Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
110K subscribers
21.8K photos
6.1K videos
140 files
12.7K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Стефания Жаннини Тошкент шаҳридаги 60-мактаб ўқувчиларининг билим ва дунёқаришини юксак баҳолади

Сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва ўқув дастурлари сифатини янада ошириш мақсадида қатор ислоҳотлар олиб борилмоқда.

📍Хусусан, болаларни мактабгача таълимга қамров даражасини 80 фоизга етказиш, мактаб таълимидаги ўқув дастурлар, дарсликларни янги авлоди, ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқувчиларни мантиқий фикрлайдиган интелектуал салоҳиятли баркамол авлод этиб тарбиялаш борасида зарур қадамлар қўйилмоқда.

🔹ЮНЕСКО бош директорининг ўринбосари Стефания Жаннини мазкур жараёнларнинг амалий натижаси билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 60-сонли мактаб фаолияти билан танишди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/838

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚦Umumtaʼlim maktablarida yo‘l harakati qoidalarini o‘rgatuvchi alohida sinf xonalari tashkil etiladi

Xalq taʼlimi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti va Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti Yo‘l harakati xavfsizligi xizmati hamkorligida institutda malaka oshirayotgan maktab direktorlari uchun seminar tashkil etildi.

Tadbirda "Xavfsiz va ravon yo‘l" umummilliy dasturi asosida yo‘l harakati xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan yangi qaror mazmun mohiyati tushuntirildi.

Shuningdek, 2023 yildan boshlab umumtaʼlim maktablarida joriy etilishi mo‘ljallanayotgan "Yo‘l harakati xavfsizligi xonasi" va "Yo‘l harakati qoidalarini o‘rgatuvchi maydon" eskiz loyihalari namoyish etildi.

Mazkur loyihalarda maktab o‘quvchilarida yoshlikdan yo‘l harakati ko‘nikmalarini shakllantirish va bu orqali turli noxush holatlarning oldini olish ko‘zda tutilgan.

❗️A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzating
Telegram |Facebook |Website|YouTube |Instagram
⚡️Республика ишчи гуруҳини оммавий сайёр қабули ўтказилмоқда

Бугун Миришкор туманида ўтказилаётган оммавий сайёр қабул жараёнида Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда вазирлик, вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан фуқаролар мурожаати тингланмоқда.

📂Маълумот учун: Халқ таълими вазирлигининг "қўнғироқлар маркази"(ишонч телефони)га жорий йилнинг 10 ой давомида 57 минг (Қашқадарё 7 мингдан ортиқ 12.2%) қўнғироқлар қабул қилинган. Мурожаатлар маркази орқали кунига 200 дан ортиқ мурожаатларга амалий ёрдам кўрсатилган.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

https://t.iss.one/qashqadaryo_vxtb
1012 НАФАР ЎРТА МАХСУС МАЪЛУМОТЛИ ЎҚИТУВЧИ МАҚСАДЛИ ҚАБУЛ ПАРАМЕТРЛАРИ АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ТАВСИЯ ЭТИЛДИ

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқлангани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ушбу қабул орқали халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти яратилмоқда.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилган бўлиб, қабул натижаларига кўра 1012 нафар педагоглар талабаликка тавсия этилди.

Талабаликка тавсия этилган ушбу ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда 2022/2023 ўқув йили қабулида сиртқи таълим шакли бўйича биринчи йўналишда танлаган “Педагогика” таълим соҳасида имтиҳонда иштирок этган абитуриентлар орасидан уларнинг тўплаган баллари кетма-кетлигида олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилди.

Баъзи ҳудудларда белгиланган сўнгги ўтиш ўрнидаги (бир хил балл тўплаган) номзодларнинг мавжудлиги натижасида жами тавсия этилган ўқитувчилар 1 012 нафарни ташкил этди.

Талабаликка тавсия этилган ўқитувчилар рўйхати Давлат тест маркази томонидан тегишли олий таълим муассасаларига ўрнатилган тартибда етказилди.

☝️Ушбу ҳаволадаги рўйхатда фамилия, исмлари қайд этилган ўқитувчиларнинг тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари сўралади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram
Ўзи таҳсил олган мактабни 2,4 млрд сўм шахсий маблағи ҳисобидан таъмирлаб берган тадбиркор "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди

🔹“Rossvik Tashkent” масъулияти чекланган жамияти директори, “FASSOMA” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Сирожиддин Холияров мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий ҳаракатига айлантириш борасида соҳа ривожига муносиб қўшган ҳиссаси учун "Таълим ҳомийси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Кўкрак нишони Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов томонидан топширилди.

📍Тадбиркор ўзи таҳсил олган Қашқадарё вилояти, Қамаши туманидаги 37-мактаб ўқув биносини шахсий маблағлари эвазига таъмирлади. Хусусан, тадбиркор томонидан мактаб ўқув биноси, спорт зали таъмирланиб, кичик замонавий футбол майдончаси ва ошхона қуриб берилди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/840

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram