятларда ташкил этилади?

2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган.
Фармонга асосан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига берилди ҳамда Нукус, Самарқанд, Фарғона шаҳарларида уларнинг филиаллари ташкил этилди.
Шунингдек, фармоннинг 3-банди, 2-хатбошисига асосан, марказ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструкторлари), кафедра мудирлари, таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари тренерлари ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқа мутахассисларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириши белгилаб қўйилган.
#5tashabbus #5tatashabbus
Сирдарё вилоятида стол тенниси бўйича республика биринчилиги бўлиб ўтди
https://www.uzedu.uz/uz/sirdare-viloatida-stol-tennisi-bujica-respublika-birinciligi-bulib-utdi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
👉📹https://youtu.be/xSCc4brhRO4

Учтепа туманидаги 38-умумтаълим мактабида Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари ўртасида “5 tashabbus maktabda” фестивалининг якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
—————
В школе №38 Учтепинского района состоялось торжественное подведение итогов фестиваля Министерства народного образование «5 инициатив в школах» среди общеобразовательных школ.

Пресс-служба
хокимията Учтепинского района

👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi

facebook | instagram | youtube | twitter
#Биласизми ☝️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга ўқув йили давомида қуйидаги таътиллар берилади:
кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.
I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.
#Биласизми ☝️
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 154-сонли қарори билан умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.
Унга кўра, олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.
Кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.
Президент мурожаатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида ўтказилган йиғилишда вазирлик ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармалари ва туман халқ таълими бўлими вакиллари иштирок этди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий мажлисга мурожаатида узлуксиз таълимни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан, мактабгача таълим қамровини 60% ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Видеоселектор йиғилишида ҳудудий бошқармаларга мактабгача таълим бошқармалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича топшириқлар берилди.
Президентимиз ўз мурожаатида 2020 йилда бюджетдан ажратиладиган 1,7 триллион сўм маблағ ҳисобидан 36 та янги мактаб қурилиши, 211 таси капитал таъмирланиши ҳақида таъкидлаган эди. Шунингдек, 55 та хусусий мактаб ташкил этиш режалаштирилган.
2020 йилда халқ таълими тизимида педагогик маҳорат ва малака даражасига эга бўлган, ўз ишида аниқ натижаларга эришган ўқитувчиларга юқори маош тўлаш тизимини жорий этилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон раҳбари парламентга мурожаатида мактаб ўқув дастурларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш, ўқув юкламалари ва фанларни қайта кўриб чиқиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, дарслик ҳамда адабиётлар сифатини ошириш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.
Видеоселектор йиғилишида вазирлик раҳбарияти томонидан Президент мурожаатида қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижросини бажариш бўйича топшириқ берилди.
Жумладан, ўқув муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жараёнида бюджет маблағларидан самарали фойдаланган ҳолда сифатга эътибор бериш кераклиги таъкидланди.
Республика таълим марказига ўқув дастурини қайта кўриб чиқиш ва бу жараёнда STEAM (Science — фан, Technology — технология, Engineering — муҳандислик, Art — санъат, Math — математика) йўналишини таълимга кенг татбиқ этиш бўйича вазифалар юклатилди.
Шу билан бирга, тегишли бошқармаларга ҳамкор идоралар билан 2021 йилда ўтказиладиган PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларига пухта тайёргарлик ишларини кучайтириш кераклиги айтиб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган.
Мазкур жараёнда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш масалаларига катта аҳамият бериш кераклиги таъкидланди. PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида ўқувчиларнинг билими эмас, балки билимларини ҳаётда қўллай олиши баҳоланади. Бундан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурларига ҳам ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Бундан ташқари, Президентимиз мурожаатида 2020-2021 йилдан бошлаб янги профессионал таълим тизими йўлга қўйилиши таъкидланди. Мамлакатимизда касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ишга тушади. Видеоселектор йиғилишида 9-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича ҳам чоралар кўриш вазифаси топширилди.
Олий таълим тизимида ҳам ислоҳотлар олиб борилади. Мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50-60% га етказиш кўзда тутилган. Давлат грантларини икки баробарга ошириш вазифаси белгиланди.
Видеоселектор йиғилишида мактаб битирувчиларини олий ўқув юртига кириш имтиҳонларига пухта тайёрлаш вазифаси юклатилди. Бунда, вариатив ўқув режадан самарали фойдаланиш кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, халқ таълими тизимида коррупцияга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Видеоселектор йиғилиши давомида вазирлик ва вилоят бошқармаларининг Президент мурожаатидан келиб чиқиб тузган режалари муҳокама этилди.

https://www.uzedu.uz/uz/prezident-murozaatida-belgilangan-vazifalar-izrosini-taminlas-muokama-etildi

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram